Шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди, якшанба куни эса Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳудудларда ёмғир ёғади ва ҳаво бироз совийди.
Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (сешанба) 10 январга (душанба) қадар давом этишини маълум қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси норасмий валюта операцияларининг олдини олиш учун хусусий валюта шохобчаларининг ишлашига рухсат бериш таклифини илгари сурди.
Пойтахтда ўтган конференцияда адлия вазири Русланбек Давлетов сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупциявий жиноятни содир этганини маълум қилди. Шундан энг кўпи туман миқёсидаги амалдорлар ҳисобланади. Вазир шунингдек, бир идорада ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўлса, ўзаро манфаатлар тўқнашуви ортидан қонун бузилишини айтиб ўтди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи 70 ёшида вафот этди.
Жума кунидан «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли республикадаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида «АИ-80» маркали бензин нархи 6500 сўмгача арзонлаштирилди.
Президент қарори билан республикада гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, 2030 йилда республикадаги гидроэлектр станциялари қувватини 3416 МВтга етказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, хусусий инвесторлар қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз ҳамда 5 МВтгача бўлган гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона энергетика тизимига уланмаган ҳолда истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлди.
Июль ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчини ўлдирган қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. У махсус тартибли колонияда жазо ўтайди.
Осиё тараққиёт банкининг 162 млн долларлик лойиҳаси доирасида Бухоро, Мискин, Урганч ва Хива шаҳарларини боғловчи 465 километрлик темир йўл линияси электрлаштирилади. «Бухоро-Хива» линиясининг электрлаштирилиши йиллик йўловчи ташиш ҳажмини 2026 йилга келиб уч ярим баробардан зиёдга оширади. Лойиҳа натижасида йиллик юк ташиш ҳажми 2026 йилда жами 11,8 миллион тоннага етиши кутилмоқда.
Бош прокуратура Тошкентда кесиб ташланган дарахтлар учун тўланган 1,8 млрд сўм миқдоридаги жарима пули Экология қўмитасига ўтказиб берилмаётгани бўйича изоҳ берди. Бунга дастлабки тергов тўхтатиб қўйилгани сабаб қилиб кўрсатди. Айни дамда тергов жараёни қайта тикланган.
Шахриёр Нуруллоев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бунгача у Президент Администрациясида ишлаган.
Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди. Руслан Нурудинов эса кумуш медалга эга чиқди. Икки оғир атлетикачи чемпионатда жами 6та медал соҳибига айланишди.
Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор ҳибсга олингани, TikTok узилишлар билан ишлай бошлагани, «Қўйлиқ» бозорининг босқичма-босқич кўчирилиши, Ғафур Ғулом боғини ижарага олган инвестор мажбуриятларини бажармагани, тупроқшунос Галина Стулинанинг Орол денгизи ҳақидаги интервьюси ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 16 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.
Когон ҳокимияти шаҳарда яшовчи фуқарога тегишли бўлган бош бекат ҳудудида жойлашган дўконни беғараз қабул қилиб олди. Ҳокимлик келгусида уни муҳтож оилага яшаш шароитини яхшилаш мақсадида берилишини маълум қилди.
Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Шуҳрат Маҳмудов, Рустам Ҳайдаров ва Джамол Чориевни 10 йиллик муддатга Олий суд судьяси этиб сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Прогнозларга кўра, 2025 йилда Тошкент мактабларида 550 минг ўқувчи таҳсил олади. Беш йил ичида шаҳарда 30 та мактаб қуриш режалаштирилмоқда, бироқ бу синфларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал учун етарли эмас. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳар йили 20−30 тадан мактаб қура оладиган даражага етгунича вақтинчалик ечим сифатида бўш биноларни ишбилармонлардан ижарага олиш кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини 49 йилга ижарага олган инвестор ўзига юклатилган вазифаларни бажармаганини маълум қилди. У боғни ижарага бериш масаласи қайта кўриб чиқилишини айтди.
Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.
Россияда А. У. Е. (маҳбус бандитлар бирлиги) рамзи туширилган бош кийимдаги Ўзбекистон фуқароси сўроқ қилинди. Унинг жиноятчилик оламига алоқаси йўқлиги ҳамда русчани ва РФ қонунларини яхши билмаслиги маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг