Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элбек Шукуров Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.
Жиззах вилоятида вафот этган беморнинг қариндошлари чақириқ бўйича етиб келган тез ёрдам фельдшерини калтаклаб, унга тан жароҳати етказди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди.
«Келинлар қўзғалони», «Чимилдиқ» ва кўплаб кино ҳамда театр роллари билан машҳур бўлган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Маълум қилинишича, актриса COVID-19 инфекциясидан даволанаётган бўлган.
Нукусда 6 нафар йўловчиси бўлган Damas темир йўл кесишмасида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди, қурбонлар йўқ.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида электр кабели илинган иссиқ сув қувурини ушлаган 8 ёшли қиз ток уришидан вафот этди. Прокуратура туман электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида машина уриб юборган икки ёшли бола шифохонада оламдан ўтди. Айбланувчи — машинани маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи — ҳодиса куни қўлга олинган. Унга нисбатан эҳтиёт чорасини суд белгилайди.
Гонконг университети олимлари коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатини тасдиқлашди. Коронавирусдан даволаниб чиққан йигитга бир неча ойдан кейин яна COVID-19 ташхиси қўйилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 26−27- август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.
Сурхондарёда 6 дона пропан газ баллони ортилган «Ваз-2107» ҳайдовчиси машина салонида сигарет чекиш учун олов ёқиши билан чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келди. 9 ёшли бола куйиш жароҳатлари сабабли оламдан ўтди.
TikTok ижтимой тармоғига эгалик қилувчи Хитой ByteDance компанияси АҚШ ҳукумати устидан судга шикоят қилди. Компания АҚШдаги фойдаланувчилари шахсий маълумоти ва хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўрганини, лекин ҳукумат бу ишларни эътиборсиз қолдираётганини айтмоқда.
Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда 3 кун кетма-кет дам олинади. 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.
Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.
Бош прокуратура 31 май куни Сўх туманидаги «Чашма» булоғи бўйида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 6 киши қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Етти нафар Роспотребнадзор мутахассиси — эпидемиолог, вирусолог ва инфекционистлар — ҳамкасбларига ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келди. Улар онлайн маслаҳатлар бериб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда Россиянинг муваффақиятли тажрибаларини жорий этиш имкониятларини ўрганади.
«Ҳар бир ота-она фарзандини мактабга юбориши ёки уйда онлайн шаклда ўқитиши юзасидан мустақил қарор қабул қилиши керак» — халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Бу учун ота-оналардан сўровнома тўлдирилиши сўралди. Вазир мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилганлигини ҳам маълум қилди. Синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни 7 сентябрдан очиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 158 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3673 кишини ташкил этиб, уларнинг 282 нафари оғир аҳволда, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида 404 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 39,3 мингтадан ошди.
2021 йил 1 январдан бошлаб 70 та лицензия ва 35 та рухсатнома бекор қилиниб, 115 та лицензия ва рухсатномани олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Ваколатли органларга лицензия беришда айрим ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланди.
Тошкент ИИББнинг собиқ ходими маст ҳолда машина бошқарар экан, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган болани уриб юборди. Бошқарма унинг воқеадан бир неча кун аввал ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг