ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.
21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).
Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.
Пойтахтда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида экоакцияга старт берилди. Унда дарахтлар бетон, асфальт ва сунъий қопламалардан тозаланади. Акция дастлаб Олмазор туманида, сўнг бир ой ичида бошқа барча ҳудудларда ўтказилади. Кейинчалик уни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда 20−24 апрель кунлари ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Мамлакат бўйлаб қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Барча вилоятларда ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.
Банклар устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади. 2025 йил 1 январдан у 500 миллиард сўмни ташкил этади.
Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари 21−24-апрель кунлари ҳам узлуксиз ишлайди. Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда. «Газета.uz» фотомухбири Тошкентдаги рекламалар ва шаҳарнинг «соғлом фуқаро якшанбаси»га тайёрланаётганини суратга олди.
Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар 4 кун — 21−24 апрель кунлари дам оладиган бўлди. 24 апрель кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 29 апрель 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.
Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 21 апрель, жума куни Рамазон ҳайити намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.
Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда аҳоли ва деҳқончилик хўжаликлари импорт қилинган ёки маҳаллий сифатсиз картошка экмоқда. Шу сабабли президент мутасаддиларга аҳоли томорқалари учун 500 тонна элита картошка уруғларини бепул тарқатишни, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифасини қўйди.
Тижорат банклари 20 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 410 — 11 495 сўм.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Улар соат 04:00 дан 07:00 га қадар фуқароларнинг масжидларга келиб-кетиши учун ҳаракатланади.
Йўл қоидаларини бузганларга жарима ошиши, референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошлангани, маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлар учун 50% чегирма, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами, ота-она томонидан аёвсиз калтакланган 14 ёшли косонлик қиз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қашқадарёда ота ва ўгай онаси томонидан калтакланган 14 ёшли қиз маҳалла қарамоғига олиниб, хавфсизлиги таъминланди. Ҳозирда уни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Рамазон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида шифокорлар томонидан мингинчи буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Операция сурункали буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичида бўлган аёлда ўтказилди, унинг эри донор бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг