Жиззахда Педагогика институти бўлим бошлиғи $2500 пора олган вақтида қўлга олинди
29 май 2022, 12:10

Жиззахда Педагогика институти бўлим бошлиғи $2500 пора олган вақтида қўлга олинди

Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $2500 олган вақтида қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлган 16 нафар шахс ушланди
29 май 2022, 12:04

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлган 16 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Пахтачи туманида 2 гуруҳ ўртасидаги оммавий жанжалнинг олди олинганини маълум қилди. Тезкор тадбирда 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

30 майдан эҳтиёжманд хотин-қизлар ОТМга кириш учун тавсияномага ариза топшириши мумкин
29 май 2022, 11:55

30 майдан эҳтиёжманд хотин-қизлар ОТМга кириш учун тавсияномага ариза топшириши мумкин

Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсияномага талабгорлар ҳужжатини 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали қабул қилади.

29 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар марафон туфайли вақтинча ёпилади
28 май 2022, 22:48

29 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар марафон туфайли вақтинча ёпилади

29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.

Молия вазирлиги: Пенсия олувчиларнинг 96 фоизига карталарига бир марталик ёрдам пули юклаб берилган
28 май 2022, 22:43

Молия вазирлиги: Пенсия олувчиларнинг 96 фоизига карталарига бир марталик ёрдам пули юклаб берилган

Молия вазирлиги пенсия ва нафақа олувчиларнинг 96 фоизи аллақачон карталарига бир марталик моддий ёрдам олганини маълум қилди. Пенсияни нақд пулда оладиганлар учун ёрдам пули 8 июнга қадар сайёр кассалар орқали берилади.

Олий судга 10 йиллик муддатга икки нафар судья сайланди
28 май 2022, 16:48

Олий судга 10 йиллик муддатга икки нафар судья сайланди

Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Олий суд судьяси лавозимига 10 йиллик муддатга сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ҳар иккиси ҳам судья сифатида камида 10 йиллик тажрибага эга.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатларини давлат қоплаб беради
28 май 2022, 16:19

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатларини давлат қоплаб беради

Сенаторлар маъқуллаган қонунга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Адлия вазири имконияти чекланганлар 2−3 млн нафардан кўпроқлиги, шу боис харажатларни қоплаб бериш тартиби бўйича алоҳида низом ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсга компенсация беришнинг имкони бўлмайди», — деди Русланбек Давлетов.

Сенат ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш бўйича қонунни маъқуллади
28 май 2022, 14:05

Сенат ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш бўйича қонунни маъқуллади

Сенаторлар ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйилиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. «Снос»га тушган ҳудудда жойлашган ерга 15 йил давомида ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келган шахслар солиқлар тўлаб келгани тасдиқланса, мулк қийматининг ўрни қопланади.

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди
28 май 2022, 13:04

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади
28 май 2022, 12:19

Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда.

Россия кунгабоқар ёғи ва шрот экспорти учун квоталарни ошириши мумкин
28 май 2022, 11:17

Россия кунгабоқар ёғи ва шрот экспорти учун квоталарни ошириши мумкин

Россия ЕОИИга аъзо бўлмаган мамлакатларга кунгабоқар ёғини экспорт қилиш квоталарини деярли учдан бир қисмига ошириши мумкин. Март ойида РФ кунгабоқар ёғининг максимал экспорт ҳажмини 1,5 млн тонна, шротни эса 700 минг тонна этиб белгилаганди. Ўзбекистонда апрель ойида ўсимлик ёғининг биржадаги нархи йил бошидан бери 28 фоизга кўтарилганди.

Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинади
28 май 2022, 10:43

Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинади

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Зураб Абдушелишвили билан учрашувда Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбонни реконструкция қилишга келишиб олди. Ҳозирда унинг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Грузия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани ҳам маълум қилинди.

Нима тайёрлаймиз: турли хил сомсалар
28 май 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: турли хил сомсалар

«Пармуда», «трио», дангаса сомса, туркча сомса, кабоб-сомса, мини-сомсалар, чўпчаларга териб пиширилган гўштли ва кўкатли сомса — Zira.uz 8 хил сомсани тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистондан қарийб 123 тонна ун импорт қилди
28 май 2022, 09:07

Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистондан қарийб 123 тонна ун импорт қилди

Ўзбекистон сўнгги 4 ой мобайнида хориждан 38,5 млн долларга 124,8 минг тонна ун сотиб олди. Шундан энг катта қисми (122,8 минг тонна) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолаверса, Россиядан 1,9 минг тонна, АҚШдан 50 тонна, Ҳиндистон ва Франциядан эса 2 тонна атрофида ун импорт қилинди.

Ўзбекистонда олигархлар пайдо бўлиш хавфи юқори — Жаҳон банки
27 май 2022, 22:06 1

Ўзбекистонда олигархлар пайдо бўлиш хавфи юқори — Жаҳон банки

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 2025 йилга бориб Ўзбекистонда ҳокимиятни шахсий манфаатлар эгаллаб олиш хавфи максимал даражага етиши кутилмоқда. Ташкилот махсус ва ношаффоф имтиёзлар беришни асосий хусусиятлардан бири деб билади. Маслаҳатлашувлар чоғида тадқиқотчилар ер ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ юқори ташвишларни қайд этдилар.

27 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 май 2022, 22:00

27 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ОТМларда чет тилидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон шартлари, «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархини оширгани, энг кўп Андижондан тушаётган коррупция бўйича мурожаатлар, июлдан ишга тушиши кутилаётган «Рақамли мобил паспорт», дам олиш кунларидаги ёғингарчилик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 27 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
27 май 2022, 19:18

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

Абдумалик Назиров «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Энергетика вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этишга чақирди
27 май 2022, 18:57

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этишга чақирди

Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Қолаверса, президент иттифоқ мамлакатларини йўловчи ташиш алоқаларини тўлиқ қайта тиклашга чақирди.

Тошкентда арзон бензин олиб бериш эвазига тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди
27 май 2022, 18:43

Тошкентда арзон бензин олиб бериш эвазига тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Мирзо Улуғбек туманида арзон нархда АИ-80 маркали бензин олиб беришни ваъда қилган бир нечта шахслар тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанддаги 12 қаватли бинони бузиш бўйича хулоса берилди — Қурилиш вазирлиги
27 май 2022, 17:45

Самарқанддаги 12 қаватли бинони бузиш бўйича хулоса берилди — Қурилиш вазирлиги

Қурилиш вазирлиги тармоқларда видеоси тарқалган Самарқанд вилоятидаги 12 қаватли бино ноқонуний қурилганини маълум қилди. Бино эгаси Қурилишда назорат инспекцияси томонидан бир неча марта огоҳлантирилган, бироқ 2012 йилдан бери қурилиш ишлари давом эттирилган. «Ўзоғирсаноатлойиҳа» бинонинг сейсмик ҳолати талабларга жавоб бермаслиги, колонналарнинг айрим жойлари дарз кетганини тасдиқлади. Бинони бузиб ташлаш бўйича хулоса берилди, иш судда кўриб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг