Марғилонда ноқонуний фаолият юритувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи газдан яширинча фойдаланаётгани маълум бўлди. Оқибатда 5,6 млрд сўмлик зарар етди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиева йўлда машинасида «шашка ўйини» қилгани учун жавобгарликка тортилди. У билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди. Блогер бундай ҳайдашини «азартда бўлгани» билан изоҳлади, шунингдек, юртдошлари ва обуначиларидан «узр сўради».
Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази ташриф буюрувчиларга харидлар, кўнгилочар ва ўзбек маданияти элементларини бир маконда бирлаштирган ҳолда ноёб таассуротларни тақдим этади.
Термиз туманида темирйўл кесишмасидан қоидаларни бузган ҳолда ўтмоқчи бўлган «Газел» ағдарилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган, йўловчи поезд йўналишини кечикиб давом эттирган.
Тошкентдаги 188-мактаб ўқувчисини калтаклаган Озода Равшанова (7 сутка қамоқ жазосини ўтамоқда) устидан навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. У қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, жаримага тортилди. Мактаб директори воқеа бўлган куннинг эртасига ишдан бўшатилди.
Биринчи ярим йил якунларига кўра, Навоий кон-металлургия комбинатининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ошиб, 882 млн долларни ташкил қилди. Даромади эса 3,35 млрд долларга етди. Олтиннинг ўртача сотиш нархи 14 фоизга ошиб, 2206 долларни ташкил қилди.
Ўзбекистонда 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили 7,5 фоизга ошади, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш билан бирга, ГЭС қуриш, ИЭСларни модернизация қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда парламент сайловлари олдидан дастлабки дебатлар бўлиб ўтди. Уларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, депутатлар эса ўз рақибларининг ташаббусларида камчиликларни топишга ҳаракат қилди. Дебатлар қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ Исроил кучлари ҳужуми оқибатида вафот этди. Хабарни ҳаракатнинг ўзи ҳам тасдиқлади. «Ҳизбуллоҳ» ўз баёнотида Исроилга қарши курашни давом эттириши маълум қилган.
Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 63,4 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди (ёпиқ ҳужжатлар билан тақдим этилган имтиёзларни ҳисобга олинмаган). Коррупцияга қарши курашиш агентлиги энг кўп имтиёз олган компаниялар рўйхатини эълон қилди.
21 сентябрь куни Бўстонлиқ туманида Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 янги кроссовер моделларининг тест-драйви бўлиб ўтди. Тадбир Chery компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилди.
Россиянинг «Газпром нефть» компанияси Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятини муҳокама қилмоқда, деди компания раҳбари. Энергетика вазирлиги ушбу компанияни Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари қурилишига жалб қилиш режалари ҳақида хабар берди.
Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида халқаро Қизил китобга киритилган йўлбарссимон албинос бўғма илонини мамлакатга олиб киришга уриниш фош этилди. Узунлиги 3 метр бўлган илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
АҚШда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котиби ўртасида «C5+1» форматидаги учрашув бўлиб ўтди.
Сергели туманида эркак 10 ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган. Шу вақтда у ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган. Ота 10 суткага қамалди.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ўзининг янги сайловолди дастурида ижтимоий объектларни сотиш, хусусийлаштириш ва бегоналаштиришни тақиқлаш орқали уларнинг ҳимоясини кучайтиришни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатида 27 сентябрь куни нимчорак финал босқичи доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди: Франция Таиландни 5:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Аргентина Хорватия дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.
Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган ходимлардан бир гуруҳини фахрий унвон, медаль ва орденлар билан мукофотлади.
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 4 нафари шифохонага ётқизилди.
Қирғизистон парламенти депутати маҳаллий маҳсулотлардан арзон бўлган Ўзбекистон цементи импортига тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтди ва импорт маҳаллий заводларни вайрон қилишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг