Тўртта астронавтни фазога олиб чиққан SpaceX компаниясининг Crew Dragon кемаси Халқаро космик станциясига қўшилди. Экипаж олти ой давомида ХКСда қолади.
«Мозори-Шариф — Қобул» темир йўли АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси маблағлари эвазига қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини беради.
Талабнинг ошиши сабабли UzAuto Motors, Nexia AT, Spark AT ва Damas ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Компаниянинг таъкидлашича, мижозлар транспорт воситасини 1−10 кун ичида олишлари мумкин. Шу билан бирга, учинчи чоракда автомобиль ишлаб чиқарувчининг соф фойдаси деярли икки марта камайди.
Қозоғистон президенти Covid-19 бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди."Ҳаёлпарастлик ўта хавфли ҳодиса, чунки у ҳақиқий таҳдидлар манзарасини бузади, шунингдек бутун мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши кураш стратегиясини бузади", — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланди. Суд ишини Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси кўриб чиқади. Йўлдошеванинг адвокати айбловлар асоссиз эканини айтмоқда. «Ҳозир тақдим қилинган айблов бўйича 20 та эпизод тақдим қилинган», — деди адвокат. У, шунингдек, тарқатилаётган хабарлар Йўлдошеванинг оиласига руҳим босим ўтказаётганини айтмоқда.
Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил ичида 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурлари ажратилди. Ушбу маблағ эвазига 158 минг ҳунармандлар иш билан таъминланди ва 28 мингта лойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари барча хунармандларга QR кодли махсус гувоҳномалар берилди.
Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари „самосуд“ уюштириб, катта жанжал келтириб чиқарди» номи остида тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди. «Самосуд» уюштирганларга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг маълум қилишича, COVID-19 га қарши Россия вакцинасининг ишлаб чиқарилиши Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилади. Бунинг учун мамлакатда завод очилади.
Президент фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси — оилавий поликлиника деб қайта номланади. ОТМни охирги 3 йилда тамомлаб, қишлоқ жойга ишлашга борганларга 30 млн сўм пул мукофоти берилади. Улар уй-жой билан ҳам таъминланади.
2025 йилга келиб аҳолининг умр кўриш давомийлигини 75,1 ёшдан 76,4 ёшгача ошириш ҳамда семизлиги бўлган аҳоли улушининг ўсишини 23,5% даражасида тўхтатиш режалаштирилган. Ушбу режалар соғлом овқатланишни шакллантириш дастурида белгиланади.
15 мартдан бери коронавирус беморларини даволаш учун қайта профилга киритилган Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси одатдаги иш режимига қайтиб, бошқа юқумли касалликларга чалинганларга хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳозирда фақатгина «Ўзэкспомарказ»даги саралаш ва тақсимлаш маркази ҳамда Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
АҚШнинг Moderna компанияси COVID-19га қарши вакцинанинг дастлабки синовлари муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Вакцина синовларида 30 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Вакцинанинг 30 кун давомида уй совутгичида барқарор тура олиши унинг афзаллиги сифатида қайд этилмоқда.
Қозоғистонда 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси бир йил давомида меҳнат қуллигида ўтказди. Ҳужжатлари олиб қўйилган ва унга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинган.
Январдан октябргача аҳоли банкларга 3,7 млрд доллар сотди ва 3,3 млрд доллар сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кўпдир.
Шавкат Мирзиёев геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши кераклигини таъкидланди. Хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ёндашувни ҳам ўзгартириш лозимлиги айтилди. Истиқболли майдонларни шакллантириш, уларни хорижий инвесторларга тақдим этиш, геологик қидирувлар ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Танқидий фикрлаб, ҳар бир ахборотнинг ишончлилигини текшириш ҳамиша муҳим саналади. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг фикрича, бу жиҳатни мактабларда Science фанининг жорий қилиниши атрофидаги баҳс-мунозараларда ҳам инобатга олиш лозим.
Лукашенко ваколатларидан 70−80 фоизининг парламент ва ҳукуматга ўтаётгани, Буюк Британияда бензинда юрадиган автомобилларнинг тақиқланиши, Миср парламент сайловларида ҳукмрон партиянинг ютиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сирдарёда ўзини тасвирга олишга қаршилик кўрсатган ва ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими учун хизмат текшируви тайинланган эди. Натижада Сирдарёда ЙПХ инспектори лавозимидан озод этилди.
Global Finance нашрига кўра, яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарлар орасида Токио биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Лондон, Сингапур, Нью-Йорк ва Мельбурн каби шаҳарлар турибди. Нашр ушбу шаҳарларни 2020 йил шароитидаги саккизта асосий мезон бўйича танлаган.
«Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг янги лойиҳасига мувофиқ, «Ўзавтосаноат», «Олмалиқ КМК», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways каби 24 та йирик корхона ва уларнинг «набира» корхоналари харидлари очиқланиши белгиланмоқда. Улар 2019 йилда қарийб 47,6 трлн сўмлик давлат харидларини амалга оширишган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг