Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқарув йўқотилиши оқибатида MAN юк машинаси ағдарилди ва пачоқланиб кетди. Ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилди, жароҳатланганлар йўқ.
Апрелдан буён пропан биржа нархлари икки баравар — тоннаси деярли 9,3 млн сўмгача ошди, бир литр ёнилғи эса — 4500 дан 6000−7000 сўмгача. Рақобат қўмитаси кутилаётган нарх ошиши ҳақида Энерговазирликни хабардор қилган. «Газета.uz» суюлтирилган табиий газ нархининг ошиши сабабларини тушунишга уринди.
Хоразм вилоятида 12−13 сентябрь кунлари МО давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди. Унда 5 та давлат парламентлари вакиллари ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик гуруҳлари ва ҳамкорлик комиссиялари самарадорлигини оширишга келишиб олди, бу бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Шавкат Мирзиёев Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарларидан иборат делегация билан учрашди. Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат хизматчиларининг маошларини ошириш, шунингдек, давлат идоралари штатларини кенгайтиришга икки йиллик мораторий киритди. Қарор давлат бюджетининг «харажатларини оптималлаштириш»га қаратилган.
Ўзбекистон ДХХ ва Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарлари терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Россия Давлат думасида меҳнат муҳожирларига ўз оилаларини мамлакатга олиб келишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. «Одам ўзи ишлаш учун келаркан, оила аъзоларини ҳам етаклаб келиши мумкин эмас», — деди дума спикери Вячеслав Володин.
Мирзаободдаги хусусий боғчада 2 ёшли бола нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида вафот этганди. Болалар омбудсманига кўра, болада туғилганида аниқланган камқонлик касаллигини даволаш чоралари кўрилмаган. Ҳолат бўйича тиббиёт бирлашмаси, шифокорлик пункти ва боғча масъулларига жиноят иши очилди.
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу маблағларнинг 405 млн сўмига федерация бош котиби оила аъзолари Туркияга дам олиш учун жўнатилгани аниқланди.
Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишининг ишини ёпиқ режимга ўтказди, бироқ бир неча адвокатлар ва судланувчилар бунга қарши чиқди. Судья бунга сабаб сифатида судда «хизмат доирасидан фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар янграшини» айтди.
Германиянинг STO фасад ва интерьер ечимлари ишлаб чиқарувчиси Тошкентдаги янги шоурумида 10 фоизлик чегирма билан инновацион материалларни таклиф этади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғизистон устидан ҳақли равишда ғалабага эришилгани, шу билан бирга, футболчиларнинг «айрим хатолари» ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Паралимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ҳамда мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.
Йил охиригача Yandex Uzbekistan Yandex Go хизматларини ривожлантириш ва янгиларини ишга тушириш учун 33 млн доллардан ортиқ маблағ сарфламоқчи, деди компания раҳбари. Саёҳатлар, овқат буюртма қилиш ва 16 та шаҳарга буюм ҳамда товарларни етказиш бўйича хизматлар қамровини ошириш режа қилинмоқда.
15−19 сентябрь кунлари ўтиши режа қилинган Тошкент халқаро кинофестивали кейинга қолдирилди. Ташкилотчиларга кўра, бу Ўзбекистонда кузда халқаро тадбирларнинг кўп бўлиши ва иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш давом этаётгани билан боғлиқ. Фестивалнинг янги саналари номаълум.
Пайшанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги иккинчи чегара божхона пости «Учқўрғон» (қирғиз томондан «Кенсай») очилди. Мазкур назорат-ўтказиш пункти кунига ўртача 10 минг кишини, 500 дан ортиқ юк ва 300 дан ортиқ енгил автомобилни ўтказа олади.
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Қайд этилишича, иқтисодиётдаги юқори талаб ҳамда айрим турдаги озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида кузатилган ўсиш суръатлари пул-кредит шароитлари қатъийлигини жорий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.
Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бундан ташқари, жараёнда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ҳам йўқ қилинган.
Юнусобод туманидаги Muhteshem Doner ресторанида 23 киши, дастлабки маълумотга кўра, соусдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. СЭС уларнинг 13 нафарига уйга жавоб берилгани, қолган 10 кишининг аҳволи қониқарли эканини билдирди. Ресторан вақтинча ёпилди, Бош прокуратура текширув ўтказмоқда.
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг