Самарқанд вилояти тиббиёт муассаларида 7 млрд сўмлик талон-торожлик ва суистеъмолчиликлар аниқланди. Бундан ташқари дори воситаларига 5,643 млрд сўмга қиммат нархларда давлат харидлари амалга оширган. Аниқланган ҳолатлар асосида жиноят иши қўзғатилган.
Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда. Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш суратлари 3%гача етиши тахмин қилинган.
Вьетнамда уч нафар мустақил журналист-блогерларга бир кунлик суд жараёнида 11 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Улар «давлат сиёсатига қарши материаллар ва маълумотлар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда» айбдор деб топилди.
Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради. Хакерлар вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтакланганлигини айтмоқда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа билан қараган чет элликларнинг провокацияларига қарши туришга чақирди.
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар ҳақидаги умумий маълумот тайёрланди.
Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Болалар боғчаси, мактаб ва олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади. Бунга хорижий ташкилотлар экспертлари жалб қилинади. Ўқув материалларини тайёрлаш учун эса ягона методологик талаблар ишлаб чиқилади.
Наманган вилоятида «Nexia» ва «Cobalt» автомашиналари иштирокида тўқнашув рўй берди. ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди, 4 киши жароҳатланиб, турли ташхислар билан шифохонага ётқизилган.
Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларни яхшилаш бўйича келишув имзолайди. Унга кўра, мамлакатлар ўртасидаги 2017 йилда ёпилган чегаралар, шу жумладан, ҳаво ва денгиз чегаралари очилади.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент ва Мустақиллик кўчаларини боғлайдиган йўл орадан беш йил ўтиб қайтадан автомобиллар ҳаракати учун очиладиган бўлди. Бу йўл беш йил давомида автотураргоҳ вазифасини бажараётган эди.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, фарзандини ўлдириб қўйди. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
2020 йил бўйича Ўзбекистондаги энг машҳур исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди. Ушбу исмлар 2019 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар бўлган эди.
2 январь куни Туркиянинг Измир шаҳрида ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб вафот этган Ўзбекистон фуқароси 18 ёшда бўлганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, ТИВ 46 ёшли яна бир ўзбекистонлик эркакнинг вафоти ҳақида ҳам хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш бўйича Road24 ахборот тизимини жорий этмоқда. Тизим орқали йўллардаги ҳодисалар, вақтинча ёпилган йўллар, янги ўрнатилган йўл белгилари ва автожарималар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Сурхондарёда пиёданинг вафотига сабабчи бўлиб воқеа жойидан қочиб кетган хайдовчи топилди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Магистрал газ қувурларида газ босимини тиклаш учун 4 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият газ қуйиш компрессор шоҳобчалари (АГҚШ) чекланган режимда ишлайди. Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари фақат соат 5:00 дан 15:00 гача ишлайди.
7 январь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри олдида очиқ муз майдони ишга туширилади. Очилиш маросимида Россия муз спорт юлдузи Алексей Ягудин иштирок этади. Бир ой давомида муз майдони бўйлаб турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда узунлиги 21 км бўлган Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг иккита участкасини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳага 35,1 млн доллар миқдорида кредит ажратилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг