Долларнинг расмий курси 27 сўмга арзонлади ва жами 10 449 сўм этиб белгиланди. Шу билан бир қаторда, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
2021 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалиги ҳисобланмаган ерларнинг мутлақ қийматдаги базавий солиқ ставкалари ставкалари белгиланди.
Жангариларнинг Нигердаги иккита қишлоққа ҳужуми натижасида 100 га яқин одам ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса тинч аҳолининг мамлакат тарихида энг катта оммавий қирғини эканлиги айтилмоқда.
Янги йил мавсумида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан ортиқ киши куйиб, жабр кўрган ва 6 та хонадонда ёнғин юзага келган. Жабрланганларнинг 80 фоизи вояга етмаганлар эканлиги қайд этилди.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 1 январь куни уч нафар фуқаро ва икки нафар ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал юзага келган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Мобил қурилмалар импорт қилувчиларига IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилди. SIM-карта учун биринчи слот 2019 йил 1 ноябрга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, иккинчи слот бепул рўйхатга олинади.
Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга авиарейсларда келган 21 нафар йўловчида коронавирус аниқланди. Бу вақт давомида 12 та давлатдан 12 мингдан зиёд киши келди.
Байрам муносабати билан дам олишга кетаётганларнинг катта оқими сабабли Чимён тоғларида катта тирбандликлар юзага келди. ЙҲХББ вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракатини чекламоқда.
Коррупцияга қарши курашда кўмаклашган шахслар 5,5 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу шахслар давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши ҳам мумкин. Ҳукумат қарори билан рағбатлантириш асослари белгиланди.
Янги йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 1644 нафар чақалоқ туғилди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Шу куни туғилганлар орасида 9 нафар эгизаклар ҳам бор.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда ишлатишга рухсат берди. Вакцина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб берган. Бу дунё мамлакатларига вакцинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради
Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди. Унда президент администрациясининг раҳбарияти таркиби билан танишиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади. «Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Андижон ҳокими иш жойида, Сирдарё ҳокими навбатчи, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё ҳокимлари оила даврасида. Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Янги йил байрамини қандай кутиб олади?
Гўшт, балиқ, сут, тухум, ёғ ва бошқа товарларни мамлакатга импорт қилишда божхона божининг ноль ставкалари 2021 йил охиригача узайтирилди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади. Жамғармадаги ўзлаштирилмаган ва қолдиқ маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.
1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг ойлиги ҳамда стипендиялар 10%га оширилади. Ушбу санадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдори ҳам оширилмоқда.
Россельхознадзор 1 январдан Россияга Фарғона вилоятидан қуруқ меваларни олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди. Чеклов 7 декабрда ўрнатилган эди.
Ziyouz.uz портали 2020 йилда оламдан ўтган ўзбекистонлик академиклар, профессорлар, диний арбоблар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар ва ҳокимлар рўйхатини тузиб чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг