Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бир қатор блоггерлар ва журналистларнинг Telegram-аккаунтларини бузишга бўлган уринишларни изоҳлаб, матбуотнинг «овозини ўчиришга» уриниш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини айтди. Шунингдек, у Facebook га кириш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, фойдаланувчилар барибир киришда давом этишларини таъкидлади.
Бош прокуратура икки вилоятда бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлик ҳолатлари аниқланганини эълон қилди. Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида ишламаётган ишчиларга иш ҳақи ва нафақалар тўланган — 240 млн сўмга яқин маблағлар талон-торож қилинган. Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими ҳисобчиси бир неча йил давомида 355,3 млн сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда.
Бахтиёр Шомуродов Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини тарк этди. Вақтинчалик унинг вазифасини ҳокимнинг биринчи ўринбосари Мурод Исабоев бажаради.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, шунингдек унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга ҳайфсан берилди. Бош вазир кам таъминланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдамни кечиктирган айрим маҳалла раисларининг ҳаракатларини танқид қилди.
«Газета.uz» иқтидорли ҳаваскор фотографлардан ўтган ойлар давомида суратга туширилган Ўзбекистон кўчаларидаги ҳаёт манзараларини бўлишишни сўради.
Бекободда МФЙ раиси маҳалласида яшамайдиган ва муҳтож бўлмаган 26 фуқарога 101,5 млн сўм нафақа тайинлаб, 31,6 млн сўмини тўлаб бергани аниқланди.
Кечки овқат учун «Гўшт Сай», «Қиймадан тайёрланган қуш уяси», «Товуқли тоблатма» ва яна бошқа мазали ва қизиқарли таомлар Zira.uz томонидан тузилган таомлар рўйхатида.
Жума куни Ўзбекистонда 690 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 29 225 тага етди. Соғайганлар 20 минг нафардан ошди.
Сенат Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилди.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунни маъқулладилар. Унда давлат органлари ваколатларига аниқлик киритилиб, таълим шакллари, педагоглар, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Сенат раҳбари Танзила Норбоева олий таълим тизимидаги коррупция туфайли Ўзбекистоннинг бирорта ҳам олийгоҳи дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига кира олмаганини маълум қилди.
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берган ташқи ишлар вазири, жумладан, пандемияси сабабли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлар экан, бу борада камчиликлар ҳам борлигини тан олди. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз, деган гаплар ҳам бўлди», — деди у.
Тошкент ҳокимияти sogboling.uz сайтини ишга туширди. Сайт ёрдамида коронавирус билан оғриган беморлар тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари, муаммолар юзага келган тақдирда, шикоят қилишлари мумкин.
Коронавирусга чалинган абитуриентлар ОТМларга кириш имтиҳонларига киритилмайди. Турли сабабларга кўра тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари имтиҳонлардан 4 кун ўтгандан кейин алоҳида ўтказилади.
2020−2021 ўқув йили учун қабул тест синовлари 2 сентябрдан бошланиб, 14 кун давомида ўтказилади. Ҳозирда барча бинолар ва стадионларни жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова грипп билан оғриётган бемор қатъий карантин чораларига риоя қилса, унга вирус юқтирмаслигини маълум қилди. Агарда бемор грипп билан коронавирусни ҳам юқтириб олса, унинг иммунитети пасайиб, бу пневмонияга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги қонунни маъқуллашди. Унда, жумладан, одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар махфийлиги кафолатланди. Шунингдек, одам савдосига қарши курашда ННТлар ваколат ва вазифалари белгиланди.
Шанба ва якшанба кунлари аксарият вилоятларда ҳарорат бироз пасайиб, кундузи 33−38, кечаси 20−25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин.
Twitter давлат билан алоқадор ва давлат томонидан бошқариладиган расмий аккаунтларга махсус белгилар қўйишни бошлади. Ҳозирда махсус белгилар, жумладан, TASS, Russia Today, Sputnik, China Xinhua News каби ОАВлар ҳамда Кремлнинг расмий аккаунтларига қўйилган.
Президент мутасаддиларга чекка ҳудудларни ҳам интернет билан таъминлаш ҳамда талабалар учун арзонлаштирилган интернет трафикларини ажратиш бўйича топшириқ берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг