Зангиота туманида йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб, Damas билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Тармоқларда мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани айтилганди, бироқ маълумот тасдиғини топмади.
ДХХ ходимлари томонидан 1 килограмдан зиёдроқ оғирликдаги 999 пробали олтин бўлаклари ва 838 грамли ёқут тошининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Уларнинг умумий нархи 1,27 млрд сўмдан ошади.
Обиджон Қудратов қайта номланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарига биринчи ўринбосар, Жусипбек Казбеков эса ўринбосар этиб тайинланди.
Бухорода савдо растаси олдида савдолашиб турган 65 ёшли испаниялик эркак ҳушидан кетиб, вафот этди. Ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Чиноз туманида Ховос-Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Транспорт прокуратураси маълумотига кўра, аёл эпилепция касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолгани аниқланган.
Ўзбекистонда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
Туркиянинг Испарта шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси 2-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар қияликка қараб жанг олиб бориш, зарарланган ҳудудда газниқоб тақиб, нишонларни мўлжалга олиш каби шартларда рекорд натижаларни қайд этган.
«Манчестер Сити» УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Интер»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокни қўлга киритди. Хосеп Гвардиола жамоаси, шунингдек, «требл» қайд этди.
Учтепа туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашди. Оқибатда ўқувчининг 17 ёшли акаси устозни калтаклади. Текширув ишлари кетмоқда. Ҳолатни вазир назоратга олган.
Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ҳокимият ҳаракатсизлиги моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллади.
Ўзбекистон ССВ Intermed Innovation хусусий клиникасининг лицензиясини суд орқали бекор қилдирди. Вазирлик маълумотларига кўра, компания Чирчиқ шаҳридаги 3-оилавий поликлиника биносида лицензиясиз тиббий фаолият олиб борган, шунингдек, кўрсатмаларга амал қилмаган.
Олмалиқ шаҳрида 14 ёшли бола велосипедда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва боши йўл четидаги бетон электр таянчи тешигига кириб қолган. ФВВ қутқарувчилари унга ёрдам кўрсатди, аҳволи яхши экани билдирилди.
Тошкент шаҳрининг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 17:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Сергели туманида носозлик туфайли узилишлар юз берди.
Римда ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна ғолиб бўлди. Никита Рафалович эса кумуш медалга эга чиқди.
Қулупнай-ялпизли лимонад, мохито, ice tea, муздек қаҳва, компот ва бошқалар — Zira.uz жазирама кунларда барчага роҳат бағишловчи яхна ичимликлар рўйхатини тақдим этади.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун миссиясини очди. Экспертлар сайловнинг халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.
Тошкент аэропорти чегараси яқинида қуруқ ўтлар ёнди. Ёнғин майдони 300 квадрат метрни ташкил этди. Жабрланганлар йўқ.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини (намунасини) тасдиқлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан ортиқ участкада видеотрансляция қилиш режалаштирилмоқда.
Roodell компанияси ОАВ вакиллари ва блогерлар учун янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг тест-драйвига бағишланган тадбир ўтказди. Янги модель ўзгача дизайн ва технологик жиҳатидан бир қанча устунликларга эга.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг