Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Аввалроқ 2025 йилдан бошлаб ушбу маркадаги ёнилғидан воз кечилиши хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этди ва 3,78 млрд куб метрга (бир йилда -3,6%), нефтники — 60,3 минг тоннага (-6,2%) етди. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш ошди — 54,4 млрд кВт/с (+4,1%). Кўмир қазиб олиш яна рекордни янгилади.
Asaxiy Books лойиҳаси Гарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги жамоа ёзган янги китобни ўзбек тилида тақдим қилди. Бу китоб қашшоқликдан қутулишга бўлган ёндашув ортидаги парадоксни очиб беради ва ривожланишдаги инновациялар ўрнини кўрсатади.
Сенатнинг 58-ялпи мажлиси душанба куни чақирилади. Унда қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш каби қонунлар муҳокама қилинади.
Япония собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг раҳбари этиб сайланди ва мамлакатнинг янги бош вазири бўлади. 67 ёшли сиёсатчи кўпинча бир партиялилар учун баҳсли бўлган либерал қарашлари билан танилган ва жамоатчилик орасида машҳур.
Еттита фильм премьераси, Лола концерти, фестиваллар, театр томошалари, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Ўзбекистон Ғарбий Африканинг икки мамлакати — Либерия ҳамда Того Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
Узоқни кўра олмайдиган болалар ва ўсмирларнинг улуши 30 йил ичида сезиларли ошди. Хитой олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда дунёда ҳар учинчи бола ундан азият чекмоқда. Уларнинг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, вояга етмаганлар ўртасида миопия билан касалланиш 740 миллиондан ошади.
BI Group замонавий архитектура ва маданий қадриятларни бирлаштирган янги BI SAN’AT турар жой мажмуасини сотишни бошлади.
Хивада темирйўл вокзали ёнидан узунлиги 450 метр бўлган ерости йўл ўтказгичи қурилади. Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсуновнинг айтишича, лойиҳа шаҳарни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб қўйган аллеянинг ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 22…+29 даража бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Бош прокуратура Баскетбол федерациясида 489 млн сўм маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Ташкилот ижрочи директори, ишлар бошқарувчиси ва биринчи вице-президенти жазога тортилди. Аввалроқ Сузиш федерациясида ҳам ўғриликлар ҳақида хабар берилган эди.
Умидбек Ражабов 2023 йилда «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимидан озод этилганди. 8 ойдан сўнг у яна ўша ишга қайтиб, раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якунида.
Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди. Аввалги кунларда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам бу борада ҳужжатлар имзоланганди.
Жиззах шаҳрида Yandex Go хизмати иш бошлади. Дастлабки босқичда сафарнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади.
Музработ туманида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган ва газ қувурига келиб урилган. Оқибатда газ сизиб чиққан ва 915 та хонадон таъминотдан вақтинча узиб қўйилган. Воқеадан бир кун ўтиб газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланган.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир-бирига туташ иккита ҳовли уй ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 4 та экипаж ва 3 та сув ташувчи транспорт жалб этилди. Жароҳатланганлар йўқ, ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Лондонда ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган ўзбекистонлик Камола Махмудова вафот этди. «Газета.uz» 2022 йилда ундан интервью олганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг