Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг туман-шаҳарларида 2 балли даражада сезилди.
Россия армияси томонидан Украинанинг Краматорск шаҳри ўққа тутилиши чоғида кафега ракета келиб тушди. 12 киши, жумладан, 3 ўсмир ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ аҳоли (улар орасида 8 ойлик чақалоқ ҳам бор) жароҳат олди.
ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан яқинда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан қарийб 14 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди, уларнинг аксарияти Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган.
Испаниянинг Patentes Talgo компанияси раҳбари Карлос Паласио Ориол Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Ғаниевга компания Ўзбекистон учун яна тўртта Afrosiyob электропоезди ишлаб чиқаришга тайёрлигини маълум қилди.
Тошкентда Costa Coffee халқаро тармоғи қаҳвахонаси очилади. Бренд ижтимоий тармоқларда бу «жуда тез орада» содир бўлиши ҳақида хабар берган.
Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келди.
Ўзбекистон пойтахтида 2025 йилда премиум тоифасидаги Sheraton меҳмонхонаси очилади. У Марказий Осиёдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бирига айланиши кутилмоқда.
Бухоро шаҳарида фуқаро 16 туп дарахтни кесиб ташлаб табиатга 259 млн сўм зарар етказди. Унга нисбатан иш очилиб, судга юборилди.
ОАВни қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича 5 та низом тасдиқланди. Уларда танловлар ташкил этиш, ОАВ ходимларига чет тилларни ўрганиш учун имтиёз бериш кабилар кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг чегараолди шаҳар ва туманларидаги мактабларда «Ёш чегарачилар» клублари ташкил этилади. Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
Июль ойидаги об-ҳаво прогнози, Ҳайит намози ўқилиши сабаб вақтинча ёпиладиган айрим кўчалар, Жиззахда каналдан топилган чақалоқнинг жасади, Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шу билан бирга, давлат раҳбари дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мусулмонларга ҳам ўз табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилади.
Озарбайжонда бўлиб ўтган «Муғом олами» VI халқаро фестивалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Гран-При, Шоҳжаҳон Ёриев иккинчи ҳамда Дўстмурод Негмуродов учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.
Германия ҳукумати мамлакатда жазирама ҳарорат тез-тез кузатилаётгани сабабли иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш кампаниясини бошламоқда.
27 июнь санасида ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Навоий вилоятида сайловолди учрашуви бўлиб ўтди.
Telegram мессенжери Stories функциясини ишга туширади. Уларни 6 соатдан 48 соатгача кўринадиган қилиб жойлаш мумкин бўлади.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.
28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги қатор кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати соат 00:00 дан 7:30 гача тўхтатилади (рўйхат).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги поликлиникаларда рўйхатдан ўтмаганларга давлат тиббий суғурта тизимида хизматлар пулли кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Рўйхатдан ўтиш фақатгина поликлиникага шахсий ташриф билан амалга оширилади. Ҳужжатларнинг нусхаларини интернет орқали юбориш мумкин эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг