Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида 9213 та ажрим қайд этилди. Статистик маълумотларга қараганда, энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда рўйхатга олинган.
Саудия Aрабистонида эмланганларга Рамазон ойида ҳаж зиёратига рухсат берилгани, Беларуснинг бир қатор мамлакатлардаги элчихоналарининг ёпилиши мумкинлиги, Иорданияда қиролга қарши фитна ҳақидаги хабарларга тақиқ қўйилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Forbes нашрига кўра Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсони бўлди. Шунингдек, иккинчи ўриндан SpaceX ва Tesla’нинг асосий акциядори Илон Маск ва учинчи ўриндан Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно жой олди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди/
6 апрель куни Тошкентда 35 йилга мўлжалланган ва тахминий қиймати 2 млрд долларни ташкил қиладиган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳасига молиявий маблағларни жалб этиш бўйича шартлар белгилаб олинди. Шартнома 10 йил муддатга 900 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредит линияларини жалб этиш бўйича имзоланди. Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятида табиий газ захираларини қидириш ва қазиб олиш, ҳамда 5 млрд куб метр қувватга эга бўлган газни қайта ишлаш заводини қуриш назарда тутилган (реклама ҳуқуқлари асосида).
Ўзбекистонда 1 км йўлни қуришнинг энг қиммат нархи 950 минг долларни ташкил этиши маълум қилинди. Мазкур нархга ўтиш йўлаклари, лотоклар ва бошқаларни таъмирлаш ҳамда ўрнатиш ҳам киради. «Лекин дунёда ҳеч ким бунақа суммада йўл қурмайди», — деди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси.
Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Агентлик ушбу ҳолатларни вакцинанинг жуда камдан-кам учрайдиган акс (ён) таъсири деб атамоқда.
Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмланди.
Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 468 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам арзонлади, евро эса бироз кўтарилди.
Қиймати қарийб 157 млн доллар бўлган «Биринчи резинотехника заводи» қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Завод 2018 йил августида қурилган, бироқ сифат талабга жавоб бермагани учун 100 мингта шина сотилмай қолган, бу муддат давомида UzAuto Motors 60 млн долларга шина сотиб олган. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ташқи қарзлар қанчалик самарали сарфланаётганини сўради.
Акмал Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.
Ўзбекистонда 1 апрель санасидан буён 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди. Энг кўп эмланиш ҳолати Самарқанд вилояти (1783 нафар) ҳамда Тошкент шаҳрига (1691 нафар) тўғри келмоқда.
Молия вазирлиги, «Ўзтрансгаз», ВЭБ.РФ ва «Газпромбанк» Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини модернизация қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Лойиҳага 618 млн долларгача кредит ажратилиши мумкин.
Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилиб, унвонлар соҳибларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда ойлик, нафақа ва стипендияларига устамалар белгиланди.
Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишганликлари аниқланган.
Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди. КХДР маъмурияти ушбу қарорни ўз спортчиларини COVID-19`дан ҳимоя қилиш истагида эканлиги билан изоҳлади.
Phanes Group халқаро компанияси Навоий вилоятининг Нурота туманида 200 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуради.
Украинанинг МАУ авиакомпанияси 8 апрелдан 29 апрелгача Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади.
Тошкент вилоятидаги 3 та шаҳар ва 3 та туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 500 млнга яқин пул маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.
Carrefour бренди Samarqand Darvoza савдо марказидаги Makro ўрнида ўз супермаркетининг очилиши ҳақида хабар берган эди. Тошкент туманлараро иқтисодий суди Makro`нинг мазкур масала бўйича даъволарини қондирмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг