Намангандаги болалар боғчасида иссиқ сувдан куйиб, вафот этган бола воқеасидан сўнг, МТМ директори, ҳамшира, қўриқчи ва гуруҳда ишлаган барча ходимлар ўз вазифасидан озод этилди. Мактабгача таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган жазо тайинланиши тарафдори бўлмоқда.
Uzcard ва HUMO тўлов тизимларининг терминаллари йил охиригача ҳар икки турдаги карталарни ҳам қабул қилишни бошлайди.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 492 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
Президент видеоселектор йиғилишида вилоятлар ҳокимлари ёшлар билан ишлашни пахта, ғалла экишдек деб ўйлаётганини таъкидлади. Айни шу сабаб йил давомида иккинчи маротаба ёшлар масаласида йиғилиш ўтказилаётгани қайд этилди. Давлат раҳбари ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов ишдан олинишини маълум қилди.
Тошкент шаҳридаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи (эски Пушкин чорраҳаси) йўл ниҳоят автомобиллар ҳаракати учун очилди. Ушбу йўл деярли 6 йил олдин ёпилган эди. Йўлни очиш тўғрисидаги режалар январь ойида эълон қилинган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг маҳаллий ОАВлари хабар берди.
Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштирмоқда, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев. Унинг айтишича, ҳудуддаги тикланиши лозим бўлган объектлар рўйхати белгиланмоқда, уларни реконструкция қилишга ўзбекистонлик қурувчилар жалб қилинади.
Ҳукумат қарорига асосан Қорақалпоғистон ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди. Унга кўра, республика бўйича март-сентябрь ойларида жами лимит 29 млрд 236 млн 500 минг куб этиб белгиланмоқда. Бундан ташқари, сув танқислигининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ҳам шакллантирилди.
2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.
Бош прокуратура туркшунос олим Андрей Кубатинга ДХХ томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилди. Хибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмагани, соғлиғи бўйича шикоятлар бўлмагани ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳолангани айтилмоқда.
12 апрель куни Ўзбекистонда 67,4 мингдан зиёд киши коронавирус инфекциясига қарши эмланиб, вакцина олганлар сони 200 минг нафардан ошди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Навбаҳор» — «Пахтакор» футбол ўйини вақтида келиб чиққан тартибсизликлар бўйича ўз қарорини эълон қилди. Унга кўра, иккала жамоанинг расмийларига интизомий чоралар кўрилади. «Навбаҳор» футбол клуби эса кейинги иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади.
Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги фронтга сафари пайтида АҚШ Украинанинг НАТОга киришига кўмаклашиши керак дея таъкидлади. У ушбу сўзларни Россия қўшинларининг Украина чегарасига тортилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг айтди.
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида 2 баллдан сезилди. Магнитуда М=5,4, чуқурлиги 191 кмни ташкил этди.
Андижон шаҳри яқинида «Янги Андижон» массиви бунёд этилади. Унинг бош режаси президентга тақдимот қилинди. 4 минг гектарда жойлашадиган объектда 411 минг нафар аҳоли учун уй-жой, савдо масканлари, кичик саноат зонаси ва яшил ҳудуд бўлиши режа қилинган.
Алишер Усмонов фикрига кўра, Ўзбекистонда совет иттифоқидан сўнг бўлган турғунликдан кейин энди ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди. «Ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари ҳисобланади», — деди у Шавкат Мирзиёев ҳақида.
Маданият вазирлиги мансабдорлари тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида, мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хориждаги консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Муассаса 2 иш кунида фуқародан аризани қабул қилади ва Ташқи ишлар вазирлигининг розилигига кўра фуқаро билан қарз шартномаси тузилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказилади.
Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши мумкин. Пудратчи сифатида акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси бўлган «12-трест» танланмоқда.
Исроилнинг Эрон ядро иншоотидаги фожиада айбланиши, АҚШда полициячи афроамерикаликни отиб ўлдиргани сабабли намойишлар бошлангани, Парижда номаълум шахснинг касалхона яқинида одамларга ўқ узгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг