Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисига суд ҳукми ўқилди
23 сентябрь 2020, 17:12

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисига суд ҳукми ўқилди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ерик Утембаевга икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Дипломат икки йил муқаддам лавозимидан четлаштирилган ва Тошкентдаги элчихона қурилишида жуда катта миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди
23 сентябрь 2020, 15:44

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов коронавирусга чалинди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова эса COVID-19 билан касалланиб, даволанган ва ҳозирда ишга чиққан.

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди
23 сентябрь 2020, 15:24

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди. Инаугурация маросими аввалдан эълон қилинмасдан бошланди ва эфирларда узатилмади.

COVID-19 бўйича расмий статистика қанчалик тўғри?
23 сентябрь 2020, 15:11

COVID-19 бўйича расмий статистика қанчалик тўғри?

Ўзбекистонда коронавирус бўйича расмий статистика маълумотлари юзасидан саволлар бор. Daryo.uz нашрининг беморлар 2−3 кун ичида «тузалиб кетаётгани» тўғрисидаги мақоласидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудлар бўйича батафсил статистикани эълон қилишни тўхтатди. Олдинроқ вафот этган коронавирус беморларининг жинси, ёши, исм-шарифининг бош ҳарфлари ва яшаш (даволаниш) жойлари бўйича маълумотларни очиқлаш ҳам тўхтатилган эди.

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби оламдан ўтди
23 сентябрь 2020, 13:27

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби оламдан ўтди

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди
23 сентябрь 2020, 12:28

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди

Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia автомобили билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди
23 сентябрь 2020, 12:16

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ҳижоб кийган аёллар ИИББ томонидан ушланганлиги айтилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг изоҳлашича, ушбу фикрлар ҳақиқатдан йироқ ва рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилмаган. Айтилишича, ушбу фуқаролар жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган ва инспекторлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган
23 сентябрь 2020, 11:36

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган

2020 йил бошидан бери Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 12,7 фоизга, яъни 3,1 млрд долларга ошган ва 1 июль ҳолатига кўра 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Хусусий сектор томонидан жалб қилинган 2,1 млрд долларлик қарзнинг асосий қисми, яъни 1,8 млрд доллар банклар томонидан олинган.

Президент ID-карталарни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
23 сентябрь 2020, 10:00 1

Президент ID-карталарни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш бошланиб, 2030 йилгача паспортлар ID-карталарга алмаштирилади.

IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгарди
22 сентябрь 2020, 23:30 1

IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгарди

UZIMEI оператори IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Эндиликда абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.

Пандемия даврида жаҳондаги вазият
22 сентябрь 2020, 20:40

Пандемия даврида жаҳондаги вазият

Мадридда қисман карантин чоралари жорий қилинмоқда. Буюк Британияда карантин олти ойгача давом этиши эҳтимоллиги айтилмоқда. Россияда янги карантин чоралари қўлланилмаслиги маълум бўлди. Коронавирус пандемиясига оид дунё янгиликлари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 сентябрь 2020, 20:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Хитой ўртасидаги «савдо уруши» нинг натижалари, БМТ бош котибининг қуролли тўқнашувларни тўхтатишга чақиргани, Airbusдан янги самолётлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Президент йил охиригача рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиш топшириғини берди
22 сентябрь 2020, 19:52

Президент йил охиригача рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиш топшириғини берди

Президент йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлигини айтди. Бу янгиланишлар одамларнинг ҳаёти, бюрократия ва коррупциянинг камайгани ва давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезилиши лозимлиги таъкидланди.

ФНҚИЗ дизель нархларини пасайтирди
22 сентябрь 2020, 18:50

ФНҚИЗ дизель нархларини пасайтирди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи дизель ёнилғиси нархларини пасайтириш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, дизелнинг бир тоннаси заводнинг ўзида 5,6 млн сўмгача, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларида эса 5,5 млн сўмгача этиб белгиланди.

БААнинг Air Arabia авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
22 сентябрь 2020, 18:31

БААнинг Air Arabia авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

БААнинг Air Arabia компаниясига «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

«Корпоратив жавобгарликни ривожлантиришимиз керак» — адлия вазири
22 сентябрь 2020, 18:05

«Корпоратив жавобгарликни ривожлантиришимиз керак» — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги институтини жорий этиш бўйича режалар ҳақида маълум қилди. Вазир АҚШ ва Нидерландия ҳукуматларига катта миқдорда жарималар тўлаган Ўзбекистондаги мобил операторлар билан боғлиқ коррупцион можароларни мисол қилиб келтирди.

Глобал ЯИМ 2021 йил ўрталарида пандемиягача даврдаги даражасига қайтади — Deutsche Bank
22 сентябрь 2020, 15:56

Глобал ЯИМ 2021 йил ўрталарида пандемиягача даврдаги даражасига қайтади — Deutsche Bank

Жаҳон ЯИМ ҳажми 2021 йил ўрталарига бориб пандемиягача даврдаги даражага қайтиши кутилмоқда. Deutsche Bank бу борадаги прогнозларини эълон қилди.

ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди
22 сентябрь 2020, 15:38

ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.

Ўзбекистонга 1,7 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди
22 сентябрь 2020, 15:12

Ўзбекистонга 1,7 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди

Ўзбекистонга электромобиллар импорти бир неча баравар ўсди. Мамлакатга 8 ой давомида 73 та электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг январь-август ойларига нисбатан 53 тага кўп.

Шуҳрат Қаюмов вафот этди
22 сентябрь 2020, 14:21 1

Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг