Ўзбекистонда кун давомида 85 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5767 тага етди
Йил бошидан буён Ўзбекистонда 64 киши чўкиб кетди. Уларнинг 20 нафардан зиёди вояга етмаганлардир.
Андижонда қийноқлардан вафот этган Алижон Абдукаримовнинг синглиси Daryo.uz нашрига берган интервьюсида акаси йил бошидан буён бир неча марта ИИБга чақирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, акасини фуқаро кийимидаги одамлар рақамсиз автомобилда олиб кетган.
Давлат улуши бўлган корхоналарга халқаро стандартларга бўйича молиявий маълумотларни эълон қилиш талаби қўйилади. Жумладан, даромад ва харажатлар, қарздорлик, кредитлар бўйича мажбуриятлар ва бошқа статистик маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.
Карантин даврида Тошкентда ФҲДЁ бўлимлари томонидан 3270 та никоҳ қонуний қайд этилди.
Telegram мессенжери 2018 йилдан буён Россия ҳудудида расман тақиқланган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус аниқланган икки ходимида касаллик клиник белгиларсиз кечаётгани маълум қилинди. Айни пайтда ҳукумат доимий тартибда ишламоқда
Президент фармони билан 1️ августдан Мажбурий ижро бюросининг бир қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади
Ўзбекистонда 33 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5730 тага етди. Янги ҳолатларнинг 23 таси Россия, БАА ва Қозоғистондан келиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Камаз» йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилди. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида икки киши вафот этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларга нисбатан тазйиқ ўтказган мансабдор шахсларга нисбатан санкция қўллаш борасидаги қонунни имзолади.
Тошкентда Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этилади. Нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг 32 фоизи тиббиёт ходимлари. Шунингдек, чақалоқ сотиш сабаблари ўрганилганда, 9 таси айбини яшириш, 10 таси моддий манфаат учун экани маълум бўлди.
18 июнь Тошкентда аниқланган 9 та коронавирус ҳолатларининг 2 нафари Вазирлар Маҳкамасининг ходимларида қайд этилган. 17 июнь куни аниқланган ҳолатлар орасида эса ички ишлар органи ходими ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖнинг 2 нафар мутахассиси ҳам бор.
Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин бир кеча-кундузда 181 мингта рейс амалга оширган авиакомпаниялар ҳозирда кунига 118 мингта рейсни амалга оширишмоқда.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланган Дилшод Ахатов Дели шаҳрига жўнаб кетди. Аввалроқ, у ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Қозоғистоннинг биринчи президенти ва мамлакатнинг хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди. У масофадан туриб ишлашни давом эттираётганлиги айтилмоқда.
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосари хусусий тадбиркорга ер майдонини сотишни ваъда бериб, 25 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошининг қараши ёқмагани учун «Макаров» кўринишидаги тўппончадан унга ўқ узиб, қулоғидан жароҳатлади.
Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш учун апелляция кенгашлари ташкил этилади. Шунингдек, низоларни муқобил усулда ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиация марказлари ҳам тузилади. Эксперимент тариқасида, 1 июлдан Тошкентда давлат хизматлари марказларида низолашувчи фуқароларга медиатор хизматидан фойдаланиш учун алоҳида хоналар ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг