2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган 15 ёшли қиз воқеасида 3 нафар шахс айбланмоқда, яна 8 киши гумонланувчи сифатида жалб этилди. Ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.
Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига келиб қолган қўнғир айиқ ҳаракатсизлантирилиб, табиатга қайтарилиши режалаштирилганди. Бироқ туман ИИБ бошлиғи буйруғи билан жонивор «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирилди. Воқеага сабабчи масъулларга интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди.
Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, мамлакатнинг барча шаҳарларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатдан ошмаслиги керак. Илгари бу кўрсаткич 70 км/соат эди.
ЕТТБ Masdar компанияси учун Ўзбекистонда умумий қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиялаштириш пакети ажратади.
6 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль тўқнашиб, 6 киши жароҳатланганди. ФВВ ҳайдовчилардан бири вафот этганини маълум қилди.
Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаганликда айбланиб, 1,5 йил муддатга озодлиги чекланган икки шахснинг иши қайта кўрилади. Олий суд Хоразм прокуратураси протестини қаноатлантирди ва ишни апелляция инстанциясида янгитдан кўришга юборди.
Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда юк машинаси ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши жароҳатланди.
Сенаторлар хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни маъқуллади. Энди жинсий зўравонликда айбланганлар муддатидан илгари озодликка чиқмайди ва уларнинг рўйхати тузилади. Зўравонликка учраганларнинг ёш чегараси бекор қилинади. Жиноятчининг муайян жойларга бориши таъқиқланади.
Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз 2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган бўлиши мумкин. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганди. Ҳозирча иш бўйича гумонланган 3 киши ҳибсга олинган.
Марказий банк шубҳали операциялар рўйхати кенгайтирилганига изоҳ бериб, улар орасида ноқонуний қимор ўйинлари, фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар борлигини маълум қилди. Янги қоидалар ипотека ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.
Жаҳонда нефть нархи пасайса ҳам, Ўзбекистонда бензин нархи тушмагани учун «монополистлар ўз қоидаларига содиқ» дея айбланган UNG Petro бу даъволарни «ноўрин» деб атади.
Сенат маъмурий ва фуқаролик ишларида ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бунгача давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилиб келинарди.
Сардоба сув омборида фуқаролар 3 кун давомида 530 бош балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 280 млн сўм зарар етган.
Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг дренаж тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича зудлик билан дастур қабул қилиш бўйича топшириқ берди.
22 апрель — Ер кунида Тошкент вилоятида махсус пойга ўтказилади. Ташкилотчилар ўзбекистонликларни шахсий автомобиллардан кўра кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланиш ва пиёда юришга чорламоқда.
ССВ вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан Star Med Center клиникасида ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди. Хусусан, беморга тиббий хизмат кўрсатишда қатор лицензия талаб ва шартлари бузилгани, уни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмагани аниқланди.
ДХХ пойтахтда 40 килограммга яқин гиёҳванд моддани Ўзбекистон орқали бошқа давлатга олиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик ва бир нафардан Тожикистон ва Қозоғистон фуқароларини ушлади. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.
Навбаҳор туманидаги 9-мактаб директори ўқитувчиларни Open budget`га 100 тадан овоз йиғишга мажбурлагани айтилган овозли хабар тарқалди. Унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиб, хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.
Тижорат банклари 6 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 300 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 — 11 420 сўм.
Хорижда турли соҳаларда муваффақиятга эришган ҳамда ёшлар учун ўрнак бўлувчи ватандошларни бирлаштиришга қаратилган Uzbekistan’s Club онлайн платформаси ишга туширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг