Долларнинг расмий курси 1,29 сўмга кўтарилди ва жами 10 653,18 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Uzbekistan Airways Москвага биринчи гибрид авиаташувини амалга оширди ва Uzbekistan Express`да чипталар нархларини эълон қилди. «Газета.uz» мухбири «тўлиқ эконом» шароитида бўлган Airbus A320 самолёти билан танишди ва асосий ҳамда гибрид моделларнинг парвозлари ўртасида қандай фарқ борлигини ўрганди.
Душанба ва сешанба кунлари ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Сентябрнинг дастлабки 5 кунлигида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати +36…+39 даражагача кўтарилади.
Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари «Афғонистон ҳамда фавқулодда ҳолатда халқаро ҳамкорлик масалалари» ни муҳокама қилишди. Хусусан, Германия фуқаролари ва афғон ходимларини ҳаво ва қуруқлик орқали эвакуация қилиш тафсилотлари келишилмоқда.
Тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқ туманидаги 45-мактабнинг эски биноси ўрнида STEM фанларига ихтисослашган таълим маскани бунёд этилди. 600 ўринга мўлжалланган мактаб замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сирдарё вилоятида крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Корея ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 нафар гумондор 9,2 млрд сўмлик 3529 дона компьютер қурилмасидан ва 265,2 млн сўмлик электр энергиядан қонунга зид равишда фойдаланиб келганлиги айтилмоқда.
Якшанба куни Кобулда АҚШ Қуролли Кучлари ракета зарбаси орқали портловчи моддалар ўрнатилган машина йўқ қилинган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида олти нафар бола бор, деб хабар берди CNN. АҚШ Мудофаа вазирлиги машинада бир нечта худкушлар бўлганини ҳам тахмин қилди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 303 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Бобуржон Омонов Паралимпия ўйинларида олтин медални, яна бир пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб самолётларда суратга олиш тақиқланган. Шунингдек, йўловчиларга орқа фонда самолёт билан суратга тушишга ҳам тақиқ мавжуд. 2018 йилдан бошлаб мамлакатда жамоат жойларида, жумладан, Тошкент телеминорасида ва метрода эркин суратга олишга рухсат берилган. Депутат Расул Кушербаев самолёт фонида расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди.
Душанба куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. У вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлашга мўлжалланган.
«Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади.
Президент қарори билан ҳокимлар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Улар фаолияти «қониқарсиз», «қониқарли», «яхши» ва «аъло» деб баҳоланади. Улар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари учун шахсий жавобгар этиб белгиланди.
Афғонистондан амалга оширилган эвакуация рейсларига хизмат кўрсатиш учун 19 август куни ёпилган Тошкент-3 маҳаллий рейслар аэропорти 31 августдан ўз фаолиятини тикламоқда
1 октябрдан давлат қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлайди. Президент билан учрашувда тадбиркорлар инфратузилмалар билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган эди.
Чироқчида қўшни ҳомиладор аёлни зўрламоқчи бўлганида аёл томонидан пичоқлаб ўлдирилган марҳумнинг яқинлари прокурор билан учрашиш мақсадида тўпалон кўтаргани маълум қилинди. Бош прокуратура мазкур йиғилиш аслида ИИО томонидан аҳоли вакиллари билан маст ҳолда ўғлини ўлдирган ота билан боғлиқ жиноят ишини муҳокама қилиш учун ташкил этилганини билдирди.
Ўзбекистонлик пара-дзюдочи Шариф Ҳалилов бронза медали соҳиби бўлди. У бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
30 август куни Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкентда Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида уйларнинг деворларига гиёҳванд моддаларни реклама қилган ёзувларни ёзган уч фуқаро қўлга олинди. Текширувларда жами 62 та ёзув аниқланди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 7 ойда Ўзбекистон хорижга қиймати 14,5 млн долларга тенг бўлган 53,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Экспорт қилиш бўйича мамлакатлар кесимида Қозоғистон, Россия, Қирғизистон етакчилик қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг