Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.
Орол денгизининг қуриган тубида қандай жараёнлар содир бўлмоқда? Ушбу ҳудудларга экилган саксовуллар униб-ўсдими? Улар теварак-муҳитга қандай таъсир кўрсатмоқда? Бугунги Оролбўйи ҳақида умидли қарашлар борми? Тупроқшунос, биология фанлари доктори Галина Стулина тупроқшунослик касбини танлаш сабаблари, Оролбўйи деганда қайси ҳудудлар тушунилиши, Оролқум чўлига уюштирилган экспедициялар ва ушбу ҳудудларнинг истиқболлари, аёлларнинг фандаги муваффақиятлари асослари ҳақида.
Йил бошидан бери Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида 115 нафар инсон жароҳатланди, 125 киши эса ҳалок бўлди. Айнан қиш мавсумида ҳар учта нохуш ҳолатдан биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланишдан келиб чиқмоқда.
Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев «Қўйлиқ» улгуржи бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчишини тасдиқлади. «Food City`да шундоқ шароитлар яратилганки, бунақа шароит Ecobozor`да ҳам йўқ. «Қўйлиқ»да асфалтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга обориб сотган маъқул», — деди у.
Комил Алламжонов ТikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрамга тармоқни Ўзбекистон қадриятлари ва минталитетига мослаш таклифини билдирди. Компания масъуллари эса унинг таклифларини инобатга олиниши қаторида, TikTok`га ўзбек тилини ҳам киритишга тайёрлигини маълум қилган. Тармоқ ҳануз узилишлар билан ишлаяпти.
Гонконгдаги Жаҳон савдо марказида катта ёнғин содир бўлгани, КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг укаси вафот этгани, Бразилияда мэр ва депутат парк тақдири ҳақидаги баҳсни рингдаги дуэль орқали ҳал қилгани, Японияда коронавируснинг омикрон штаммига чалинишга доир 15 та янги ҳолат аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қашқадарёда ер тагидан чиқаётган тутун, «Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаганлар, Нурафшондаги ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмагани, ноябрда инфляцион кутилмалар ошгани сабаблари, Ўзбекистонда йиғилиб қолган 4 млн тонна радиоактив чиқинди, тез фурсатларда умра сафарига рухсат берилиши ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 15 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.
ОТМ бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.
Янги кўринишдаги 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкнотлар 22 декабридан муомалага чиқарилиши маълум қилинди. Ушбу янги банкноталар 2017 йил намунасидаги 50 минг сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 минг сўмлик банкнотлар билан параллел равишда муомалада бўлади.
16−18 декабрь кунлари Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади. Унга кўра, келгусида йилда мамлакат ЯИМ ўсиш суръатлари 6 фоиз, инфляция эса 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага жами 74,6 трлн ажратилиши кўзда тутилган.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев «Қумтор» иши бўйича гувоҳ сифатида Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига чақирилди. Сўроқ тафсилотлари ошкор қилинмади.
Яқин вақтларда пандемия бошланишидан аввал умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун зиёрат қилиш имкониятлари яратилиши мумкин. Бу бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони муассасалари билан музокаралар олиб борган.
Октябрь-ноябрь ойларида Термизга етказилган 40 тоннага яқин инсонпарварлик юки БМТ Қочқинлар бўйича агентлиги томонидан юк машиналарида Афғонистонга жўнатилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,85 сўмга пасайиб, 10 830,15 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
«Худудгазтаъминот» АЖ ва Bank Apelsin ўртасидаги меморандум табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланганлик учун тўловларнинг ўз вақтида тўланишини такомиллаштиришга қаратилган.
Совет Иттифоқи давридаги уран конлари фаолияти натижасида Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар тўпланиб қолган. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 240 миллион, Қирғизистонда 132 миллион, Тожикистонда эса 42 миллион тоннани ташкил қилади.
Қонунчилик палатаси йил давомида учинчи марта давлат бюджети харажатларини оширишни маъқуллади. Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, экспорт соҳаларини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа соҳалар учун 2,2 трлн сўм ажратилмоқда. Тузатишлар уч ўқишдаёқ қабул қилинди.
Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва янги замонавий кутубхона қурилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинмагани, аксинча, кредитор қарздорликни ёпиш мақсадида кечиктирилгани маълум қилинди. Бироқ, вилоятнинг янги ҳокими Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда собиқ ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида сўз борган эди.
Марғилонда «Damas» ҳайдовчиси чапда бурилиш вақтида тўғридан келаётган «Cobalt» машинасини ўтказиб юбормагани натижасида авария содир бўлгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида эса «Damas» автомобилида ёнғин юзага келган ва ҳайдовчи машина ичида вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг