Ўзбекистонда шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчилар реестрига TikTok, Twitter, ВКонтакте va Skype`дан ташқари Telegram, Facebook, Odnoklassniki, YouTube va бошқалар киради. Ўзбекистонда ушбу ижтимоий тармоқларнинг фаолияти чекланган.
Қашқадарёда Термиз туман судида судья билан жанжаллашиб қолган воқеадан сўнг қўзғатилган жиноят иши бўйича Effect.uz интернет-нашрининг уч журналистига ҳукм чиқарилди. Улардан бири уч йилга озодликдан маҳрум этилди, икки нафарига турли муддатларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тошкент аэропортида 200 га яқин киши Истанбулга уча олмади. Маълум бўлишича, сайёҳлик компанияси келишмаган ҳолда рейс учун чипталар сотган. Транспорт вазирлиги захирадан самолёт ажратди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.
Ўзбекистонда барча мактабгача таълим ёшдаги ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилмоқда.
Марказий банк келгуси уч йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Уларни аниқлашда МБ илк бор иқлим ўзгаришларини ҳисобга олди. Регулятор келгуси йилларда инфляциянинг узоқ муддатли омилларини бартараф этиш зарурлигини қайд этди.
Хўжа Порсо жоме масжидининг тарихий биноси бузилганлиги ҳолати юзасидан Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентлик фуқаро ўз уйида қуёш фото электр станциясини ўрнатиб, унда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома имзолади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,94 сўмга пасайиб, 10 695,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида юк ташувчи мототцикл, енгил ва юк машиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши оғир тан жароҳати олди.
ОАВ вакиллари Basalt Wool МЧЖ иқтисодий самарадорлиги, замонавий ишлаб чиқариш қуввати билан яқиндан танишди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Россия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасаларига мурожаат қилиши мумкин.
Президент қарори билан 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритган маҳаллий ва хорижий инвесторларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши мумкин. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар ва солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлар бундан мустасно.
Россиялик бизнесмен ва меценат Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш, шу жумладан, Тошкентда модернизм меъморчилигини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. Ўтган асрнинг 60−80 йилларида пойтахтда қурилган биноларга ташқи жозибадорлик тақдим этиб, функционал жиҳатдан такомиллаштирилади.
Афғонистон муваққат ҳукумати мамлакатда ҳисоб-китоблар учун хорижий валютадан фойдаланишга тақиқ жорий қилди.
Тошкент шаҳрида якка тартибдаги истеъмолчилар учун «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш 2022 йил охиригача якунланиши режалаштирилган. Авварроқ буни 2021 йил охиригача амалга ошириш кўзланган эди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Япония ҳукумати томонидан «Кўтарилаётган қуёш ордени катта тасмаси» билан тақдирланди. Бундай даражадаги мукофот Ўзбекистонда илк бор берилмоқда.
Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш даврида 1,7 млрд сўм миқдордаги маблағларни талон-торож қилганликда гумонланиб, қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда 4 ноябрь соат 11:00гача олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари муносабати билан Ислом Каримов кўчасининг Сенат янги биноси олдидаги қисми ёпилди. Автобус йўналишлари айланма йўналишда ташкил этилган.
Молия вазирлиги пенсия тўлови ҳамда нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган @pensiyauzbot Telegram-ботини ишлаб чиқди. У орқали пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам мавжуд.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 208 та мактабига 385 минг дона дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни тақдим этди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, 2022 йилдан Cambridge University Press томонидан чоп этилган ушбу дарсликлар Ўзбекистоннинг барча мактабларида ижара асосида берила бошланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг