Шавкат Мирзиёев импорт товарларга истеъмол кредитлари беришга рухсат этувчи қонунни имзолади. Бунгача бу турдаги кредитлар фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилган. Жисмоний шахслар бошқа фуқаролардан иккиламчи бозорда автомобиль сотиб олиш учун кредит олишлари мумкин бўлади.
Қўштепа туманида 65 ёшли қайнота оилавий жанжал туфайли келинини ўлдириб қўйди. Суд эркакни 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.
Ўзбекистонда балиқ овлашни тартибга солувчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда браконьерликка қарши курашиш, ноқонуний ов оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш, тақиқланган ов қуролларини йўқ қилиш тартиблари мавжуд. 2022 йилда ноқонуний балиқ овлаш бўйича 1119 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Президент қарори билан «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси учун раҳбарларнинг мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бундай ҳолат мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади. Лойиҳа доирасида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизми танқидий кўриб чиқилади.
Тижорат банклари 11 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 340 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 415 — 11 465 сўм.
Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати сўровига кўра, ижтимоий соҳадаги давлат харажатлари шарҳини тайёрлади. Банк узоқ муддатда шифохоналар инфратузилмасини яхшилаш, таълимни иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштириш, ижтимоий ҳимоя органини яратиш ва пенсия ёшини оширишни тавсия қилди.
«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлмаган 1309 та лойиҳа учун яна 1,3 трлн сўм пул, мартда қарийб 1,5 млрд долларга ошган олтин-валюта захиралари, кунлар +37 даражагача исиши, пора билан ушланган туман ҳокими ўринбосари, ишдан кетган Нурафшон шаҳри ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ижтимоий тармоқларда мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбияланувчилар Конституция тарғиботига жалб қилингани акс этган видеоёзув тарқалди. Мактабгача таълим агентлиги барча ҳудуд вакилларига огоҳлантириш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 10 апрелдан 10 майгача «Тоза ҳаво» ойлиги бўлиб ўтади. Бу давр мобайнида 79 та ЙПХда кўрик нуқталари, марказий кўчаларда эса кўчма постлар ташкил этилиб, автомобиллар чиқараётган зарарли газлар миқдори кўрикдан ўтказилади.
Президент топшириғига кўра, «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 4,3 фоизга ошиб, 35,44 млрд долларга етди. Ўсиш олтин захиралари қийматининг ошиши билан боғлиқ.
Ўзбекистонда халқ ёки давлатнинг миллиардлаб пулини ўғирлаганлар фирибгарлик айби билан 5−6 йилга қамалиб, муддатининг учдан бирини ўтаяпти ва озодликка чиқиб, «яширган пулини» сарфлашда давом этмоқда, деди сенатор Шуҳрат Чуллиев. Янги тузатишларга кўра, улар энди «қўнғироқдан қўнғироққача ўтиради».
Ўзгидромет 12−14 апрель кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида шамол 25−28 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ тез ёрдам диспетчерини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди. Эркак онасига аёл шифокор жўнатилишини талаб қилган, бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмагани сабабли эркак шифокорлар юборилганди.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.
МҲТИ таҳлилига кўра, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат буджетига солиқ кўринишида 32,9 триллион сўм маблағ тушмаган. Бу суммага 500 ўқув ўринли 4100 та умумтаълим мактаблари қуриш мумкин бўларди, дейилади таҳлилда.
Май ойидан бошлаб Asialuxe Travel Чехияга саёҳатни, шунингдек, Франция, Германия, Австрия ва Италияга ташриф буюриш имконини берувчи ҳафталик дастурини эълон қилди.
Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган Lаcetti автомобили махсус қутқарув ходимлари томонидан чиқариб олинди. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳат олди.
Узун туманида ЙПХ инспектори фуқародан 800 доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда. Ходим ҳайдовчига машинасининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб олган учун ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг