Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди ҳамда томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди.
Конимех туманида ноқонуний тарзда олтин қазиб олаётган 5 нафар бухоролик қум босиб қолиши оқибатида вафот этган. Таъкидланишича, улар қум остида 10 кундан кўпроқ қолиб кетишган.
ОТМ, коллеж ва академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил 24 январгача узайтирилди. Авиа ва темир йўл чипталарига 50 фоизлик чегирма муддати ҳам узайтирилади, харид қилинган чипталар эса бепул тарзда бошқа санага алмаштириб берилади.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистоннинг Нур-Султондаги элчихона, Олма-ота ва Ақтаудаги Бош консулхоналар одатдаги тартибда фаолият юритаётгани ҳамда ўзбекистонликлар, шу жумладан, талабалар билан доимий мулоқот ўрнатилганини маълум қилди. Қўшни давлатдаги ватандошлардан жорий этилган чекловларга амал қилиш сўралди. Нур-Султон, Олмаота ва Актаудаги дипломатик ваколатхоналарнинг телефон рақамлари эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат машинаси эканлиги айтилаётган Trailblazer ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари кўз ўнгида учта йўл ҳаракати қоидасини бузди. Видео интернетда эълон қилинганидан сўнг, автомобиль жарима майдончасига қўйилган. Машина ойналари ҳам рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қозоғистоннинг барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, Бўстонлиқ ва Зомин туманларида ФВВнинг ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослашган отрядлари ташкил этилади. Қолаверса, 2022 йилда вазирликнинг авиация хизмати фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Ëнғин-техник воситаларини ишлаб чиқаришга эса хусусий сектор жалб этилади.
Ургут туманидаги «Деҳқонобод деҳқон бозори» яқинида 29 ёшли фуқаро қўшнисининг бош ва бўйни соҳасига темир болта билан уриб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Қозоғистон президенти мурожаатидан сўнг, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида «Коллектив тинчликпарвар кучларни вақтинчалик миссия билан юборишга» қарор қилди.
Қозоғистон президенти мамлакатдаги тартибсизликларни халқаро террористик агрессив ҳаракат деб атади ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан ёрдам сўради. У аксилтеррор операция бошланганини маълум қилди ва Олмаотада аэропорт қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, шаҳар яқинида Мудофаа вазирлигининг ҳаво-десант бўлинмалари билан жанг кетмоқда.
Қисқа таътилга чиққан Шавкат Мирзиёев, умра сафарларига тайёргарликнинг бошланиши, хорижга чиқиш паспортини беришни бошлаган ДХМ, Бухорода ишга тушган ИЭС, имтиҳон харажатларини қайтариб олган ёшлар статистикаси ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 5 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Uzbekistan Airways» 6 январга мўлжалланган Нукусдан Актобега ва Тошкентдан Олмаотага авиарейсларни бекор қилди. Парвозлар қачон тикланиши ҳозирча маълум эмас.
Uzbekistan Airways компанияси талабаларга қулайлик яратиш учун 7−9 январь кунлари Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукус шаҳарларидан Тошкентга қўшимча рейслар ташкиллаштиради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йилги умра саёҳати мавсумига тайёргарлик бошланганини маълум қилди. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Саудия Арабистонидаги «Abu Sarhad» ҳамкор ширкати билан бу ҳақда шартнома имзолади. Навбат асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан сафарга жўнатилади.
Латвиянинг коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режимини мартгача узайтираётгани, Буюк Британия, Греция, Италия, Франция ва Швейцарияда кунлик COVID-19 ҳолатлари сони бўйича рекордлар янгилангани, АҚШда қор бўрони туфайли беш кишининг ҳалок бўлгани, Қозоғистондаги сўнгги вазият ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон халқи беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишонади, дейилади ТИВ баёнотида.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Хавфсизлик кенгашига раислик қилишни бошлади, Нурсултон Назарбоев ушбу лавозимга бир умрга тайинланган эди. Тоқаев кенгаш раиси сифатида иложи борича қаттиққўллик билан ҳаракат қилишини маълум қилди. «Бу менга ўзлари ва оилаларининг ҳаётларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилаётган фуқароларимизнинг хавфсизлиги масаласи», — деди у. Президент пойтахтда қолиб, тез орада Қозоғистонни сиёсий трансформация қилиш бўйича янги таклифларни тақдим қилишини таъкидлади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,67 сўмга пасайиб, 10 812 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
2022 йил 1 январдан бошлаб бинолар ёки автомашинани ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди. Халқ депутатлари Кенгашлари ставкаларига ошириш коэффициентларини қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Эндиликда ички ишлар бўлимларидан ташқари, айрим давлат хизматлари марказларида ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш мумкин. Йил охирига келиб, бундай имконият барча ДХМларда пайдо бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг