Тошкентда 2,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда
4 ноябрь 2022, 13:20

Тошкентда 2,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда

Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент ва Олмалиқда адвокат ҳамда адлия ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди
4 ноябрь 2022, 12:58

Тошкент ва Олмалиқда адвокат ҳамда адлия ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди

ДХХ томонидан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими ва Тошкентдаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқаролардан пора олишда олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда сохта ДХХ ходими қўлга олингани айтилмоқда
4 ноябрь 2022, 12:09

Наманганда сохта ДХХ ходими қўлга олингани айтилмоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахсни ҳибсга олгани айтилмоқда. Гумондор фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади
4 ноябрь 2022, 11:16 1

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади

Самарқанд шаҳрида 10−11 ноябрь ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари ёпилади. Бундан ташқари, ушбу кунларда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
4 ноябрь 2022, 10:43

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмаяпти
4 ноябрь 2022, 10:42

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмаяпти

Ўзбекистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи сабаб «Мир» карталари бўйича тўлақонли хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга ҳозирча тайёр эмас, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов.

Бекободда Тожикистон фуқароси 15 кг гашиш билан қўлга тушди
4 ноябрь 2022, 10:25

Бекободда Тожикистон фуқароси 15 кг гашиш билан қўлга тушди

Бекободдаги Тожикистон фуқароси вақтинча яшаб келаётган хонадондан сотиш учун мўлжалланган салкам 15 кг гашиш топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини янгилади
4 ноябрь 2022, 09:50

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини янгилади

Тижорат банклари 4 ноябрь куни 1 долларни 11 165 сўмдан 11 185 сўмгача бўлган оралиқда сотишни бошлади.

АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар транспорт воситасини тақдим этди
4 ноябрь 2022, 08:55

АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар транспорт воситасини тақдим этди

АҚШ Марказий қўмитаси 2,8 млн долларлик 50 та Polaris MRZR енгил тактик жанговар транспорт воситаларини Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучларига топширди.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди
4 ноябрь 2022, 08:48

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, жумладан, Самарқанддаги UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси ўтказиладиган объектлар кўздан кечирилади.

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 ноябрь 2022, 22:00

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилиши, Самарқандда туғилган 4 эгизак, Андижон сув омборини бирга бошқарадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон, пора билан ушланган Пскент прокурори ёрдамчиси, ўзбекистонликларни ҳақорат қилган ҳинд ишчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ЕТТБ 18 минг талабага ётоқхоналар қуриш бўйича маслаҳат хизматини кўрсатади
3 ноябрь 2022, 19:14

ЕТТБ 18 минг талабага ётоқхоналар қуриш бўйича маслаҳат хизматини кўрсатади

Олий таълим вазирлиги талабаларга $115 млн қийматидаги 18 минг ўринли 17 та ётоқхона қуришга Европа тикланиш ва тараққиёт банкини маслаҳатчи сифатида жалб қилмоқда. Банк турар-жойларни қуриш учун инвесторларни топишда ёрдам беради.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқаради
3 ноябрь 2022, 17:50

Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқаради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан Андижон (Кампир-Обод) сув омбори бўйича битимни имзолади. Бундан ташқари, вазирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тасдиқланди
3 ноябрь 2022, 17:46

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлигида крипто-дўкон ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш қоидалари рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, крипто-дўкон электрон платформа ва савдо объекти орқали мижозларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлади. Қонунчиликда бундай фаолият тури учун ҳар ой 6 млн сўм тўлов белгиланган.

Пскент тумани прокурори ёрдамчиси пора билан ушланди
3 ноябрь 2022, 16:33

Пскент тумани прокурори ёрдамчиси пора билан ушланди

Пскент прокурори ёрдамчиси 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум қилинишича, у судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишига эришишни ваъда қилган.

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади
3 ноябрь 2022, 16:04

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади

Президент имзолаган қонунга кўра, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилади. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

АҚШ ФЗТ базавий ставкани 3,75−4 фоизгача оширди. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
3 ноябрь 2022, 16:00

АҚШ ФЗТ базавий ставкани 3,75−4 фоизгача оширди. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкани йиллик 3,75−4% этиб белгилади. Бу охирги 40 йил ичида мамлакатда кузатилаётган рекорд даражадаги инфляцияга (8,2%) қарши таъсир чора сифатида қабул қилинди. Бунинг Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши — «Газета.uz» материалида.

2023 йил 1 июлдан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади
3 ноябрь 2022, 15:48

2023 йил 1 июлдан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади

Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2023−2024 йилларда босқичма-босқич жорий қилинади. Биринчи босқич 2023 йилнинг 1 июлидан бошланади.

«Ғишткўприк» постининг ўтказувчанлик қуввати оширилади (фото)
3 ноябрь 2022, 14:54

«Ғишткўприк» постининг ўтказувчанлик қуввати оширилади (фото)

Қозоғистон билан чегарада жойлашган «Ғишткўприк — Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш ишлари бошланди. Постга олиб борувчи йўл ҳам таъмирланади. Таъмирлаш ишлари вақтида пост ёпилмайди.

Россия дон коридорининг ишини қайта тиклашга рози бўлди
3 ноябрь 2022, 14:35

Россия дон коридорининг ишини қайта тиклашга рози бўлди

Эрдўғон ва Путиннинг давомли музокараларидан сўнг, шунингдек, Украина томонидан хавфсизлик кафолатлари олингач, Россия дон келишувидаги иштирокини қайта тиклади. Украина президенти Владимир Зеленский дон коридорига ишончли ва узоқ муддатли ҳимоя зарурлигини таъкидлади


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг