Artel ва Klimasan ҳамкорлиги: совиткичлар ишлаб чиқариш саноатида янги даврнинг бошланиши
5 декабрь 2024, 17:00

Artel ва Klimasan ҳамкорлиги: совиткичлар ишлаб чиқариш саноатида янги даврнинг бошланиши

Туркиянинг Klimasan компанияси Artel билан стратегик келишув имзолади. Ҳамкорлик доирасида совиткичларнинг учта янги моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Одил Темиров яна «Ўзкимёсаноат» раҳбари этиб тайинланди
5 декабрь 2024, 16:43

Одил Темиров яна «Ўзкимёсаноат» раҳбари этиб тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари этиб тайинланди.

Декабрь ойида ўзбекистонликлар қўшимча неча кун дам олади?
5 декабрь 2024, 16:19

Декабрь ойида ўзбекистонликлар қўшимча неча кун дам олади?

Декабрь ойида шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун президент фармони ва Меҳнат кодексига мувофиқ 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.

Жанубий Кореяда президентга нисбатан тергов бошланди
5 декабрь 2024, 16:12

Жанубий Кореяда президентга нисбатан тергов бошланди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль, собиқ мудофаа вазири ва ички ишлар вазири ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбланмоқда, полиция суриштирув бошлади. Аввалроқ мухолифат ва фаоллар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганди.

Президент: Тинч атом — ҳозирги шароитда муҳим муқобил ечим
5 декабрь 2024, 16:05

Президент: Тинч атом — ҳозирги шароитда муҳим муқобил ечим

Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги шароитда атом энергиясини тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланади, дея таъкидлади.

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда
5 декабрь 2024, 15:00

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда

Компания мобил алоқа сифатини яхшилаш ва узлуксиз маълумот узатишни таъминлаш имконини берадиган иккита муҳим лойиҳани амалга оширди.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди
5 декабрь 2024, 14:56

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди

Президент фармони билан Болалар масалалари бўйича комиссия вазифалари қайтадан белгиланди. Ҳужжат билан республика комиссиясининг янгиланган таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиблари ҳам тасдиқланди.

Рубоб ясаш ва чалиш санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
5 декабрь 2024, 14:45

Рубоб ясаш ва чалиш санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Рубоб ясаш ва чалиш санъати Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари таклифи билан ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.

Украина «тинчликка тайёрлигини маълум қилишни режалаштирмоқда» — WSJ
5 декабрь 2024, 13:49

Украина «тинчликка тайёрлигини маълум қилишни режалаштирмоқда» — WSJ

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Дональд Трамп жамоаси вакиллари билан учрашди. «Украина тинчликка тайёрлигини маълум қилмоқчи, аммо бу узоқ муддатли ва барқарор тинчлик бўлиши керак», — деб ёзмоқда WSJ.

Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлаши сабаб 1 киши ҳалок бўлди
5 декабрь 2024, 12:47

Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлаши сабаб 1 киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди
5 декабрь 2024, 11:27

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди

Binance биржасида биткоин курси 100 минг доллардан кўтарилди. Экспертлар криптовалюталарга ҳимоя активи сифатида қизиқиш ортганини қайд этди. Биткоин курси Трамп ғалабасидан бери сезиларли кўтарилиб бормоқда.

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди
5 декабрь 2024, 11:24

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Франция «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Мукофот 10 декабрь куни Франция бош вазири томонидан жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.

Талабалар ва техникум, лицей ўқувчилари 25 декабрдан 7 январгача дам олади
5 декабрь 2024, 11:16

Талабалар ва техникум, лицей ўқувчилари 25 декабрдан 7 январгача дам олади

ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади.

Mobiuz абонентлар учун байрамона таклифларни тақдим этди
5 декабрь 2024, 11:00

Mobiuz абонентлар учун байрамона таклифларни тақдим этди

Mobiuz акциялар ва махсус таклифларни йўлга қўйди, шунингдек, Қашқадарё вилоятида янгиланган офисини очди.

Муҳокама ва саволларсиз. Депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқулладилар
5 декабрь 2024, 10:34

Муҳокама ва саволларсиз. Депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқулладилар

Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Ҳеч ким харажатларни ошириш зарурлигини асослаб бермади.

Франция парламенти 1962 йилдан бери илк бор ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади
5 декабрь 2024, 10:12

Франция парламенти 1962 йилдан бери илк бор ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади

Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. Шу тариқа, бош вазир Мишель Барнье ҳукумати ташкил этилганидан уч ой ўтиб қулади. Вотумга Барньенинг келаси йил бюджетини парламент билан келишмасдан тасдиқлаш қарори сабаб бўлди.

Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди
5 декабрь 2024, 10:11

Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

5 декабрь, пайшанба куни тонгда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудудда амалий ўқув машғулоти ўтказилмоқда.

«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири
5 декабрь 2024, 00:25

«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат ўзини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ташқарида деб ҳисоблаши ва бу масалада ортга қайтмас нуқта босиб ўтилганини таъкидлади. Тоғли Қорабоғдаги можаролар фонида Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатган ва уни молиялаштиришни тўхтатган.

Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
4 декабрь 2024, 23:34

Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги ишини тўхтатди
4 декабрь 2024, 23:20

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги ишини тўхтатди

Яқинда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланган Алишер Усмонов ўз ихтиёри билан ваколатларини тўхтатди. Тадбиркорнинг вакили у бундай қарорни федерация манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг