Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тошкент-Водий» автомобиль йўлидаги «Қамчиқ» довонида транспорт ҳаракати қайта тикланганини маълум қилди.
«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун ёпилганлиги сабабли йўлда қолиб кетган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалларидан йўловчи поездларида манзилларига етказиб қўйилади. ФВВ ҳайдовчилардан вақтинча довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.
Жума куни Янгийўл туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли автобус ёниб кетди. Шу куни бошқа бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси 60 ёшли пиёдани уриб юборди. Авария оқибатида фуқаро шифохонада вафот этди.
«Қамчиқ» довонидаги икки туннель ўртасидаги автомобиль йўлининг остки тупроқ қисми ўпирилиб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан Ангрен шаҳридаги «Ангренленд» кафесида махсус штаб тузилганини маълум қилди. Йўловчилар довонга яқин ҳудуддаги овқатланиш шохобчаларига жойлаштирилмоқда.
Шанба куни Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Унда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам овоз бериб, сайловни тарихий деб атади. Сайловларда 3 нафар партиялар номзоди, 6 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда. Тушга қадар сайловчиларнинг 71,9 фоизи овоз бериш жараёнларида қатнашди.
Польша орқали яна 254 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ Украинадан ватанга қайтарилди. 28 февралдан бери эвакуация қилинганларнинг умумий сони 5634 нафарга етди.
Тошкент халқаро аэропортида қўшни давлат фуқароси тамақи қутилари ичига 27,3 минг доллар ва 1,8 млн рублни яширган ҳолда Ўзбекистондан Истанбулга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалида ҳакамлар аввалига ҳиндистонлик Ананд Ядав ўзбекистонлик Абдували Бўрибоев устидан ғалаба қозонганини қайд этди. Ўзбекистон бокс федерациясининг «протестидан» сўнг, ҳакамлар қарорини ўзгартирди. Финал йўлланмасини Абдували Бўрибоев билан бирга яна 9 нафар боксчи қўлга киритди.
Бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти, қозон-кабоб, қаймоқ-қўзиқоринли қайлада пиширилган товуқ филеси, кўзачада пиширилган товуқ, гречка ва товуқ оёқчалари, «дангаса» хоним — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
ФВВ қор кўчиш хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март соат 9:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.
АҚШ навбатдаги санкциялар доирасида Россияга доллар банкноталарини етказиб беришни тақиқлади. Қолаверса, автомобиль, кийим-кечак ва заргарлик буюмлари экспорти чекланди. Бундан ташқари, Россиядан икра, денгиз маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар, шунингдек, бриллиант ва олмослар импортига ҳам тақиқ қўйилди.
Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганига муносабат билдирган президент, Молдовадан эвакуация қилинган 100 га яқин ўзбекистонликлар, «ҳайфсан» олган Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раиси, болаларни 2 ёшдан қабул қилишига рухсат берилган айрим боғчалар, реконструкцияси бошланган Абдулла Қодирий боғи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент иштирокидаги маҳаллийлаштириш бўйича йиғилишда фармацевтика тармоғида мавжуд қувватларни тўлиқ сафарбар этиш ва импорт ўрнини тўлдириш масаласига тўхталиб ўтилди. Давлат раҳбари хомашё олиб келиб, божхона ҳудудида қайта ишлаб, экспорт қиладиган корхоналарга, апрелдан бошлаб, қатор имтиёз ва енгилликлар беришни ҳам топширди.
Россияда Visa ва Mastercard тўлов тизимлари ҳамда Western Union платформаси ўз фаолиятини тўхтатди. Россиядаги ўзбекистонликлар ватанга пул юбориш учун ҳозирда қайси хизматлардан фойдаланишлари мумкин? «Газета.uz» ушбу масала юзасидан бир нечта банклардан изоҳ олди.
Украина элчихонаси 1 март куни Ўзбекистон ТИВга мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тақиқлашни сўраб нота юборди. Хатда қайд этилишича, Россия ОАВлари олиб бораётган «ахборот уруши ҳарбий кампаниянинг ажралмас қисми» ва «жаҳон ҳамжамиятини дезинформациялашга қаратилган». Элчи Николай Дорошенко «Озодлик» радиосига берган интервьюсида шунингдек, 28 тонналик гуманитар ёрдамни юборгани учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон разведкачилари Покистонда бўлиб ўтган V Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида 16 та давлат орасида рекорд натижа — 2850 балл билан ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса 1860 балл тўплаган Марокаш жамоасига насиб этди.
Ишончли муаллифларни ўқиш, қарама-қарши тараф билан баҳслашмаслик, ахборот-детокс қилиш — асли россиялик Марк Новиков уруш пайти ахборот маконида одамлар ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида ўз тавсиялари билан бўлишди.
2021 йилда Ўзбекистонга дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатидан жами 11,1 млрд долларлик хорижий инвестициялар киритилди. Стратегик ривожланиш агентлиги раҳбари ўринбосари Алексей Сим ўзбек иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритган давлатлар бешлигини маълум қилди.
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган ва етакчи компанияларда ишлаётган ёш ватандошларга вазирлик, идора ва ташкилотларда ишлаш учун шароитлар яратилади. Жумладан, уларга хизмат уйлари берилади, камида 2 йил ишлаганларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларининг бир қисмини қоплашга субсидия ажратилади. 1 июнгача эса «Ёш ватандошлар реестри» ишга туширилади.
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 250 грамм «Радий» радиоактив моддасини ноқонуний равишда сотишга уринган икки киши ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг