Наманган вилоятида MAN автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи вафот этди.
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида тўрт аёл улардан бирининг оилали ўғли билан яшаб келаётган бошқа бир аёлнинг кийимларини йиртиб, қайчи билан сочларини кесиб «самосуд» уюштирган эди. Уларга жазо тайинланди.
Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш тартибига оид президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, бошқа ҳудудларда 0,5 бараваридан ошмаслиги керак.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар машинадан 130 бош зотдор қўйни қутқара олишган, ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган. Машина ҳайдовчиси жабрланмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Самарқандга ташрифи чоғида Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур туманга бориб, мавжуд имкониятларни ўрганди. Мактаб собиқ Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилади.
Спортчи Мурод Хонтўраев президентнинг куёви Отабек Умаров ҳақидаги турли хабарларга ишонмасликни ва ҳозирда унинг саломатлиги яхши эканлигини айтди. «Кайфиятлари зўр. Лечение олиб, Рамазонни ўтказиб келадилар», — деди у.
Англиянинг «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхем» клублари Суперлигада қатнашишдан бош тортгандан кейин мусобақа расман тўхтатилди. Кейинроқ лойиҳа қайтадан кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Яккабоғда 30 ёшли эркак хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган эди. Мазкур шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Собиқ полициячи Дерек Шовин афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиришда айбдор деб топилди. Унинг ўлими АҚШда ирқчиликка қарши норозиликларни келтириб чиқарган эди. Шовинга 40 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
«Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳеч қайси миллат вакилини камситмаслигини, «лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак"лигини таъкидлади. Депутат Расул Кушербаев масала фақатгина давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганлигини эслатди. «Кўп миллатли мамлакатда давлат тили масаласини фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри», — дейди у.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь — 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.
«Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас», — деб ёзди Комил Алламжонов. Давлат идораси ходимларининг ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга босим ўтказиши ноқонуний, дея таъкидлади у.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирлари карантин талабларига мувофиқ ўтказилади. Тошкентда байрамона салют бўлиб ўтади. Урушнинг эҳтиёжманд иштирокчиларининг уйлари таъмирланади. Уларни парвариш қилиш ва ёрдам бериш мақсадида патронаж хизмати йўлга қўйилади.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 3-тур учрашувини «Шаржа» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:4 ҳисоби қайд этилди ва унда шаржаликлар ғалабага эришишди. Шунингдек, бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубига қарши майдонга тушади.
2020 йилда коррупцион жиноятларнинг асосий сабаблари моддий манфаатдорлик (30%), бюрократик тўсиқларнинг мавждулиги (28%) ва ижтимоий таъминланмаганлик ёки адолатли меҳнат шароити йўқлиги (12%) каби омиллар бўлган.
Якшанба куни бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унга ҳокимиятлар, вазирлик ва идоралар ходимлари жалб қилинган. Меҳнат вазирлиги вазиятга муносабат билдирди ва идораларга дам олиш кунида ишга жалб қилингани учун қўшимча иш ҳақи тўлаш тўғрисида огоҳлантириш юборилганини маълум қилди.
Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўмдан берилади.
Буюк Британияда пандемияларга қарши курашиш бўйича халқаро экспертлар гуруҳининг ташкил этилиши, Украинада махсус хизматларнинг шай ҳолатга келтирилгани, Қирғизистонда коронавирус кенг тарқалиши сабабли мактаб имтиҳонларининг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Чад президенти Идрис Деби қўзғолончиларга қарши жанг пайтида олган жароҳати туфайли вафот этди. Аввалроқ Идрис Деби 79 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, олтинчи муддатга президентликка қайта сайланган эди.
UzAuto Motors заводидаги ишлаб чиқаришнинг январь ойидаги кескин тўхташидан сўнг автомобилларни ишлаб чиқаришни ўтган йилги кўрсаткичларига етказа олганича йўқ. 2021 йил февраль ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 9 873 та автомобиль кам ишлаб чиқарилган, март ойида эса 4543 тага камроқ. Энг кўп чиқарилган автомобил модели — Cobalt, энг кам ишлаб чиқарилган модель Spark.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг