АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни бошлайди
15 апрель 2021, 13:11

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни бошлайди

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлайди ва бу жараённи 11 сентябргача якунлашни режалаштирмоқда. ««Абадий уруш»га якун ясаш вақти келди», — деди АҚШ президенти Жо Байден, АҚШнинг мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини ва Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ҳолда.

Тошкент метрополитени вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» юзасидан изоҳ берди
15 апрель 2021, 12:00

Тошкент метрополитени вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» юзасидан изоҳ берди

Тошкент метрополитени метро станциясидаги вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» электрон соат дарчасига қилинган киберҳужум натижасида пайдо бўлди, дея хабар берди Тошкент метрополитени.

Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди
15 апрель 2021, 11:48

Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат парламентининг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайланди.

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди
15 апрель 2021, 11:30

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Биринчи ўринда Япония бўлиб, ушбу мамлакат паспорти фуқароларга 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.

Ўзбекистонда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади
15 апрель 2021, 10:44

Ўзбекистонда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади

Ўзбекистонда Франциянинг EDF компанияси билан ҳамкорликда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига жўнаб кетди
15 апрель 2021, 10:42

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига йўл олди. Сафар чоғида — шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.

«Пахтакор» ОЧЛни дуранг билан бошлади. Бугун АГМК ўйнайди
15 апрель 2021, 10:31

«Пахтакор» ОЧЛни дуранг билан бошлади. Бугун АГМК ўйнайди

«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида дастлабки учрашувни Эроннинг «Трактор» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Шунингдек, бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди
15 апрель 2021, 10:31

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина билан 300 мингдан ортиқ фуқаро эмланди. 14 апрель куни 43 минг 896 киши вакцина олди.

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
15 апрель 2021, 09:12

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан 1 майдан бошлаб 5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича ва 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 та имтиҳон тизими бўйича имтиҳонларда юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

IREX 15 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтади
14 апрель 2021, 22:50 1

IREX 15 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтади

Адлия вазирлиги Халқаро тадқиқотлар ва алмашувлар кенгашининг Ўзбекистондаги филиалини давлат рўйхатидан ўтказди. Ташкилот ваколатхонаси 2006 йилда ёпилган эди.

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади
14 апрель 2021, 22:34 1

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Швецияда Ўзбекистоннинг тўлақонли дипломатик ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Элчихонанинг фаолияти Швеция ва бошқа Скандинавия давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилади. Шу ўринда, Ўзбекистоннинг Афинадаги дипломатик ваколатхонаси фаолияти тугатилади.

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан онлайн учрашув ўтказди
14 апрель 2021, 21:05

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан онлайн учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш, виза режимини соддалаштириш, транспорт-транзит ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Покистоннинг Serene Air компанияси Ўзбекистонга чартер рейсларини бошлашни режалаштирмоқда.

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди
14 апрель 2021, 20:45 1

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди

Апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларга тушди. Олтин ҳажми ошганига қарамасдан, қимматбаҳо металл нархининг тушиши бунга сабаб бўлди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 апрель 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди
14 апрель 2021, 18:01

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди

Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди. Университетда 6 та факультет фаолият олиб боради. Дарслар инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўтилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан грант асосида қабул қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди
14 апрель 2021, 17:53

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшли Суймахол Зулимова коронавирусга қарши эмланди.

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди
14 апрель 2021, 16:48

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Фарғона вилояти туманларидан бирида 28 нафар болалар боғчаси тарбияланувчиси Damas’да уйларига олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчи тегишли гувоҳнома ва бошқа рухсатномаларга эга бўлмаган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
14 апрель 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.

Мактаб ва олийгоҳларда «Молиявий саводхонлик» фани ўқитилади
14 апрель 2021, 15:43

Мактаб ва олийгоҳларда «Молиявий саводхонлик» фани ўқитилади

Президент фармонига асосан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари учун «Молиявий саводхонлик» ўқув курсини фан сифатида жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Тошкентдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
14 апрель 2021, 15:23

Тошкентдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Nexia ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида 30 ёшли эркак ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг