1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.
Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли Руслан Хаирнуров озодликка чиқарилди. Апелляция суди — биринчи инстанция суди гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллаб хатоликка йўл қўйганини тан олиб, уни «уй қамоғи»га алмаштирди. Жамоатчилик фаолига алоқа воситалари ҳамда интернетдан фойдаланмаслик бўйича мажбуриятлар ҳам юклатилди.
ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириш ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 128 минг доллар олган вақтида ушлади. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.
Пойтахтда Янги йилни нишонлаш вақтида номаълум шахслар ўт ўчириш мосламасини ёқиб юборишди. Натижада у портлаб кетган ва буни тасвирга тушираётган 3 киши жиддий тан жароҳатларини олган.
Фрикаделкали, қарсилдоқ товуқ солинган пишлоқли, французча, хамир бўлакчалари солиб пиширилган ҳамда дудланган товуқли шўрвалар — Zira.uz совуқ кунлар учун иссиқ шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилди. Жарималар беш бараварга, табиатга етказилган зарар миқдори эса икки бараварга оширилди. Қолаверса, дарахтларни ҳар қандай ҳолатда кесиш ёки йўқ қилиш тўғрисида ҳукумат фармойишлари ва ҳокимлар қарорларини қабул қилиш тақиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил байрами билан табриклади. «Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев янги 2022 йилни Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келди. Портлаш оқибатида ҳаммом томи қулаган. Уч кишининг вафот этгани, тўрт фуқаронинг жароҳатлангани маълум қилинди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар билан тамаки ва алкоголли маҳсулотлар учун янги ставкалар белгиланди, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилди. Талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромадлар эндиликда солиққа тортилмайди. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи жорий этилди.
Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннель тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари икки йил давом этди ва қурилишга 143 млрд сўм сарфланди. 2022 йилда шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.
Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.
31 декабрь ва 1 январь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи атрофидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади. 31 декабрдан 10 январгача Чимён йўлида ҳаракат бир томонлама бўлади.
Блиц йўналишида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 8-ўринни эгаллади. Франциялик шахматчи Максим Вашиер Лаграф мусобақа чемпиони бўлди.
Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда гумон қилинган ва қидирувда бўлган эркак Интерпол томонидан АҚШда қўлга олинди.
Тошкентда афғон энергетика компанияси ва мамлакат муваққат ҳукумати вакилларидан иборат делегация билан Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини давом эттириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Нукусда муз ўртасида қолиб кетган болалар, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган Фарҳод Арзиев, 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган ЙПХ ходими, Экоқўмита раислигига маъқулланган Нарзулло Обломуродов, аҳоли пиёда юргани учун тўланган 43,4 млрд сўм, Топ-5 таликка кирган шахматчи Жавоҳир Синдаров, Янги йилда ўзбекистониклар энг кўп қандай совға кутаётгани ҳақидаги сўровнома ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 30 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ҳукумат меҳмонхона ва иккита бизнес марказни ўз ичига олган Tashkent Central Park (Trilliant) мажмуасининг инвестор ва пудратчилари учун индивидуал имтиёзлар муддатини яна бир йилга узайтирди. Улар 2022 йил охиригача барча турдаги солиқлар, мажбурий тўловлар ва божхона божларидан озод қилинди. Аввалроқ Антимонополия қўмитаси бунга қарши чиққанди.
Пора олганликда гумонланган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори Муратбай Базаримбетовга нисбатан суд 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Аввалроқ, у тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 15 минг доллар олгани айтилганди. Унинг шеригига эса 6 йил қамоқ жазоси берилди.
Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг