Сурхондарёдаги энг охирги COVID-19 бемори соғайиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Инфекциядан соғайганлар сони 2369 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага ошди ва жами 2927 тага етди. Янги ҳолатларнинг 28 таси карантиндагилар, 19 таси хориждан келганлар орасида аниқланди.
Халқ қабулхоналарига сув тошқинидан зарар кўрган фуқаролардан 1,1 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 89 фоизи жойида ҳал қилинди. Шунингдек, вақтинча кўчирилган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларнинг кунлик эҳтиёжлари қондирилмоқда.
Британиянинг Кембриж университети кейинги ўқув йилини ҳам тўлиқ онлайн шаклга ўтказишга қарор қилган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси бўлди.
Сирдарё вилоятида очиқ майдонда ёқилаётган буюмларнинг сув босган уйлардан олиб чиқилгани ва фойдаланишга яроқсиз экани маълум қилинди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хайрия учун юборилган буюмлар ёқиб юборилаётгани хақида хабарлар тарқалган эди.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи «трамадол» савдосига чек қўйилди.
Фаластин президенти Исроил ҳукумати Фаластин ерларини ўзига қўшиб олмоқчи бўлгани учун Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлардан чиқилиши ҳақида эълон қилди.
Президент қарорига биноан, 2021 йил 1 январгача импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари божхона тўловидан озод этилади. Бундан ташқари, 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмларини олиб кириш учун қўйилган божхона тўловлари ҳам бекор қилинади.
Ўзбекистонда апрель ойи давомида 336 та ЙТҲ содир бўлиб, улар оқибатида 76 нафар киши вафот этган. Аксарият ЙТҲлар ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик ва уларнинг эҳтиётсизлиги сабабли содир этилган.
Коронавирус беморлари сони 25 нафарга ортиб, жами 2880 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 529 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 528 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Мирали Ҳамроев Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди.
Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари онлайн йиғилишда пандемия даврида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилда мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказилмаслигини маълум қилди. Мактабларга ўқув йили давомидаги ўзлаштиришга қараб якуний баҳоларни қўйиш тавсия этилди.
Ўзбекистонда кун давомида 64 та янги коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами 2855 тага етди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги кунга қадар 39 минг нафар фуқаро мамлакатга қайтарилганини маълум қилди. Яна 12 минг нафар фуқаро ҳориждан қайтарилиши режалаштирилмоқда.
«Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқи ва мулк дахлсизлигини бузган туман ва шаҳар ҳокимлари тўғрисида ҳукуматга маълумот киритиб боради.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши ҳақида маълумот берилди. Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя.
25 майдан Бишкекдаги жамоат транспорти ўз ишини қайтадан бошлайди. Йўловчилар масофа сақлашлари ва ниқоб кийишлари керак.
KOICA Сирдарё вилоятида сув тошқинидан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами юборди. Юк таркибидан шахсий гигиена воситалари, бирламчи маҳсулотлар ва болалар озуқлари ўрин олган.
Сирдарёдаги офат натижасида 4,351 та уй-жойга жиддий шикаст етган бўлса, улардан фақатгина 212 тасининг суғурталангани маълум бўлди. Суғурта соҳасининг умумий ҳажми эса ЯИМнинг 0,5 фоизини, аҳоли жон бошига 14,7 минг сўмни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг