Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Университет ИИВ, Миллий гвардия ва Қуролли Кучларнинг бир қанча йўналишлари учун кадрлар тайёрлайди.
Самарқанд вилоятида уч ойда 1477 та ҳолатда экологияга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли баённомалар тузилиб, 748,4 млн сўм жарима ва 279,9 млн сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Қирғизистоннинг Ўш вилояти аҳолиси расмийларнинг Кампир-Обод сув омбори яқинидаги 50 гектар майдонни Ўзбекистонга бериш режаларига қарши чиқишмоқда. Улар билан учрашган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев яна музокаралар учун Тошкентга боришга ваъда берди.
Тошкент шаҳрининг «Водник» даҳасидаги болалар майдончасида 8 ёшли боланинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди. Маҳкамланмаган арғимчоқ устуни боланинг устига қулаб тушган. Отасининг таъкидлашича, ободонлаштириш хизмати ходимлари ободонлаштириш ишлари пайтида майдонни тегишли меъёрлар асосида тўсишмаган.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси трансформация қилиниб, хизматнинг гибрид моделига ўтказилади. Харажатларни камайтириш учун штатлар қисқартирилади, хориждаги самарасиз 20 та ваколатхона ёпилади. Май ойидан 9 та норентабел рейслар (Париж, Рим, Милан, Токио, Бангкок ва бошқа шаҳарларга) бекор қилинади. Арзон рейслар очилиши ва ички рейслар сони ҳафтасига 17 дан 49 гача кўпайиши кутилмоқда.
Қонунчилик палатаси профилактика инспекторларига электр энергияси, иссиқлик ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини рад этди. Депутатларнинг фикрига кўра, бу участка нозирлари асосий ишидан ташқари уларнинг иш кўлами ортишига, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.
Туризм ва спорт вазирининг таъкидлашича, «Самарқанд туризм салоҳиятининг кўпи билан 5 фоизидан фойдаланаяпмиз». Бунинг учун янги аэропорт қурилаётгани ва йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши айтилди. Азиз Абдуҳакимов Uzbekistan Airways`нинг қиммат парвозлари муаммоси Самарқанд халқаро аэропортига очиқ осмон мақоми берилиши билан ҳал қилинишини таъкидлади. «Самарқанд халқаро аэропорти очилса, нархлар тушади», — деди у.
Президент қарори билан Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади. Шу билан бирга, Академиянинг Нукус филиали ташкил этилмоқда.
Тошкент метрополитенида жамоат тартибини бузган ҳолда тўй қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган шахсларга БҲМнинг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Тошкент вилоятида 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Шу сабабдан туманлардаги бир қатор мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди.
Пойтахтнинг Олмазор туманида Nexia-3 қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Икки киши вафот этди.
Тошкент вилоятида ўзини Бош прокуратура Департаментида ишлашини қайд этиб, Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилган ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган шахс қўлга олинди.
«Ҳар бир районни 4 та раҳбари виждони бўлса, вилоят ҳокимига келиб айтиши керак „35−40 фоиз ойлигимни давлатга тўлайман“, деб. Нимага десангиз ҳар бир маҳалла, туманда 15, 20, 30 фоиз фуқаро чет элда юрибди», — деди давлат раҳбари. Маълумотга кўра, Самарқандда 220 минг нафар фуқаро чет элда, 174 минги эса ишсиз.
Илҳом Сапаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Болаларни оммавий дегельминтизация килиш Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бошланди. Тадбир доирасида 6,5 млн бола қамраб олиниши кўзда тутилган.
Болалар ёмон шароитда яшаётган, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги аниқланган Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги меҳрибонлик уйи вилоят таълим бошқармаси томонидан ўрганилди. Муассаса директори ва омбор мудири ишдан олинди.
4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этиш, узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та А321 NEO LR самолётини лизингга олиш, маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш режалаштирилмоқда. Президент «Uzbekistan airways» ва «Uzbekistan airports» компанияларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
Чехияда Россия элчихонасининг 18 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани, Молдова президентининг фитнатда айбланаётганлиги, SpaceX’нинг Ойга астронавтларни етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Жиззахда Ўзбекистон президентини интернетда ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бахмаллик фуқаро V.K. YouTube ва Facebook тармоқларида президентни ҳақоратлаб, давлат раҳбарининг обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатганликда айбланмоқда.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Муассасаларда ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг