Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Бош прокуратура ўзининг Telegram каналидан Афғонистоннинг ҳарбий самолёт ва вертолётлари Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги хабарни охиригача тасдиқланмаганлиги сабабли ўчириб ташлади.
Тармоқларда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбийлари Сурхондарёга қўнган ва ичида афғон ҳарбийлари бўлган иккита вертолётни кўздан кечираётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. «Толиблар Кобулни эгаллади, биз жанг майдонидан қочдик… Бошқа чорамиз йўқ эди»", — дейди афғон ҳарбийларидан бири.
«Газета.uz»нинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоёзувларни кўриб чиқишдаги муаммолар тўғрисидаги мақоласидан сўнг ЙҲХББ хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қилди.
14−15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбиий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудига кирган ва Термиз халқаро аэропортига мажбурий қўндирилган. 15 августда Афғонистоннинг Embraer 314 ҳарбий самолёти уни кузатиб бораётган Ўзбекистон ҲҲКнинг «МИГ-29» самолёти билан тўқнашиб, ҳар икки самолёт Сурхондарё вилояти ҳудудига қулаган. Уларнинг учувчилари парашют орқали ерга тушишган.
Малайзия бош вазирининг истеъфоси, Россиядаги ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри ва вилоятининг тўрттадан туманлари чегараларини ўзгартириш тасдиқладилар. Пойтахт чегаралари 7853,3 га ер майдони ҳисобига кенгаядиган бўлди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан бир қисм ер Зангиота ва Юқоричирчиқ туманлари таркибига ўтади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади. «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган», — дея қайд этди вазирлик. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ушбу мамлакатда рўй берган ҳалокатли сув тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Бухорода 10 минг доллар эвазига ваколатли танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Долларнинг расмий курси 23,00 сўмга пасайди ва жами 10 660,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз пасайди, евро курси кўтарилди.
Кобул аэропортида юзлаб одамлар Афғонистондан учадиган сўнгги самолётларга тирмашиб чиқишаётгани акс этган видеолар тарқалди. Улардан баъзилари самолётларнинг бортига, баъзилари эса тезликни ошираётган самолёт тагига қўллари билан илинмоқчи бўлганлар. Ҳозирда аэропортдаги ҳолатлардан сўнг бир неча киши ҳалок бўлган.
Суд мажлисида қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов ИИБ ходимларини ҳақорат қилганини тан олди ва қилган ишидан пушанмон эканлигини билдирди. Шуни ҳисобга олган ҳолда суд уни жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан чекланди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича бизнес-таҳлил ва тавсиялар тайёрлайди. Бешта вилоятда марказ филиаллари очилади.
Шавкат Мирзиёев 71 ёшида оламдан ўтган муфтий Усмонхон Алимовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг яқинларига таъзия изхор этди. «Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар», — деди президент.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган биринчи интервьюси 17 август куни «Янги Ўзбекистон» газетасида эълон қилинади.
БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдириб, гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятини таъминлаш учун томонларни «максимал даражада босиқ бўлишга» чақирди. Шунингдек, бош котиб аёллар ва қизларнинг келажагидан хавотирда эканлиги таъкидлади. Душанба куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади.
Хабарларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди. Ҳозирча расмий изоҳлар бўлмади.
Ҳафта бошида республика бўйлаб салқин об-ҳаво сақланиб туради. Чоршанба куни Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади. Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18…+20 даражагача, кундуз кунлари +36…+38 даражагача кўтарилади.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Al-Jazeera телеканали эфирида «Афғонистонда уруш тугуганлиги» ҳақида эълон қилди. Шунингдек, улар «ҳаракат ҳар бир қадамини масъулият билан босишини ва барча томонлар билан тинч муносабатларни сақлаш ниятида» эканлигини таъкидлашмоқда. Толиблар бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг