Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкогемотологик ва даволаш мураккаб бўлган касалликларга чалинган беморларни даволашга кўмаклашиш учун жамғарма ташкил этилмоқда. Фонд тиббий ускуна ва дори-дармонларни, реактивларни сотиб олади ва операция учун хориждан мутахассисларни таклиф қилади.
Қашқадарёда уч нафар фуқаро 6 синф ўқувчисига икки баҳо қўйган ўқитувчининг юзини бир неча маротаба уриб, калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Алишер Инаков янги ташкил этилган Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори бўлди. Шу билан бирга, агентликнинг 2 ўринбосари ҳам тайинланди.
Росселхознадзор 14 апрелдан бошлаб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампирни етказиб беришга рухсат беради. Шу кунга қадар Россияга Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилган эди.
Журналист ва блогер Муҳрим Аъзамхўжаев «Championat.asia» нашрига берган интервьюсида футболга берилаётган маблағлар, уларнинг сарфланиши ҳақида сўз юритди. Унинг айтишича, бир футбол жамоасига 20 млрд сўм сарфлагандан кўра, 4 та мактаб қуриш ёки ўқитувчиларнинг маошига устама пул қўшиб бериш мумкин.
Тошкент вилоятида 27 ёшли фуқаро 21 ёшли қизни ўғирлаб, никоҳдан ўтиш учун мажбурлаган. Қиз қаршилик кўрсатиб қочиб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Қонунчилик палатаси биносининг ташқи кўриниши реконструкция қилиш ва бинони жорий таъмирлаш учун 16,54 млрд сўм ажратиш режа қилинган. Пудратчи сифатида «Трест-12» (акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси борлиги ҳақида ёзган эдик) иштирок этмоқда. Ҳукумат буйруғи билан лойиҳани тендерсиз амалга ошириш ва параллел равишда лойиҳалаштиришга рухсат берилган.
Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблғлари талон-торож қилингани маълум бўлди. АТБ «Агробанк» Бекобод филиали ва иккита масъулияти чекланган жамиятга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижобий хулосасини олмасдан туриб, 47 туп кўп йиллик дарахтни кесиб ташлади. Табиатга етказилган зарар 253,5 млн сўм деб баҳоланмоқда.
Хитой ва Жанубий Корея Япониянинг радиоактив сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қарорини танқид қилгани, Навальнийнинг унга Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилгани, ЖССТнинг COVID хавфи туфайли бозорларда ҳайвонлар савдосини чеклашга чақиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Маданият вазирлиги «Туркистон» санъат саройи биносига кўчирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ОТМлар ректорларининг фаолиятини танқид остига олди. «Бирортаси ўз ҳудудида маҳаллагача тушиб, ёшлар тарбияси, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ташаббус билдирмаган», — деди у. Президент тўртта олийгоҳ ректорини ишдан олинишини маълум қилди. Шунингдек, олийгоҳлар ён-атрофидаги камида маҳаллалар учун «маънавият маркази» бўлиши кераклиги айтилди.
Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда 1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши таъкидланди. Бунинг учун 100 млрд сўм ажратилади. «Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг ёшлар бўйича ҳар 15 кун, 1 ойда нима ташаббус кўрсатганига қараб фаолиятига баҳо берилиши, шунга қараб ишда қолиш-қолмаслиги ҳал этилишини таъкидлади. «27 йил ёшларни ўқитмадик, дардига қулоқ тутмадик. Ёшлар биздан 20 баравар илгарилаб кетди», — деди давлат раҳбари.
Жиззах шаҳрида чиқинди йиғиш махсус транспорт воситасида ўрнатилган газ баллон портлаб кетди. Оқибатда 2 нафар йўловчи тан жароҳати олди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сешанба кунги видеоселекторда ёшлар билан ишлай олмагани учун бир вилоят ҳокими ўринбосари ва иккита туман ҳокими, бир қанча прокурор, ички ишлар бўлими бошлиқлари ва солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди. «Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак. Пулни болалар уйига олиб бориш лозим», — деди президент. Қолаверса, «1+1» дастури орқали 1 млн ёшлар қамраб олинмаса Адҳам Икрамов ва Дилмурод Қосимов ҳам ишдан бўшатилиши айтилди.
Намангандаги болалар боғчасида иссиқ сувдан куйиб, вафот этган бола воқеасидан сўнг, МТМ директори, ҳамшира, қўриқчи ва гуруҳда ишлаган барча ходимлар ўз вазифасидан озод этилди. Мактабгача таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган жазо тайинланиши тарафдори бўлмоқда.
Uzcard ва HUMO тўлов тизимларининг терминаллари йил охиригача ҳар икки турдаги карталарни ҳам қабул қилишни бошлайди.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 492 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг