Визасиз саёҳат қила олиш халқаро рейтингида Ўзбекистон паспорти 86-ўринни эгаллади. Ўзбекистонликлар 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Биринчи ўриндаги Япония фуқаролари 191 та давлатга ва Сингапурликлар 190 та мамлакатга визасиз киришлари мумкин.
Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.
Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.
Жо Байденнинг АҚШ Конгрессидаги ғалабасини тасдиқлаш йиғилишида Трамп тарафдорлари бинога бостириб киришди. Тартибсизлик ва отишма натижасида бир киши вафот этди, бир неча полиция ходими жароҳатланди. Шаҳарда пайшанба эрталабигача комендантлик соати эълон қилинди.
Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши 6 январь куни Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда, мазмунан кўриб чиқилади. Самарқанд вилояти прокуратураси хонанданинг айби терговда тасдиқланганини айтмоқда.
Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йилда акциз солиғининг 3 марта кўтарилиши, янгиланган солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.
Тўрақўрғон туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида захарланиб ўлганлар сони 2 кишидан 5 кишига етди. Улар орасида энг каттаси — 52 ёш, энг кичиги эса — 36 ёшда. Жами 13 киши захарланган.
Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши режалаштирилмоқда. Майдон марказида 25 метрлик катталикдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.
Озодбек Назарбеков тадбиркорларга маданият объектларидаги бўш майдонларни беришда ҳокимиятлар билан боғлиқ бюрократик ҳолатлар мавжудлигини қайд этди. Шу боис Маданият вазирлиги Ҳукуматга 2021 йилдан тадбиркорларга маданият марказлари, боғ ва ҳиёбонлар майдонларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини киритгани маълум қилинди.
Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади. У 35 минг АҚШ долларидан ошиб кетди ва ушбу курс атрофида ҳаракатланмоқда.
Об-ҳаво маълумотларида қор ёғиши кутилмаётган бўлса ҳам, эрталаб Тошкент кўчалари қорга ўхшаш нарса билан қопланди. «Ўзгидромет» нинг хабар беришича, бундай ҳодиса Ўзбекистонда камдан-кам учрайди.
Транспорт вазирининг ўринбосари Даврон Деҳқонов лавозимидан озод этилди.
6 январь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида Nexia русумли автомобилнинг сигнализация мосламасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп қаватли уйларни қуриш турли тизимларга салбий таъсир кўрсатиб, аварияларга олиб келаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, эндиликда тасдиқланган аҳоли пунктининг бош режалари муҳокамасидаги асосий таклифлар ҳам инобатга олиниши маълум қилинди.
4 январь куни Alibaba асосчиси Жек Манинг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади. У сўнгги икки ой давомида оммага кўриниш бермаган. CNBC бошловчиси Дэвид Фабернинг айтишича, у ғойиб бўлмаган ва Ханчжоудаги штаб-квартирада яширинган бўлиши мумкин.
Тошкентда 3 йил давомида 66 та меҳмонхона, 12 та савдо-кўнгилочар маркази ва 9 та истироҳат боғини қуриш режалаштирилмоқда. Маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар пойтахтга уч йил ичида 9,442 триллион сўмлик сармоялар киритмоқчи.
Сенат 11 ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унга кўра, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда. Қолаверса, туман ва шаҳарларда маъмурий судлар тугатилиб, ҳудудлар марказларида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилмоқда.
Абдукарим Мирзаевнинг адвокати Маҳмуд Саид Aрслон маъмурий қамоқни тугатиш тўғрисида Истанбул Жиноят суди судларига юборилган аризалар мурожаат сабаблари ўрганилмаган ҳолда рад этилганини таъкидлади. Ўз навбатида, журналистнинг ҳамкасби у билан телефон орқали мулоқотда бўлган олти шубҳали шахснинг айбсиз экани аниқланганини маълум қилди.
Тожикистонда 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан қишлоқ хўжалиги бор бўлган туманларда, кўп қаватли бинолари йўқ жойларда электр энергияси таъминоти тўхтатиб қўйилади. Уйларда эрталаб соат 6 гача электр энергияси бўлмайди.
Қаршидаги уйда портлаш оқибатида бино деворлари қулаб, икки нафар вояга етмаган бола вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг