6 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 октябр 2021, 21:30

6 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, энергетика вазирлигининг бензин нархи ошишига изоҳи, «Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланиши — «Газета.uz»нинг 6 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда нечта талабалар ётоқхонаси борлиги маълум қилинди
6 октябр 2021, 20:34

Ўзбекистонда нечта талабалар ётоқхонаси борлиги маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 октябр 2021, 20:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Грузиянинг ўз рақамли валютасини жорий этишни режалаштираётгани, Aвстрияда ҳукмрон партия идораларида тинтувлар ўтказилгани, Хитойнинг 2025 йилга келиб Тайванни босиб олишга тўлиқ тайёр бўлиши ҳақидаги фикрлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон президенти АҚШ конгрессменларини қабул қилди
6 октябр 2021, 17:51

Ўзбекистон президенти АҚШ конгрессменларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменлари Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгерни қабул қилди. Учрашувда, жумладан, Небраска, Колорадо ва Техас штатлари билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

«Ҳукумат ихчам бўлиши керак» — Русланбек Давлетов
6 октябр 2021, 17:08 1

«Ҳукумат ихчам бўлиши керак» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири сешанба кунги анжуманда Ўзбекистонга жуда катта давлат аппарати тўғри келмаслиги, унга кетадиган харажатлар жуда кўплигини таъкидлади. «Ҳукумат ихчам бўлиши керак», — деди Русланбек Давлетов. У шунингдек, фуқаролар бирор ташкилот хулосаси учун вилоятдан Тошкентга қатнашига тўғри келишини ҳам танқид остига олди.

Долларнинг расмий курси пасайди
6 октябр 2021, 16:56

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 17,02 сўмга пасайиб, 10 671,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Кимё бўйича Нобель мукофоти катализаторларнинг янги турини кашф қилган олимларга топширилди
6 октябр 2021, 16:32

Кимё бўйича Нобель мукофоти катализаторларнинг янги турини кашф қилган олимларга топширилди

Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан молекулаларнинг янги ҳамда аниқ тузилишини — органокатализни кашф қилгани учун кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди.

Энергетика вазирлиги бензин нархи ошишига изоҳ берди
6 октябр 2021, 16:00

Энергетика вазирлиги бензин нархи ошишига изоҳ берди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга ошган. Хусусан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари асосан Аи-91 нархи 8100 сўмгача ошгани ҳақида изоҳлар қолдиришмоқда. Энергетика вазирлиги Аи-80 нархи ички бозордаги интервенция ҳисобига ушлаб турилганини, Аи-91, Аи-92, Аи-95 нархи эса жаҳон нефть бозорига боғлиқ эканлигини маълум қилди.

Шаҳрисабзда мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дарсини поли чириб кетган спорт залида ўтишди
6 октябр 2021, 15:55

Шаҳрисабзда мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дарсини поли чириб кетган спорт залида ўтишди

Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб керган спорт залида шуғулланётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига кўра, 2022 йил мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.

Жамият очиқлик орқали мансабдорларни тарбиялайди — Адлия вазири
6 октябр 2021, 15:49

Жамият очиқлик орқали мансабдорларни тарбиялайди — Адлия вазири

Русланбек Давлетов жамият очиқлик сиёсати орқали мансабдорларни тарбиялашини таъкидлади. «Агар амалдорнинг битта қадами бировга ёқмайдиган қадам бўлса, албатта яширишга ҳаракат қилади, кўп ҳолатларда шунақа», — деди у. Вазирнинг фикрича, очиқлик «қайсидир вазирлик учун қийин бўлиши мумкин, лекин жамият учун яхши».

Қизиқчи Валижон Шамшиев болалар мактаби директори этиб тайинланди
6 октябр 2021, 15:10

Қизиқчи Валижон Шамшиев болалар мактаби директори этиб тайинланди

Қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.

Тошкентда Lada уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди
6 октябр 2021, 14:59

Тошкентда Lada уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди

Яшнобод туманида «Lada 11184» автомашинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб вафот этди.

Тошкент вилоятида сохта 100 минг сўмлик купюраларни сотаётган шахслар ушланди
6 октябр 2021, 14:45

Тошкент вилоятида сохта 100 минг сўмлик купюраларни сотаётган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётганлар қўлга олинди. Улар бунга қадар жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.

2022 йилдан барча вилоятларда буйрак трансплантацияси амалга оширилади
6 октябр 2021, 13:35

2022 йилдан барча вилоятларда буйрак трансплантацияси амалга оширилади

Президент қарори билан 2022 йилдан якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади. Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.

«Биз сизни уялтириб қўймаймиз». Павел Дуров Telegram фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайгани ҳақида
6 октябр 2021, 13:09

«Биз сизни уялтириб қўймаймиз». Павел Дуров Telegram фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайгани ҳақида

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров бир куннинг ўзида мессенжернинг фойдаланувчилари сони 70 млн га кўпайганини маълум қилди. У Шимолий ва Жанубий Америкадаги фойдаланувчилар оммавий равишда Telegram`га ўта бошлашганини таъкидлади. «Бошқалар сизга панд бераётган бир вақтда биз сизни уялтириб қўймаймиз», — дейди Дуров.

Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергия етказиб бериш бўйича қўшимча келишув имзолади
6 октябр 2021, 13:07

Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергия етказиб бериш бўйича қўшимча келишув имзолади

Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.

«Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланмоқда
6 октябр 2021, 12:22

«Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Қидирувга берилган ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев 2 млн долларни ўзлаштирганликда айбланаётганлиги маълум бўлди.

«Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди» — Русланбек Давлетов
6 октябр 2021, 11:46

«Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири сешанба куни ўтказилган анжуманда давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга беришнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди. «Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди», — деди Русланбек Давлетов. Унинг фикрича, бунинг учун тартибга солиш механизмлари ва қонунлар бўлиши керак. Шунингдек, вазир Ўзбекистондаги қамоқхоналар хусусий секторга ўтказилмаслигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов нималар ҳақида келишишди?
6 октябр 2021, 11:41 1

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов нималар ҳақида келишишди?

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатлар автомобиллар ва электротехника йиғиш ҳамда туризм соҳасида кластерлар тузиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Туркманистон томони 300 млн долларга ўзбек товарларини харид қилишни режалаштирмоқда ва «Туркманбоши» денгиз порти инфратузилмасини таклиф қилмоқда.

USAID Марказий Осиёда минтақавий савдони ривожлантириш учун 19 млн доллар йўналтиради
6 октябр 2021, 10:51

USAID Марказий Осиёда минтақавий савдони ривожлантириш учун 19 млн доллар йўналтиради

USAID Марказий Осиёда минтақавий савдони ривожлантириш учун 19 млн доллар йўналтиради. Марказий Осиёда Савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг