Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш мажбуриятларини орттирди
4 ноябрь 2021, 17:24

Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш мажбуриятларини орттирди

Ўзбекистоннинг глобал исишга қарши курашдаги ҳиссаси ортади: мамлакат 2030 йилгача иссиқхона чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз мажбуриятларини сезиларли даражада оширди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
4 ноябрь 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,66 сўмга пасайиб, 10 680,40 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида грант ажратади
4 ноябрь 2021, 15:43

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида грант ажратади

Европа комиссияси 2021−2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида «Team Europe» ташаббуси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини оширди
4 ноябрь 2021, 15:30

ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини оширди

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.

Бухорода давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузган 197 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
4 ноябрь 2021, 13:13

Бухорода давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузган 197 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Бухорода 10 ой ичида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 9 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Хизмат муддатини бузган, ортиқча ҳужжат талаб қилган ва мурожаатни асоссиз рад этган 197 нафар мансабдор жаримага, яна 8 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди.

OpenWay Ўзбекистон учун тўлов ечимларини яратмоқда
4 ноябрь 2021, 13:00

OpenWay Ўзбекистон учун тўлов ечимларини яратмоқда

OpenWay компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари компания Ўзбекистон бозорига қандай кириб келгани ва қандай қилиб ишонч қозонгани ҳақида сўзлаб берди.

ИИВнинг «Топилмалар столи» ни бекор қилиш режалаштирилмоқда
4 ноябрь 2021, 12:48

ИИВнинг «Топилмалар столи» ни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «Топилмалар столи» ни бекор қилиб, топилган нарсаларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш функцияларини Давлат хизматлари агентлигига ўтказишни таклиф қилмоқда. Келгуси йилнинг март ойидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўқоткан ашёлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?
4 ноябрь 2021, 12:34

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?

Ҳукумат 2020 йилда электр ва газ тарифларини оширишни режалаштирган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида тартибга солинадиган нархлар (энергетика ресурслари, коммунал хизматлар ва бошқалар) 2022 йилда ёки 2022−2023 йилларда босқичма-босқич тўлиқ эркинлаштирилишини кутмоқда.

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди
4 ноябрь 2021, 11:57

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди

Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улишини 50 фоизга етказди. Унга қарашли компания 2019 йилда 40,13 млн акцияларни қўлга киритган эди.

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди
4 ноябрь 2021, 11:35

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилотининг 73-доимий кузатувчиси бўлди. Мамлакат 9−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ташкилот Бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этишга таклиф қилинди.

Western Union орқали пул ўтказмалари энди Apelsin иловасида мавжуд
4 ноябрь 2021, 11:00

Western Union орқали пул ўтказмалари энди Apelsin иловасида мавжуд

Apelsin`нинг идентификациядан ўтган фойдаланувчилари АҚШ долларидаги махсус ҳисоб рақамлари бўлса дунёнинг 200 та мамлакатларига пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистонда 246 мингдан ортиқ бола Pfizer вакцинаси билан эмланди
4 ноябрь 2021, 10:56

Ўзбекистонда 246 мингдан ортиқ бола Pfizer вакцинаси билан эмланди

Ўзбекистонда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Вакцинациянинг юқори кўрсаткичлари Фарғона, Наманган ва Андижон ҳудудуларида.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди
4 ноябрь 2021, 10:54

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».

Япония Ўзбекистонда пахта ва ўғит ишлаб чиқариш лойиҳаларига қарийб 2 млн доллар ажратади
4 ноябрь 2021, 10:23

Япония Ўзбекистонда пахта ва ўғит ишлаб чиқариш лойиҳаларига қарийб 2 млн доллар ажратади

Япония ҳукумати Ўзбекистонда пахтачилик ва ўғит саноатини модернизация қилиш учун қарийб 2 млн доллар ажратди. «Умид қиламизки, кўпроқ хорижий сармояни жалб қилиб, шу жумладан, япон компаниялари иштирокида, ушбу соҳаларда савдони жонлантириш имконияти яратилади», — деди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ёшинори Фужияма.

АҚШ Ўзбекистонни «COVID-19 га чалиниш хавфи номаълум мамлакатлар» рўйхатида қолдирди
4 ноябрь 2021, 10:14

АҚШ Ўзбекистонни «COVID-19 га чалиниш хавфи номаълум мамлакатлар» рўйхатида қолдирди

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг COVID-19 га чалиниш хавфи кўрсаткичлари рўйхатида Ўзбекистон «ҳозирги вазият номаълум бўлган мамлакатлар» гуруҳида қолмоқда.

Тошкентда ёзувчи Назир Сафаровнинг барельефи ўғирланди
4 ноябрь 2021, 10:07

Тошкентда ёзувчи Назир Сафаровнинг барельефи ўғирланди

Пойтахтда ёзувчи Назир Сафаровнинг барельефини ўғирлаганликда гумон қилинган икки шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

АКТ вазирлиги ижтимоий тармоқларга чекловлар ўрнатилганини рад этди, кейинроқ хабар ўчирилди
3 ноябрь 2021, 23:59

АКТ вазирлиги ижтимоий тармоқларга чекловлар ўрнатилганини рад этди, кейинроқ хабар ўчирилди

АКТ вазирлиги бир қатор ижтимоий тармоқларга вақтинчалик кириш имкони бўлмаганига «Ўзбектелеком» АК ускуналаридаги носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Хабар кейинроқ ўчирилди.

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 ноябрь 2021, 22:47

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги қабул қилинган ҳукумат қарорлари, «Ўзкомназорат» Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаши, мазкур ҳолатдан президентнинг хабар топиши — «Газета.uz»нинг 3 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ўзкомназорат» раҳбари лавозимидан озод қилинди
3 ноябрь 2021, 22:10

«Ўзкомназорат» раҳбари лавозимидан озод қилинди

«Ўзкомназорат» бошлиғи Ғолибшер Зияев «нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун» эгаллаб турган вазифасидан четлатилди. Рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилиши айтилди.

«Ўзкомназорат» қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топди — Шерзод Асадов
3 ноябрь 2021, 22:02

«Ўзкомназорат» қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топди — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «„Ўзкомназорат“ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топгани» ҳақида хабар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг