Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши қабул қилган йўл харитасига мувофиқ, ташқи қарзлар сарфи бўйича очиқ маълумотлар базасини шакллантириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишга оид бир қанча ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳам режалаштирилган.
Хоразм вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 10 ёшли қизи вафот этди.
Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон спиртли ичимлигидан заҳарланди. Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Коронавируснинг янги штамми тарқалиши оқибатида Англияда учинчи умуммиллий карантин эълон қилинди. Мактаб ва университетлар масофавий таълимга ўтмоқда. Аҳолига эҳтиёж бўлмаган тақдирда кўчага чиқмаслик тавсия этилди.
Ўзбекистонда 2021−2023 йилларда 7 та компания томонидан енгил автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Ўзбекистон қураётган тиббий марказ негизида COVID-19 беморларини тақсимлаш учун марказ очилади. Иншоот баҳорда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинмоқда. Бунга қадар Оила кодексига
Республика бўйича барча карантин зоналари ва чегара постларида фуқароларнинг паспортларига ноқонуний равишда IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилган. Жиноий гуруҳ таркибида фаррошдан тортиб мансабдорларгача бор, дея маълум қилди ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
«ЎзТТРМ» ДУК ижрочи директори Улуғбек Шакиров 2019 йил 1 декабрдан то ҳозирги кунгача IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишдан 240 млрд сўм маблағ келиб тушганини маълум қилди. Шунингдек, 2020 йил 1 ноябрга қадар 781,7 мминг мобил қурилма Ўзбекистонга олиб кирилгани ҳам таъкидланди.
Туркиянинг Измир шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл 10-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди. Унда руҳий муаммолар кузатилгани айтилмоқда.
Андижон вилоятига Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ етказиб бериш деярли тўхтатилганлиги сабабли газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Криштиану Роналду «Удинезе» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзининг 757 ва 758-голларини киритди ва расмий учрашувларда киритилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди.
30 Z 777 ZZ рақами онлайн ким ошди савдосида 596,5 млн сўмга сотилди. Бу ўз ўрнида рекорд даражадаги таклиф миқдори эканлиги қайд этилди.
Самарқанд шаҳридаги мактаб қозонхонасида электр узилиши ва газ босими кўтарилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Ҳодиса натижасида қозонхона ишчиси вафот этган.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 85 миллиондан ошди. Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 47,87 млн дан ортиқ бўлиб, вафот этганлар сони эса 1 млн 843 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.
Синоптикларнинг хабар беришича, йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида аномал совуқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати эса ўртача йиллик қийматлардан 8−10 даражага паст бўлади.
1 февралдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдорининг ошишига қарамай ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди, дея хабар берди Олий таълим вазирлиги.
АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штати ҳукумати вакилларига сайловларнинг натижаларини қайта кўриб чиқишларини талаб қилиб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда телефон суҳбати орқали босим ўтказган. ОАВлар ёзиб олинган суҳбатни оммага эълон қилишди.
Андижон вилоятида бозордаги меваларни нархини билиш учун келган ва бозорни суратга олаётган фуқаро, бир неча шахслар томонидан ҳақоратланиб, мажбуран «Spark» автомашинаси юкхонасига киргизилади. Ушбу «самосуд» фуқаронинг қоидабузар машиналарни расмга олганликда гумонлангани сабабли содир этилгани маълум бўлди.
Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган мактаб директорлари ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар тўланади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги тегишли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг