Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди
24 январь 2025, 21:32

Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди

Оққўрғон туманида 23 ёшли аёл 37 ёшли турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтакланганидан сўнг комага тушиб, вафот этди. Айрим хабарларга кўра, калтаклашда эрнинг онаси ва бошқа қариндоши ҳам иштирок этган бўлиши мумкин.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиш тартиби белгиланди
24 январь 2025, 20:56

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартибини тасдиқлади. Тегишли низом биотехник тадбирлар ўтказиш усуллари ва мақсади, ҳудудлари ва талаблари, шунингдек, натижаларини мониторинг қилишни назарда тутади.

Ўзбекистонда янги бинолар босқичма-босқич «яшил» энергияга ўтади
24 январь 2025, 19:53

Ўзбекистонда янги бинолар босқичма-босқич «яшил» энергияга ўтади

Президент ҳудудлардаги янги кўп қаватли уйларни босқичма-босқич «яшил» энергияга ўтказиш муҳимлигини таъкидлади. Қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган қурувчилар фойда солиғидан озод қилинади, кредит ставкаси арзон бўлади.

️Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази ташкил этилади
24 январь 2025, 19:38

️Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази ташкил этилади

В️азирлар маҳкамаси қўмитаси ҳузурида Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази ташкил этилади. Соҳада давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш, атом энергияси хавфсизлиги бўйича экспертизалар ўтказиш ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўлади.

Ўзмиллийбанк «яшил» молиялаштириш соҳасидаги ютуқлари учун ЕТТБ мукофоти билан тақдирланди
24 январь 2025, 19:00

Ўзмиллийбанк «яшил» молиялаштириш соҳасидаги ютуқлари учун ЕТТБ мукофоти билан тақдирланди

21 январь куни Ўзмиллийбанк АЖ Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистонда «яшил» молиялашни ривожлантиришдаги ютуқ ва тараққиётга бағишланган тадбирида иштирок этди.

Ўзбекистонда янги хонадонларни электр плиталари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда
24 январь 2025, 18:13

Ўзбекистонда янги хонадонларни электр плиталари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2025 йилда 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш режалаштирилган, дейилади президент йиғилишида. Депутат электр энергиясидан ягона иссиқлик манбаи сифатида фойдаланишни қўллаб-қувватлади.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
24 январь 2025, 18:00

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сенат омонатларнинг кафолатланган миқдорини 200 млн сўмгача этиб белгилаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
24 январь 2025, 17:42 1

Сенат омонатларнинг кафолатланган миқдорини 200 млн сўмгача этиб белгилаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Ўзбекистонда бир банкдаги бир омонатчи учун кафолат чегараси 200 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланиб, омонатларни тўлиқ кафолатлашдан воз кечилмоқда. Тўлиқ кафолат аввал очилган депозитлар учун сақланиб қолади.

Икки ҳудуддаги политехникумлар ҳузурида инженерлик мактаблари ташкил этилади
24 январь 2025, 17:24

Икки ҳудуддаги политехникумлар ҳузурида инженерлик мактаблари ташкил этилади

Президент қарорига кўра, Жиззах вилоятидаги 1-сон политехникуми ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳар политехникуми ҳузурида инженерлик мактаблари ташкил этилади.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
24 январь 2025, 16:53

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Бундай ташкилотлар ходимлари бир йилдан беш йилгача бўлган муддатда синовдан ўтади.

Электр тарифлари қувватларни кўтариш ва трансформаторларни янгилаш учун ошириляпти — ҲЭТ вакили
24 январь 2025, 15:56 2

Электр тарифлари қувватларни кўтариш ва трансформаторларни янгилаш учун ошириляпти — ҲЭТ вакили

Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади. Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади. Тарифлар бундан аввал 2024 йил 1 майида оширилганди. «Ҳудудий электр тармоқлари» вакили бунинг сабабларини қисқача тушунтирди.

2024 йилда Ўзбекистонда 2200 дан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлди
24 январь 2025, 15:50

2024 йилда Ўзбекистонда 2200 дан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та ЙТҲ расмий равишда рўйхатга олинган бўлиб, уларда 8901 киши жароҳатланган ва 2203 киши ҳалок бўлган.

Миграция агентлиги: Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони 1,3 миллиондан ортиқ
24 январь 2025, 15:23

Миграция агентлиги: Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони 1,3 миллиондан ортиқ

Ҳозирда 1,3 млн нафардан зиёд ўзбекистонлик хорижда меҳнат қиляпти. Миграция агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг 600 минг нафари Россияда, қолган аксарияти Қозоғистон ва Туркияда. Таҳлилларга кўра, ушбу 1,3 млн фуқаронинг 20 фоизини аёллар ташкил этади — муҳожир хотин-қизлар сони камайган.

Ҳайдовчилар учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди
24 январь 2025, 15:22

Ҳайдовчилар учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди

Сенат қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Унга кўра, бир йил давомида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчи камида 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

«Германия ҳамширалар сўраяпти». Ўзбекистондаги 14 та тиббиёт техникуми немис стандартларига ўтказилади
24 январь 2025, 15:11

«Германия ҳамширалар сўраяпти». Ўзбекистондаги 14 та тиббиёт техникуми немис стандартларига ўтказилади

Ўзбекистондаги 14 та тиббиёт техникуми 2025 йилдан немис стандартлари асосида ўқитишни бошлайди, чунки, Миграция агентлигига кўра, «Германия иш берувчилари Ўзбекистондан тўхтовсиз ҳамширалар сўраяпти». 3 йиллик ўқишдан сўнг битирувчиларга немис тили бўйича B2 сертификати ва халқаро диплом берилади.

Автомобилда дрифт қилиш ва «шахмат» усулида агрессив ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда
24 январь 2025, 14:39

Автомобилда дрифт қилиш ва «шахмат» усулида агрессив ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда энди транспорт воситасини кескин бошқариш, яъни дрифт қилиш ва «шахмат» шаклида ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.

Тошкент вилоятида 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди
24 январь 2025, 14:34

Тошкент вилоятида 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Олмалиқ шаҳрида яшаган 51 ёшли аёл ўткир ис газидан заҳарланиш ортидан юзага келган ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Прокуратура томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади
24 январь 2025, 12:43

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Сенат бир йилдан кўпроқ муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Тегишли модда билан айбдор деб топилган шахслар 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Тошкентдаги мактабнинг икки ўқувчисида сил касаллиги аниқланди
24 январь 2025, 12:32

Тошкентдаги мактабнинг икки ўқувчисида сил касаллиги аниқланди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги мактабда ўқувчи икки қиз сил касалига чалингани маълум бўлди. Шунингдек, уч ўқувчи ва бир ўқитувчида касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Дам олиш кунлари қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
24 январь 2025, 11:30

Дам олиш кунлари қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси −7…+3 даражагача, кундузи +7…+14 даражагача кўтарилади. Жойларда туман тушиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг