Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги ходимлари Венгрияда «Пакш-2» атом электр станциясини қуриш тажрибасини ўрганадилар. Бундан ташқари, ўзбекистонлик абитуриентларни Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети ва Дунауйварош университетида грант асосида ўқитиш режалаштирилмоқда.
«Тонировка»га рухсатноманинг фақат my.gov.uz орқали берилиши, энг яхши лойиҳалар учун ёшларга 54 млн сўмгача грант маблағларининг берилиши, экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурсларнинг тақдим этилиши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкаларининг оширилиши — 1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,67 сўмга кўтарилиб, 10 665,73 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
ДХА маълумотларига кўра, 3,6 млн ҳайдовчи эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ўзгартирган. 2 млн ндан ортиқ киши эса ҳали ҳам ўзгартирмаган. Агентлик навбатларнинг олдини олиш учун яратилган қулайликларни яна бир бор эслатиб ўтди.
«Демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида.
Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида кеча давлат чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлганлигини маълум қилди. «Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди — наманганлик эди», — деди президент.
Октябрь ойидаги миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Германия социал-демократик партияси Германия бундестагига сайловларда 25,7% овоз билан ғалаба қозонди. Ҳукмрон ХДИ / ХСИ партияси блоки 24,1% овоз олди.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Октябрь ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +15…+20 даражагача пасаяди.
Юнусобод туманида Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. Бу 21 июндан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, бир кун олдин қайд этилган касалланиш ҳолатларидан 101 тага кам. Шунингдек, якшанба куни 68 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Ижарада яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.
Абдулазиз Камилов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, «Насаф» жамоасининг ОФК Кубогидаги ғалабаси, ўзбекистонлик ҳарбий боксчиларнинг жаҳон чемпионатини 7 та медаль билан якунлаши — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 94 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Россияда мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, Tong Jahoni ташкилоти раҳбари Валентина Чупик ҳибсга олинди. ОАВда унинг мамлакатга кириши 30 йилга тақиқланиши ҳақида хабар берилмоқда. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳуқуқ ҳимоячисини энди ўз мамлакатига депортация қилишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган вақтда ундан қутилишга уриниш бўлганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, Эрон президентининг Тошкентга ташрифи арафасида «кичкина бўлмаган одамлар» уни ишдан бўшаттириш учун Мирзо Улуғбек ҳайкалининг калласини кесиб ташлашган.
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг