Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати — 3,3 млн доллар. Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди. Афв этилганлар орасида 19 нафар чет эл фуқароси, 27 нафар тақиқланган ташкилотлардаги шахслар мавжуд.
Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар Мустақиллик байрами муносабати билан сайиллар ва байрам томошалари ўтказилади. Боғлар рўйхати.
Мудофаа вазири Париж Олимпиадаси совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёровани «катта лейтенант», таэквондочилар Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповани эса «лейтенант» унвонлари билан тақдирлади. Қизларга, шунингдек, «Тўмарис» кўкрак нишони ҳам берилди.
Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистонга газни «техник жиҳатдан мумкин қадар максимал даражада» етказиб бермоқда. «Қишдаги даражада. Ўтган қишда, Ўзбекистонда аномал кучли совуқ бўлганида, биз у ерни газ билан таъминлаган даражада», — деди компания раҳбари Алексей Миллер.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Parda podcast лойиҳасига берган интервьюсида аёл спортчи бўлиш қийинчиликлари, жамиятдаги стереотиплар ва шахсий чегара ҳақида гапирди. У, шунингдек, ўзининг қизлик ва келинлик оиласидан бирдек қўллаб-қувватлов олганини таъкидлади.
Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мамлакатда қўшимча мактаблар қурилиши приоритетдалигини таъкидлади. Режага кўра, бу йил 180 мингдан зиёд ўқувчи ўрни учун мактаб қуриб битказилади. Бу учун 11 тага яқин лойиҳа бор. Шунингдек, вазирлик битта янги мактаб қурилишига қанча маблағ кетишини очиқлади.
Исроил ва ҲАМАС гуманитар ташкилотлар болаларни полиомиелитга қарши эмлашлари учун Ғазодаги жанговар ҳаракатларда уч кунлик танаффусга келишди. Аввалроқ ЖССТ анклавда 25 йил ичида биринчи касалланиш ҳолатини тасдиқлаган эди.
Париждаги Паралимпия ўйинларида енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медални тақдим этди. У ўз чиқиши давомида 28 йиллик турнир рекордини янгилади.
Ўзбекистон президенти мустақилликнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди. Фото.
Кубаро Ҳакимова пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олди. У ядрони 10,36 метрга улоқтириб, иккинчи ўринни эгаллади.
Бешта кинопремьера, боғлардаги байрамона-кўнгилочар дастурлар, Anhor Sup Fest 2024, ярмаркалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Париждаги Паралимпия ўйинларида Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида 5,22 метрга сакраб, мусобақа рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд натижа 5,07 метр эди.
Фарғона шаҳрида Spark ҳайдовчиси кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга урилди. Оқибатда 4 киши шифохонага ётқизилди, улардан 2 нафари вафот этди.
Президент пойтахтнинг Темур Малик кўчасидаги янги йўл ўтказгични бориб кўраркан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам шундай йўл ўтказгичлар қуришни буюрди, дея маълум қилди Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсунов.
Конимех туманида Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи очилди. Унда сиғими 150 ўринга мўлжалланган 30 та ўтов мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиши мумкин.
Тошкент шаҳрида автобуслар байрам кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. Метро эса 31 август ва 1 сентябрь кунлари одатий иш кунлари учун белгиланган, 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Ўзбекистонда мактабларнинг ягона таълим тизими учун ўқув дастурлари ва Давлат таълим стандарти (ДТС) жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларни такомиллаштириш 2025 йил охиригача якунланади, дея маълум қилди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакили. Шунингдек, dts.uz платформаси ишга тушади.
Август охири ва байрам кунларида Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. 1 сентябрдан ҳарорат фони пасайиб, кундузи +28…+31, кечаси +13…+15 даража атрофида бўлади. Бу кунларда ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг