Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва имтиҳонларни ўтказиш тартибини бузиш жиноий жавобгарликка тортилади
28 январь 2025, 13:06

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва имтиҳонларни ўтказиш тартибини бузиш жиноий жавобгарликка тортилади

Сенаторлар ҳайдовчиларни тайёрлаш, имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномани бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Авторақамларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бериш, улардан фойдаланиш ёки қалбакилаштириш ҳам жиноий жавобгарликка тортилади.

Нукус ва Наманган давлат техника университетлари ташкил этилади
28 январь 2025, 11:03

Нукус ва Наманган давлат техника университетлари ташкил этилади

Президент Нукус ва Наманган давлат техника университетлари ташкил этиш тўғрисидаги қарорларни имзолади. Университетларда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.

Мирзанозим Дусмуратов «Дори-Дармон» АК бошқарув раиси этиб сайланди
28 январь 2025, 10:48

Мирзанозим Дусмуратов «Дори-Дармон» АК бошқарув раиси этиб сайланди

«Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни «тугатиш комиссияси» раиси лавозимида ишлаган Мирзанозим Дусмуратов «Дори-Дармон» АК бошқарув раиси этиб сайланди.

Жанубий Корея президентига расман исён уюштиришда айблов эълон қилинди
28 январь 2025, 10:30

Жанубий Корея президентига расман исён уюштиришда айблов эълон қилинди

Жанубий Корея прокуратураси президент Юн Сок Ёлга 3 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этгани сабабли исёнга раҳбарлик қилишда айблов қўйди. Шунингдек, у асосий сиёсий арбобларни қамоққа олишни режалаштирганликда ҳам айбланмоқда.

ИИБ раҳбари Қизириқ туманига ҳоким бўлди
28 январь 2025, 09:20

ИИБ раҳбари Қизириқ туманига ҳоким бўлди

Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар туман ИИБ бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Тошкентдаги тикувчилик корхонаси омборида ёнғин юз берди — видео
28 январь 2025, 09:03

Тошкентдаги тикувчилик корхонаси омборида ёнғин юз берди — видео

Учтепа туманидаги тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 4 соатда бартараф этилди. ФВБга кўра, ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Тошкент ҳокимига янги ёрдамчи тайинланди
28 январь 2025, 09:01

Тошкент ҳокимига янги ёрдамчи тайинланди

Иззатулла Зиявиденов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозимда у Бобуржон Абдураҳимов ўрнини эгаллади.

«Диний сабабларга кўра». Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи аёл билан нега қўл бериб кўришмаганини тушунтирди
27 январь 2025, 23:43 1

«Диний сабабларга кўра». Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи аёл билан нега қўл бериб кўришмаганини тушунтирди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев нуфузли Tata Steel Chess турнирида ҳиндистонлик шахматчи аёл Рамешбабу Ваишали билан қўл бериб кўришишдан бош тортгани ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. У диний сабабларга кўра бошқа аёлларга тегинмаслигини тушунтирди.

Трампнинг савдо тарифларини жорий этиш таҳдидидан сўнг Колумбия АҚШдан депортацион рейсларни қабул қилишга рози бўлди
27 январь 2025, 21:55

Трампнинг савдо тарифларини жорий этиш таҳдидидан сўнг Колумбия АҚШдан депортацион рейсларни қабул қилишга рози бўлди

Богота депорт қилинган колумбияликларни ҳарбий самолётларда қабул қилишдан бош тортгач, АҚШ ва Колумбия савдо урушини бошлашига бир бахя қолди. Трамп жавобан мамлакатга тарифлар ва санкциялар билан таҳдид қилди. Кейинроқ Оқ уй Колумбия мигрантларни «чекловларсиз» қабул қилишга рози бўлганини айтди.

Мансабдорларнинг жиноий ҳаракатларидан кўрилган зарар 3,6 трлн сўмга етди
27 январь 2025, 20:45

Мансабдорларнинг жиноий ҳаракатларидан кўрилган зарар 3,6 трлн сўмга етди

2024 йилда Ўзбекистонда 4900 дан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, бу 2023 йилга нисбатан 37,2 фоизга кўп. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўпроқ зарар етказди.

Қозоғистон билан чегарадаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта очилди
27 январь 2025, 17:07

Қозоғистон билан чегарадаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта очилди

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта қурилишдан сўнг очилди. У 2022 йилнинг ноябрида модернизация ишлари сабаб ёпилганди. Пост ёнида автотураргоҳ қурилди, халқаро йўналишдаги автотранспортлар учун электрон навбат тизимини йўлга қўйиш ҳам кутилмоқда.

Сешанбадан ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
27 январь 2025, 15:40

Сешанбадан ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанба куни айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан совуқ ҳаво массалари бутун республикага тарқала бошлайди, қор ва ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0…-8, кундузи 0…+5 даражагача пасаяди.

«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади
27 январь 2025, 15:31

«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Тажен» — «Довут ота» чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатланиш 1 февралдан вақтинча тўхтатилади. Уч ой давомида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Чеклов рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларга татбиқ этилмайди.

Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади
27 январь 2025, 14:52

Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади. Университетда таълим жараёни Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

Yunusabad Residence турар жой мажмуасидан уй-жой сотиб олишда Hofmann маиший техника тўплами совға қилинади
27 январь 2025, 13:00

Yunusabad Residence турар жой мажмуасидан уй-жой сотиб олишда Hofmann маиший техника тўплами совға қилинади

Yunusabad Residence ажойиб акция эълон қилмоқда. Эндиликда турар жой мажмуасидан хонадон харид қилган ҳар бир мижозга Hofmann брендидан 10 та маиший техника тўплами совға қилинади.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан қутлади
27 январь 2025, 12:54

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Ўзбекистон президенти сайлов натижалари Беларусь халқи амалдаги президентга юксак ишонч билдираётгани ва ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётгани тасдиғи эканини таъкидлади.

ЖСТга аъзоликнинг якуний мақсади иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир — Саида Мирзиёева
27 январь 2025, 12:46

ЖСТга аъзоликнинг якуний мақсади иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТга аъзо бўлишдан якуний мақсад халқ фаровонлигини таъминлаш, муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказиш эканини таъкидлади. У ташкилотга аъзо бўлиш учун ҳаракат 2025 йилда ҳам катта суръатда давом эттирилишини айтди.

Александр Лукашенко президентлик сайловида ғолиб бўлди — Беларусь МСК
27 январь 2025, 12:30

Александр Лукашенко президентлик сайловида ғолиб бўлди — Беларусь МСК

Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 1994 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Александр Лукашенко президентлик сайловларида 86,82% овоз тўплаган. Бу унинг еттинчи муддати бўлади. ЕИ расмийлари сайловларни сохта деб атади ва улар «эркин ва адолатли» бўлмаганини айтди.

Фарғонада Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 12 минг доллар олган шахс ушланди
27 январь 2025, 11:49

Фарғонада Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 12 минг доллар олган шахс ушланди

Фарғонанинг Қўқон шаҳрида фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишини айтиб, ундан 12 минг доллар олган шахс ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди
27 январь 2025, 11:34

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди

2024 йилда Тошкент метроси 270,3 миллион йўловчини ташиди, 2023 йилгига қараганда 98,3 миллион кишига кўп.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг