«Қамчиқ» довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Натижада машина салонида бўлган икки киши ҳалок бўлди.
6−8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +44…+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Долларнинг расмий курси 3,41 сўмга пасайди ва жами 10 587,59 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Президент Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тиктокерлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар уни ранжитганини айтиб, уларни танқид қилди. «Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари¸ қолаверса, маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти?», — деди у. Қолаверса, бу каби ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши маълум қилинди.
Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.
Тошкентнинг Миробод туманида ўзини Олий таълим вазирлиги ходими деб таништириб, абитуриентни 10 минг доллар эвазига Тошкент педиатрия институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди.
Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси велосипед ҳайдаётган бобо ва унинг набирасини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчиларнинг иккиси ҳам олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этди.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бирор касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий этиб белгиланишини маълум қилди. Шунингдек, кенгаш ва идора раҳбарларигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқланиши белгиланмоқда. Халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. 2021 йилнинг якунига қадар Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.
Кеча Ўзбекистонда 476 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 633 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги агробизнес соҳасидаги корхоналар учун бизнес ғоялар танловини ўтказмоқда. Унда аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналар иштирок этиши мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза топшириш санаси 16 июлга қадар.
Тошкент учун БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида электробуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Пилот лойиҳа шаҳарда «яшил транспорт йўлагини» жорий этишни назарда тутади. Олти йиллик лойиҳанинг донорлари 3,9 млн доллар ажратдилар.
Тошкентдаги бозорлар, супермаркетлар, маҳаллалар ва бошқа гавжум объектлар ҳудудида 46 та коронавирусга қарши эмлаш пунктлари очилди. «Газета.uz» мухбири улардан бирида вакцина олди. Коронавирусга қарши қандай қилиб эмланиш кераклиги, бунинг учун нималар зарурлиги ва экспертлар фикрига таянган ҳолда ўзбек-хитой вакцинасининг самарадорлиги ҳақида.
Президент хориждаги ўзбек ёшларини қайтариш учун янги тизим яратилишини қайд этди. «Юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз», — деди у. Улар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида кўрилади, уй-жой ва муносиб маош билан таъминланади.
ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти ёшлар билан учрашувда янги ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилишини маълум қилди. Шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига ОТМда ўқишнинг биринчи йили учун контракт бюджетдан тўлаб берилиши айтилди.
Президент Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида фаол ёшлар юқори ва қуйи палата аъзоларига бириктирилиши, маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти ташкил этилишини маълум қилди. «Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди у.
Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида фикри, Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланиши, Жиззах шаҳрида Ҳиндистон университети ташкил этилиши, Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиши — «Газета.uz»нинг 30 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Долларнинг расмий курси 14,30 сўмга пасайди ва жами 10 591,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг