Ўзбекистон икки йил ўтиб Қозоғистонга автобус қатновларини тиклади
14 март 2022, 21:18

Ўзбекистон икки йил ўтиб Қозоғистонга автобус қатновларини тиклади

16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам автобус қатновлари тикланади. Бундан икки йил олдин коронавирус пандемияси сабабли ушбу қатновлар тўхтатилганди.

Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинди
14 март 2022, 20:06

Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинди

Душанба куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида салкам 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Мамлакатга олиб келинган вакциналар сони 61 млн дозадан ошди. Айни вақтда 14,2 млн дозадан кўпроқ вакцина захираси мавжуд.

«Баъзи инвесторларнинг инсофсиз ҳаракатлари» сабабли «Ўзметкомбинат» акциялар савдосини тўхтатди
14 март 2022, 18:55 1

«Баъзи инвесторларнинг инсофсиз ҳаракатлари» сабабли «Ўзметкомбинат» акциялар савдосини тўхтатди

«Ўзметкомбинат» «баъзи инвесторлар томонидан акцияларни сотиш бўйича инсофсиз ҳаракатлар» содир этилгани сабабли компания акцияларини сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Сўнгги ҳафта давомида завод акциялари нархи 2,5 баробарга арзонлашиб кетган эди.

Айрим фуқаролардан хорижга чиқиш паспорти учун давлат божи ундирилмайди
14 март 2022, 18:13

Айрим фуқаролардан хорижга чиқиш паспорти учун давлат божи ундирилмайди

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди. Шунингдек, ушбу паспорт учун бож миқдори туширилди.

2018 йилдан бери сўмнинг реал алмашув курси қандай ўзгарди ва бу савдо балансига қандай таъсир кўрсатди?
14 март 2022, 18:00

2018 йилдан бери сўмнинг реал алмашув курси қандай ўзгарди ва бу савдо балансига қандай таъсир кўрсатди?

2018 йилдан бошлаб сўмнинг реал алмашув курси асосий савдо ҳамкорлари валюталарига нисбатан ўртача 31,5 фоизга мустаҳкамланди. Ушбу ҳолат ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошликнинг пасайишига ҳамда кўпинча савдо балансининг манфий сальдоси ошишига олиб келади, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида. Рубль курси сўмнинг реал курсига нисбатан қадрсизланиши натижасида Россия билан савдонинг манфий сальдоси 2,4 баробарга ошиб, 3,4 млрд долларни ташкил этди.

Муттасил ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?
14 март 2022, 17:34

Муттасил ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган муттасил ёғингарчиликларнинг бошоқли дон, чигит етиштиришга, боғ ва токзорларга таъсири қандай бўлиши ва кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

Маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
14 март 2022, 17:30

Маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни кўзда тутган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қилмиш учун жарима миқдори ҳам оширилмоқда.

Долларнинг расмий курси 11 минг сўмдан ошди
14 март 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси 11 минг сўмдан ошди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,97 сўмга кўтарилиб, 11 033,03 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Туркия Ўзбекистон ковид-сертификатларини тан олишни бошлади
14 март 2022, 16:11

Туркия Ўзбекистон ковид-сертификатларини тан олишни бошлади

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари миллий даражадаги ковидга қарши эмланганлик сертификатларини тан олиш борасида келишувга эришди. Сертификатга эга фуқаролар давлатларнинг ҳудудига COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловларсиз кириши мумкин.

Наврўз байрамида ички саёҳатлар учун чегирмалар эълон қилинди
14 март 2022, 16:10

Наврўз байрамида ички саёҳатлар учун чегирмалар эълон қилинди

Наврўз байрами муносабати билан 19 мартдан 23 мартга қадар фуқароларга авиа ва темир йўл чипталар, шунингдек зиёратгоҳларга кириш учун 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар берилади.

Ўзбекистон ва Германия президентлари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар
14 март 2022, 15:56

Ўзбекистон ва Германия президентлари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон ва Германия президентлари телефон орқали мулоқотда Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Улар вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Прокурор ўринбосари Самарқанд туманига ҳоким бўлди
14 март 2022, 15:14

Прокурор ўринбосари Самарқанд туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Сирожиддин Усманов Самарқанд туманига ҳоким этиб тайинланди.

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
14 март 2022, 14:42

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 19 март учинчи чоракнинг сўнгги куни бўлади, тўртинчи чорак эса 28 мартдан бошланади. Ўқувчилар баҳорги таътил вақтида жами 8 кун дам олади.

Давлат органларидан тадбиркорларнинг қарийб 11,5 млрд сўм маблағлари суд орқали ундириб берилди — бизнес-омбудсман
14 март 2022, 14:37

Давлат органларидан тадбиркорларнинг қарийб 11,5 млрд сўм маблағлари суд орқали ундириб берилди — бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсманнинг маълум қилишича, тадбиркорлар ўзларига қонуний асосда тегишли бўлган маблағларни давлат органларидан суд орқали ундиришга мажбур бўлмоқда. 2021 йилнинг ўзида судлар томонидан давлат органлари ҳисобидан тадбиркорларга қарийб 11,5 млрд сўмлик қарздорлик ва 2,2 млрд сўмлик давлат божи ундириб берилган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди
14 март 2022, 14:34

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилди.

Айрим жойларда қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда
14 март 2022, 13:16

Айрим жойларда қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафта давомида аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с, момақалдироқ пайтида эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади
14 март 2022, 13:10

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Иорданияда бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади.

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда
14 март 2022, 13:04

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда

Қозоғистон бош прокуратураси хабар беришича, январь воқеалари бўйича очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилинган. Улар тартибсизликларда иштирок этиш ва ўғриликда гумонланмоқда.

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори
14 март 2022, 12:28

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори

Қозоғистон бош прокурори январь воқеалари вақтида жами 230 киши ҳалок бўлгани, шундан 19 нафари ҳарбийлар эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вафот этганларнинг энг кўпи Олмаота шаҳрига (139 киши) тўғри келмоқда. 20 нафар фуқаро эса тасодифан отишмалар оқибатида ҳалок бўлган. Тартибсизликларга Қозоғистон МХҚнинг собиқ раиси ва собиқ мудофаа вазири ҳам алоқадорлиги айтилмоқда.

Uzcard фаолиятида қисқа муддатли носозлик юз берди
14 март 2022, 12:19

Uzcard фаолиятида қисқа муддатли носозлик юз берди

Мобил иловаларда Uzcard орқали тўловлар вақтинчалик ишламади. Компания бу эҳтимолий техник узилишларнинг олдини олиш учун олиб борилган ишлар билан боғлиқлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг