Бўстонлиқ туманида капсула шаклидаги уйлардан иборат дам олиш маскани қурилмоқда. Президент Бахмал, Шаҳрисабз ва Бойсунда ҳам шундай капсулалар ўрнатиш кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, бу ҳудудларга қизиқишни ошириш имконини беришини таъкидлади.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов қишда кўчаларни қор ва муздан тозалашга мўлжалланган 305 та махсус техника имкониятлари билан танишди. 80 та қор тозаловчи, 24 та қум-туз сепувчи, вакуумли супурувчи машиналар шулар жумласидан.
Руминия Конституциявий суди «жараённинг тўғрилиги ва қонунийлигини таъминлаш учун» президент сайловининг биринчи тур натижаларини бекор қилди. Янги сайлов санасини ҳукумат белгилайди. ОАВ Россия сайловга аралашгани ва биринчи тур ғолибининг тарғиботи учун кенг кўламли кампания ўтказганини ёзмоқда.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 483 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 107 нафари жазодан тўла озод этилди, 275 нафари — шартли. Афв этилганлар орасида 25 нафар чет эл фуқароси, 104 нафар вояга етмаганлар мавжуд.
Конституция — «халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли», деди президент Конституция куни билан табригида. «Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак», — деди у.
Туркия етакчиси Эрдоған Сурия президенти Башар Асадга исён билан боғлиқ вазиятни биргаликда тартибга солишни таклиф қилгани, аммо ижобий жавоб олмаганини айтди. «Идлиб, Ҳама, Ҳомс ва, албатта, мақсад Дамашқ. Мухолифатнинг юриши, умид қиламизки, муаммоларсиз давом этади», — деди у.
Йўловчиларга қулайлик яратиш учун 15−31 декабрь ва 3−12 январь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. «Темирйўлэкспресс» ҳаракат жадвалини ҳавола қилди.
Ўзбекистоннинг энг қадимий қишлоқларидан бирининг тарихи - Uzum Market билан махсус лойиҳада.
Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия етакчиси президент Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат эълон қилиб, хавфсизлик хизматларига таниқли сиёсатчиларни, жумладан, мухолифат вакилларини ҳибсга олишни буюргани маълум бўлгач, ҳокимиятдан четлатилиши керак, деб ҳисобламоқда.
Президент Угам дарёси бўйидаги кичик ГЭСда бўлди. Унинг қуввати 1,48 МВтни ташкил этади, бу йилига 11,8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳозирда дарёда иккита кичик ГЭС ишламоқда, аммо сув оқимидан такрор фойдаланиш орқали бундай станциялар сонини 10 тага етказиш мумкин.
Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига 3D «зебра» ва 3D баланд пиёдалар ўтиш жойлари, шунингдек, янги «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси киритилди. «Газета.uz» бу борада мутахассисларнинг фикрларини ўрганди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов туркман табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олди. Томонлар, шунингдек, яқин келажакда амалга оширилиши кутилаётган қўшма газ лойиҳаларини ҳам муҳокама қилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон «яқин кунларда» янги бош вазир тайинлашни ваъда қилди. У ўзининг истеъфога чиқишини истисно этди ва сиёсий инқироз учун айбни ўта ўнг ҳамда сўл партияларга тўнкади.
Президент қарори билан 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат олийгоҳларида жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларда ҳам спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.
Жеки Чан иштирокидаги «Панда операцияси», BTS RM ҳақидаги фильм ва яна тўртта кинопремьера, асал ярмаркаси, стенд-ап шоу, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ҳамда уч кунлик байрам таътилида бўлиб ўтадиган бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган Ugam River туристик мажмуаси билан танишди. У соҳа мутасаддиларига ҳудуд тарғиботини кенгайтириб, бундай масканларга сайёҳларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, «Чорвоқ дарвозаси» лойиҳаси билан танишди. 25 гектар майдондаги сайёҳлик мажмуасида 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, 2 та супермаркет, шунингдек, Чирчиқ дарёси устидан шишали кўприк қуриш режа қилинмоқда.
«Ўзавтосаноат» раҳбари 2030 йилга бориб маҳаллийлаштириш ҳисобига импортни 500 млн долларга қисқартириш ва миллиондан ортиқ иш ўрни яратишни режа қилаётганини маълум қилди. «Шунча йилдан бери давлат қўллаб келмоқда, унинг ривожида салмоғимизни кўпайтириш бўйича вазифалар қўйилган», — деди у.
Президент янги электропоездда Тошкентдан Хўжакентга сафар қилиб, темирйўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиш бўйича топшириқ берди. У йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг