РФ Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий самолётларнинг Украинага ўтиб қолишидан хавфсирамоқда
16 август 2022, 14:59

РФ Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий самолётларнинг Украинага ўтиб қолишидан хавфсирамоқда

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов: «Афғонистонлик қўмондонлар ва ҳарбий хизматчилар қочиб кетган пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида қолган ҳарбий вертолёт ва самолётлар Украинага ўтиб қолмаслиги биз учун муҳим», дея баёнот берди.

Барча таълим ташкилотларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади
16 август 2022, 12:21

Барча таълим ташкилотларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлаш арафасида иш ҳафтасидан қатъий назар кетма-кет 4 кун — 1 сентябрдан 4 сентябрга қадар дам олишади. Шунга кўра, барча таълим ташкилотларида ўқиш жараёнлари 5 сентябрь — душанба кунидан бошланади.

Салом Самадов Қашқадарё вилоятига прокурор бўлди
16 август 2022, 11:22

Салом Самадов Қашқадарё вилоятига прокурор бўлди

Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Салом Самадов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. У аввал ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди
16 август 2022, 11:09

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди

Президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.

Қувасойда 938 кг темир эвазига гиёҳванд модда сотган аёллар қўлга олинди
16 август 2022, 10:48

Қувасойда 938 кг темир эвазига гиёҳванд модда сотган аёллар қўлга олинди

Қувасойда бир гурух аёллар 938 кг темир буюмлар эвазига «гашиш» моддасини сотган вақтда ушланган. Гумонланувчиларнинг жиноят содир этганлиги тасдиқланса, 20 йилгача қамалиши мумкин.

Игорь Савицкий ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилинди
16 август 2022, 10:05

Игорь Савицкий ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Бадиий академия Қорақалпоғистон давлат санъат музейи асосчиси Игорь Савицкий ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилди. 4 август куни Савицкий таваллудининг 107 йиллиги нишонланаётган вақтда жамоатчилик эътибори ҳалигача музей асосчисига ҳайкал ўрнатилмаганига қаратилди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 27 м/с гача кучайиши кутилмоқда
16 август 2022, 09:45

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 27 м/с гача кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет 18−20 август кунлари еттита вилоятда шамол тезлиги 17 м/с дан 27 м/с гача кучайиши, бунинг оқибатида айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирди. Шанба кунига келиб, ҳаво харорати 27 даражагача тушиб кетади.

Ер усти метро линияси вақтинчалик соат 23:00 гача ишлайди
16 август 2022, 09:03

Ер усти метро линияси вақтинчалик соат 23:00 гача ишлайди

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида поездлар ҳаракати 5 сентябргача соат 23:00 гача амалга оширилади.

Сўмнинг реал алмашув курси февралдан буён илк марта 2,1 фоизга қимматлади. Бу нимани билдиради?
15 август 2022, 20:57

Сўмнинг реал алмашув курси февралдан буён илк марта 2,1 фоизга қимматлади. Бу нимани билдиради?

Июль ойида сўмнинг реал алмашув курси февралдан бери биринчи марта 2,1 фоизга ошди. Марказий банк буни ҳамкор давлатлар валюталарининг қадрсизланиши билан изоҳлади. Савдо-ҳамкор давлатлар валюталарининг қадрсизланиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Иккита археология ёдгорлигига 1,8 млрд сўмлик зарар етказилди
15 август 2022, 20:44

Иккита археология ёдгорлигига 1,8 млрд сўмлик зарар етказилди

Бош прокуратура Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидаги иккита археология ёдгорлигига зиён етказилгани ҳақида хабар берди. Зарар 1,8 млрн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 50 та медални қўлга киритди
15 август 2022, 20:09

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 50 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида турли спорт йўналишларида яна 50 та медални — 19 та олтин, 14 та кумуш ва 17 та бронзани қўлга киритди. Оғир атлетикачилар Сарвар Зафаржонов ва Турсуной Жабборова энг яхши натижа кўрсатиб, мусобақанинг мутлақ чемпиони бўлди.

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди
15 август 2022, 19:47

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди

Эквадорда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида осилган ҳолда топилди
15 август 2022, 19:40

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида осилган ҳолда топилди

Андижон машинасозлик институти ётоқхонаси ҳожатхонасида 2-босқич талабаси осилган ҳолда топилди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, марҳум ўз жонига қасд қилган.

Тошкент аэропортида Британиянинг қалбаки паспортлари бўлган Афғонистон фуқаролари қўлга олинди
15 август 2022, 19:33

Тошкент аэропортида Британиянинг қалбаки паспортлари бўлган Афғонистон фуқаролари қўлга олинди

Етти нафар Афғонистон фуқароси Тошкентдан Лондонга сохта Британия паспортлари билан учиб кетишга уринди. Улар қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилган.

Дунё аҳолиси сони 8 млрддан ошди
15 август 2022, 19:23

Дунё аҳолиси сони 8 млрддан ошди

Countrymeters лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, 15 август куни дунё аҳолисининг сони 8 млрддан ошди. Уларнинг 4,04 млрд нафари эркак, 3,96 млрд нафари аёллардир. Дунёнинг қарийб 70% аҳолиси 20 давлатда яшамоқда. Қитъалар бўйича эса энг кўп инсонлар Осиёда — 4,7 млрд киши.

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг бодикамералардан фойдаланиш тартиби белгиланди
15 август 2022, 17:05

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг бодикамералардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлардан фойдаланиш тартиби белгиланди. Унга кўра, ️бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим. Ундан шахсий мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Икки вилоятдан 250 нафарга яқин хотин-қиз электрон тижорат, SMM ва реклама бўйича ўқитилади
15 август 2022, 16:47 1

Икки вилоятдан 250 нафарга яқин хотин-қиз электрон тижорат, SMM ва реклама бўйича ўқитилади

USAID ташаббуси билан Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан 250 нафарга яқин хотин-қиз электрон тижорат, ижтимоий тармоқлар маркетинги ва реклама бўйича ўқитилади. Машғулотлар якунида улар онлайн дўконларини очиш, глобал ва маҳаллий платформалар орқали товарларни сотиш имкониятига эга бўлишади.

Фарғонада икки нодавлат ОТМ фуқароларнинг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди
15 август 2022, 15:19

Фарғонада икки нодавлат ОТМ фуқароларнинг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди

Қўқон ва Фарғонада нодавлат ОТМлар тармоқлар орқали фуқаролар мазкур муассасада бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишлари ҳақида хабар тарқатган. Олийгоҳлар раҳбар ва ходимлари шу орқали 345 кишининг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиш оқибатида вафот этди
15 август 2022, 15:03

Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиш оқибатида вафот этди

Норин туманида катта ёшли эр-хотин тахминан тарвуздан заҳарланиш оқибатида оламдан ўтди. Уларнинг икки қизи ва икки набираси шифохонага ётқизилди.

Маҳкум ва унинг оиласи ИИО ходимларига қаршилик кўрсатишди
15 август 2022, 14:56

Маҳкум ва унинг оиласи ИИО ходимларига қаршилик кўрсатишди

Тошкентда пробация хизматида ҳисобда турувчи маҳкум пичоқ билан ўз билакларини кесиб, профилактика инспекторларига ҳам таҳдид қилди. Жанжалга маҳкумнинг оиласи қўшилиб, профилактика инспекторларининг хизмат кийимларини йиртишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг