Тошкентда коронавирус аниқланган бемор онахон вафот этди
5 июль 2020, 14:09

Тошкентда коронавирус аниқланган бемор онахон вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 71 ёшли онахон оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 32 нафарга етди.

Коронавирус беморлари сони 9829 нафарга етди
5 июль 2020, 10:33

Коронавирус беморлари сони 9829 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 121 нафарга ортиб, жами 9829 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида ва 1 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шундан 6 нафари аҳоли орасида аниқланди.

Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди
4 июль 2020, 15:47

Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 65 ёшли эркак оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 30 нафарга етди.

Ўзбекистонда зилзила сезилди
4 июль 2020, 15:17

Ўзбекистонда зилзила сезилди

Тожикистонда сезилган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Унинг кучи Тошкентда 3, Фарғонада эса 4 бални ташкил этди.

Тошкентдаги учта ОТМга ректорлар тайинланди
4 июль 2020, 14:10

Тошкентдаги учта ОТМга ректорлар тайинланди

Тошкентдаги Аджу университети, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкентдаги Турин политехника университетига янги ректорлар тайинланди.

6−19 июль кунлари амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди
4 июль 2020, 12:15

6−19 июль кунлари амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди

Яқин икки ҳафтада Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА ва АҚШдан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 19 та чартер рейс ташкил этилади.

Коронавирус ҳолатлари сони 9500 тага етди
4 июль 2020, 10:34

Коронавирус ҳолатлари сони 9500 тага етди

Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 9500 тага етди.

Францияда янги бош вазир тайинланди
4 июль 2020, 00:40

Францияда янги бош вазир тайинланди

Франция бош вазири Эдуард Филипп истеъфога чиққани сабабли Жан Кастекс янги бош вазир этиб тайинланди.

Кун давомида 318 та коронавирус ҳолати қайд этилди
4 июль 2020, 00:34

Кун давомида 318 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда кун давомида 318 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 9390 тага етди. 273 та ҳолат карантин марказлари, 45 таси аҳоли орасида қайд этилди.

Тошкентда 77 ёшли коронавирус бемори вафот этди
3 июль 2020, 23:32

Тошкентда 77 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган ва саратондан даволаниб келаётган 77 ёшли бемор аёл ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда кун давомида 2 нафар, эпидемия бошлангандан бери 29 нафар фуқаро COVID-19 асоратларидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди
3 июль 2020, 23:00 1

Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг 4 нафар ўринбосари тайинланди. Булар молия вазири ўринбосари Шоҳруҳ Шораҳмедов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова, Дерматовенерология ва косметология маркази директори Улуғбек Собиров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизовлар.

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида қўшни аёл гумон қилинмоқда
3 июль 2020, 22:49

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида қўшни аёл гумон қилинмоқда

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича гумондор сифатида қўшни уйда яшовчи 23 ёшли аёл қўлга олинди.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди
3 июль 2020, 22:18

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

Машҳур UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов узоқ давом этган касалликдан сўнг Москвада вафот этди. Унга коронавирус ташхиси қуйилганди.

Ҳозарасп туманидаги мактаб ва ЎзДЖТСУ ўқитувчилари пора билан қўлга тушди
3 июль 2020, 19:36

Ҳозарасп туманидаги мактаб ва ЎзДЖТСУ ўқитувчилари пора билан қўлга тушди

Хоразмда 6 минг доллар билан қўлга тушган ўқитувчидан 3,5 мингини олган университет ўқитувчиси Тошкентда ушланди

Цемент импортини енгиллаштириш бўйича топшириқ берилди
3 июль 2020, 18:48

Цемент импортини енгиллаштириш бўйича топшириқ берилди

Ҳукумат цементни импорт қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича топшириқ берди. Цементга бўлган талаб ва нархларнинг ошишига амалга оширилаётган қурилиш ишларининг фаоллашуви ва жадаллашуви ҳамда цемент маҳсулоти импорти ҳажмининг камайганлиги сабаб бўлмоқда.

Электроника чиқиндилари ҳажми аҳолига сонига нисбатан уч баравар тез ўсмоқда
3 июль 2020, 18:04

Электроника чиқиндилари ҳажми аҳолига сонига нисбатан уч баравар тез ўсмоқда

Сўнгги беш йил ичида электроника чиқиндилари дунё аҳолисига нисбатан уч бараварга, глобал ЯИМга нисбатан эса 13 фоизга тезроқ ўсди. Унинг бешдан биридан камроқ қисми қайта ишланади, қолгани эса чиқиндихоналарга ташланади ва атроф-муҳитга, инсон саломатлигига зарар етказади.

Яна 127 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди
3 июль 2020, 17:29

Яна 127 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди

Ўзбекистонда 127 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 9326 тага етди. айни соатларда касаллик аниқланганлар ва даволаниб чиққанлар сони бўйича бир хил кўрсаткич қайд этилмоқда.

Коронавирус аниқланган бемор вафот этди
3 июль 2020, 17:21

Коронавирус аниқланган бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган ва сурункали касалликлардан даволаниб келган 59 ёшли бемор вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 28 нафарга етди.

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди
3 июль 2020, 17:08

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди

Тошкентнинг Учтепа туманида Spark ҳайдовчиси маҳалла ичида йўлга югуриб чиққан икки яшар қизчани уриб юборди. Бола тана жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Дам олиш кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 июль 2020, 15:44

Дам олиш кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда — кундузи 30−35 даражагача иссиқ бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг