«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.
14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан Ўзбекистонга 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳоким қарори билан боғ яратиш учун ижарага берилган 16 гектар ер майдонини 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчиларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан муносабат билдирди. Депутат Жиноят кодексига болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда «вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларнинг хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга» нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қилди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 521 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган ва 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Болалар клиник кўринишларига кўра ботулизм ташхисига гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Навоийдаги газ қуйиш шохобчасида юк автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Натижада тўрт киши жароҳатланди.
Жиззах вилоятида туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари 7 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириш ёки растрата орқали талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида «Буюк ипак йўли» метро бекатига туташ ерости ўтиш йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. ФВВ ҳодиса сабабини маълум қилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига словениялик мутахассис Сречко Катанец тайинланиши мумкин. У билан оғзаки келишувга эришилди.
Италияда 528 та ўрмон ёнғини қайд этилгани, Европа Иттифоқининг озиқ-овқат маҳсулотларидаги канцерогенлар меъёрини ўзгартираётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Тўпаланг» сув омборидан 361 километрлик сув қувурлари ётқизилиши, тўртта вилоятда биттадан туманда янги ҳоким тайинланиши, Тошкент марказидаги радар ўрнатиш жойи 3,5 млрд сўмга сотилиши — «Газета.uz»нинг 12 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Мудофаа вазирлигининг қарийб 95 фоиз ҳарбий хизматчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида биринчи дозаси билан эмланган. Иккинчи дозани — 91,6 фоизи, учинчисини — 61,1 фоизи қабул қилган.
Тошкент марказидаги радар ўрнатиш жойи электрон аукционда бошланғич баҳосидан 95 баробар қимматга — қарийб 3,5 млрд сўмга сотилди.
Энергетика вазири Алишер Султонов декабрь ва май ойлари оралиғида икки маротаба коронавирусга қарши вакцинациянинг тўлиқ курсини тугатган. Вазир айнан қайси препарат билан эмлангани маълум қилинмади.
Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов агентлик ўз фаолиятини тўлақонли амалга оширишда дуч келаётган тўсиқлар ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, агентликнинг хатига вақтида жавоб бермаслик ёки коррупцион омил ҳақидаги тақдимномага «бошқача муносабатда» бўлиш ҳолатлари учрайди. «Тақдимномамизга адекват реакция билдирилмаса, жавобгарликка тортиш бўйича таклиф киритганмиз… Лекин айрим идора ва вазирликлар ҳали ҳам агентликни тан олгиси келмайди», — дейди у.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия «Ҳарб-Майдон» полигонида қўшма машқларни муваффақиятли якунлади. Авиация, разведка, ўт ўчириш мажмуалари ҳамда ҳаво десантли ҳужум кучлари иштирокида турлараро қўшинлардан фойдаланиш биринчи марта намойиш этилди.
Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу янги тадбиркорлик субъектлари ва туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш, биринчи қават ва ертўлаларни ижарага бериш орқали амалга оширилади.
Муфтий Усмонхон Алимов ўпка пневмонияси ва қон-томир касалликларидан даво муолажаларини ҳануз Москвада олаётгани маълум қилинди. «Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор», — дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг