Euromedlab мустақил лабораторияси барча турдаги таҳлиллар учун текширувлар ўтказишга тайёрлигини эълон қилади.
2021 йилнинг июли 142 йиллик глобал метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида олти кунлик қизини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Шанба куни Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партия — Экологик партия, ХДП, ЎзЛиДеП, «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партияларига октябрдаги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 9 сентябрга қадар ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.
Музқаймоқли, қуймоқли, ананасли Панчо, Наполеон ва Медовик — Zira.uz мазали ва чиройли тортлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Тошкент ҳокими Муқимий кўчасида автобуслар учун 3 километрлик алоҳида йўл ҳаракатланиш бўлагини ажратиш кўзда тутилган қарорни имзолади. Бундан ташқари, автобус бекатларини янгилаш режалаштирилмоқда, йўл ўтказгичлар қурилиши давом эттирилади.
Шавкат Мирзиёев сентябрда очилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини кўзда кечириб, «Истиқлол» мажмуаси билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади. Боксчи Баҳодир Жалоловга «Фидокорона хизматлари учун» ордени, таэквондочи Улуғбек Рашитовга — «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, Оксана Чусовитинага эса — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди.
Президентнинг олимпиада иштирокчилари билан учрашуви, Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланиши, Ўзбекистонга юборилаётган 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинаси — «Газета.uz»нинг 13 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Исроил ва Марокашнинг ўз элчихоналарини очишга келишиб олишгани, Литванинг 1,5 мингга яқин ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўровларини рад этгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсад бўлиши зарурлигини таъкидлади. «Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади», — деди президент.
Президент легионер спортчиларни олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганлигини таъкидлади. «Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассисларни ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак», — деди у.
Долларнинг расмий курси 11,00 сўмга кўтарилди ва жами 10 683,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди. Шунингдек, Чусовитинанинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Президент топшириғи билан Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади. Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Президент топшириғи билан бокс бўйича Токио-2020 Олимпиада ўйинларида олтин медал соҳиби бўлган Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорат мактаби ташкил қилинади.
11 август куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун расмий статистик рақамларни тайёрлаш услублари ҳамда барча учун очиқ статистик маълумотлар тўғрисидаги қоидаларни белгилаб беради.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Швеция термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати +28…+31 даража, кечаси ва эрта тонгда эса ҳарорат +13…+18 даражада бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг