Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқди
16 январь 2021, 12:20 1

Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқди

Нидерландия ҳукумати болалар парвариши учун нафақа можароси туфайли истеъфога чиқди. Минглаб одамлар асоссиз фирибгарликда айбланган ва улардан бир неча йиллик пулларни қайтариб бериш талаб қилинган.

Косонда ҳокимият машинаси йўловчини уриб юборди. Фуқаро вафот этган
16 январь 2021, 12:07

Косонда ҳокимият машинаси йўловчини уриб юборди. Фуқаро вафот этган

Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳокимга тегишли автомашина йўлдан ўтаётган фуқарони уриб юборган. ЙТҲ оқибатида фуқаро оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Нима тайёрлаймиз: қуритилган мевалардан егуликлар
16 январь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: қуритилган мевалардан егуликлар

Ёз кунлари ва меваларни соғинганлар учун Zira.uz қуритилган мевалардан турли хил егуликлар рецептлари тўпламини тайёрлади.

Telegram 30 млрд долларга баҳоланди
15 январь 2021, 21:37

Telegram 30 млрд долларга баҳоланди

Компания улушини сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар Telegram’ни 30 млрд долларга баҳолашди, аммо бу таклифни Павел Дуров рад этди. 2015 йилда мессенжер асосчиси Telegram’ни 3−4 млрд долларга баҳолаган эди.

Ўзбек сўми бир йилда долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди
15 январь 2021, 21:02

Ўзбек сўми бир йилда долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди

Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2020 йил давомида миллий валюта долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди. Бунга пандемия, чет эл валютасига талабнинг ўсиши каби омиллар таъсир қилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 январь 2021, 18:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилгани, АҚШ Хитойнинг Xiaomi компаниясини қора рўйхатга киритгани, Aргентинада абортга рухсат бериш тўғрисидаги қонун имзолангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ерни ноқонуний олиб қўйган мансабдорлар 8 йилгача қамалиши мумкин
15 январь 2021, 18:42

Ерни ноқонуний олиб қўйган мансабдорлар 8 йилгача қамалиши мумкин

Ерни ноқонуний олиб қўйганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган мансабдор шахслар такроран шу ҳуқуқбузарликни содир этса, жиноий жавобгарликка тортилади. Улар 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида халқаро авиарейслар тикланди
15 январь 2021, 18:05

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида халқаро авиарейслар тикланди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий авиақатновлар тикланди. Рейслар 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

Дунё бўйлаб 35 млн инсон COVID-19'га қарши эмланди
15 январь 2021, 18:05

Дунё бўйлаб 35 млн инсон COVID-19'га қарши эмланди

Ҳозирда дунё бўйлаб жами 49 мамлакатда 35 млн киши коронавирусга қарши эмланди. Бир қатор мамлакатларда Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва Sinopharm каби компаниялар вакциналарини қўллашга рухсат берилган.

Фарғонада «Damas» ва юк машинасининг тўқнашуви содир бўлди. Бир киши вафот этди
15 январь 2021, 17:50

Фарғонада «Damas» ва юк машинасининг тўқнашуви содир бўлди. Бир киши вафот этди

Фарғона вилоятида қарама-қарши йўналишларда кетаётган «Damas» ва «MAN» юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса натижасида «Damas» ҳайдовчиси вафот этган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди
15 январь 2021, 17:44

Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлар БҲМнинг 5 бараваригача жарима тўлайди.

Президент Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди
15 январь 2021, 17:32 2

Президент Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди

Президент Чилонзорда Собиқ «ФОНОН» негизида очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди. Ушбу лойиҳа қарийб 21 млн долларга тенг ва йилига 6 тонна заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ўзбекистон 70 миллион доза вакцина олиш учун шартнома тузган
15 январь 2021, 17:04

Ўзбекистон 70 миллион доза вакцина олиш учун шартнома тузган

Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга. Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди.

«Айбим ҳомиладорлигимми?» — Олмалиқ ҳокимлиги ходимасини «декрет»га чиқариш ўрнига ишдан бўшатмоқчи бўлди
15 январь 2021, 16:00

«Айбим ҳомиладорлигимми?» — Олмалиқ ҳокимлиги ходимасини «декрет»га чиқариш ўрнига ишдан бўшатмоқчи бўлди

Олмалиқ ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳомиладор ходимасини «декрет»га чиқармаслик учун уни ишдан бўшатишга уринаётгани айтилмоқда. Таҳририятга юборилган аудиоларда у Меҳнат кодексининг 100-моддаси билан бўшатишини айтиб, таҳдид қилгани акс этган. Аёл президент ва Сенат раисига мурожаат билан чиқди. «Газета.uz» суриштируви.

Комил Алламжонов «Заковат» теледастури ёпилмаслигини маълум қилди
15 январь 2021, 15:16

Комил Алламжонов «Заковат» теледастури ёпилмаслигини маълум қилди

«Биз Саида Мирзиёева билан ушбу лойиҳани ўз оталиғимизга олдик», — дея маълум килди Комил Алламжонов эфирдан олиб ташланган «Заковат» теледастури ҳақида.

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво сақланиб туради
15 январь 2021, 14:51

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10−12 даражага юқори бўлади.

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг янги биносини бориб кўрди
15 январь 2021, 14:20

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг янги биносини бориб кўрди

Президент Сенатнинг янги биносини бориб кўрди. 6 қаватли эски бино тубдан реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар қурилмоқда. Янги бинода шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш учун 280 ўринли зал ҳам ташкил этиляпти.

Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди
15 январь 2021, 13:40

Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди

Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Фаолияти давомида у президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Давлат хизматлари агентлиги директори сифатида ҳам иш юритган.

Ўзбекистон тарихида иккинчи маротаба ёш ходимга генерал-майор унвони топширилди
15 январь 2021, 13:26

Ўзбекистон тарихида иккинчи маротаба ёш ходимга генерал-майор унвони топширилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга генерал-майор унвони топширилди. У Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни олган иккинчи энг ёш ички ишлар органи ходими эканлиги қайд этилди.

Uzreport TV канали тасвирчисига қаршилик кўрсатилиб, камераси синдирилди
15 январь 2021, 13:15

Uzreport TV канали тасвирчисига қаршилик кўрсатилиб, камераси синдирилди

Uzreport TV канали кўрсатуви суратга олинаётган вақтда, икки нафар шахс тасвирчига ҳужум қилиб, камерани синдиришганлиги айтилмоқда. Чилонзор тумани судининг иш юзасидан чиқарган қарорида ушбу ҳолат қайд этилмай, тасвирчи ва фуқаролар орасида жанжал бўлиб ўтганлиги айтилган. Комил Алламжонов ушбу ҳолатга муносабат билдириб, айбдорлар жазога тортилиши шартлигини таъкидлади. «Қонун устуворлигига эришишимиз ўз қўлимизда», дейди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг