Ўзбекистон футболчилари Олимпиадада Мисрга мағлуб бўлди
28 июль 2024, 10:05

Ўзбекистон футболчилари Олимпиадада Мисрга мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиададаги иккинчи ўйинни ҳам бой бериб, гуруҳда қолиб кетди. Мисрликларнинг 11-дақиқада урган голи эвазига ҳисоб 0:1 билан тугади. Терма жамоа 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўйинга тушади.

Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди — Энергетика вазирлиги
27 июль 2024, 17:26

Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда 25 июлда соат 15:47 да энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 МВтни ташкил қилиб, рекорд ўрнатди. Бу аввалги рекорддан 343 МВт кўп. 26 июль кун эса электр энергияси истеъмоли аввалги рекордни 0,9 млн кВт/соатга янгилаб, 253,3 млн кВт/соатни ташкил этди.

Суд аҳолининг Дўстлик боғини инвесторга бериш ҳақидаги ҳокимият қарорларини бекор қилиш бўйича даъвосини рад этди
27 июль 2024, 15:34

Суд аҳолининг Дўстлик боғини инвесторга бериш ҳақидаги ҳокимият қарорларини бекор қилиш бўйича даъвосини рад этди

Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар туманлараро суди ҳукумат ва пойтахт ҳокимлигининг Дўстлик (Бобур) боғини инвесторга ўтказиш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аҳолининг даъвосини қаноатлантирмади. Суд даъвогарлардан давлат фойдасига 476 минг сўм давлат божи ундирилишини белгилади.

Қамчиқ довонида Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
27 июль 2024, 14:52

Қамчиқ довонида Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қамчиқ довонида CAMC русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда кетаётган Isuzu ҳамда Howo юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб Mercedes-Benz Sprinter автомобилига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилган.

Фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилган бир неча киши қўлга олинди
27 июль 2024, 12:43

Фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилган бир неча киши қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни Тошкентда 334 млн сўм, Чинозда 42 минг доллар, Самарқанд вилоятида эса 19 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Тошкент вилоятида ёниб кетган уй ичидан 5 кишининг жасади топилди
27 июль 2024, 12:12

Тошкент вилоятида ёниб кетган уй ичидан 5 кишининг жасади топилди

Янгийўл туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 киши, жумладан, 3 нафар боланинг жасади тан жароҳатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
27 июль 2024, 11:44

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Ўзбекистонда давлат ОТМларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 10 августга қадар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари керак. Мандат таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи ўтиш баллини тўплолмади
27 июль 2024, 11:06

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи ўтиш баллини тўплолмади

Ўзбекистон ОТМларига 2024 йилги кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 46,9 фоизи, яъни 345 минг 869 нафари ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади.

Yunusabad Residence ва Bosch`дан акция давом этмоқда
27 июль 2024, 11:00

Yunusabad Residence ва Bosch`дан акция давом этмоқда

Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганда, Bosch брендининг ошхона жиҳозлари совға тариқасида берилади.

Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни 1 йил сақлаш талаби жорий этилади
27 июль 2024, 10:00

Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни 1 йил сақлаш талаби жорий этилади

Ўзбекистонда 1 январдан операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши талаб этилади.

Париж-2024: 27 июль куни ўзбекистонликларни қайси мусобақалар кутмоқда?
27 июль 2024, 09:19

Париж-2024: 27 июль куни ўзбекистонликларни қайси мусобақалар кутмоқда?

Шанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар 4 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади. Дзюдочилар Достон Рузиев ва Халимажон Қурбонова, велоспортчи Ольга Забелинская, боксчи Нигина Ўктамова илк иштирокини бошлайди. Ўзбекистонлик футболчилар эса Мисрга қарши ўйнайди.

Сўнгги Chevrolet Lacetti UzAuto Motors конвейеридан чиқди (+видео)
26 июль 2024, 23:40

Сўнгги Chevrolet Lacetti UzAuto Motors конвейеридан чиқди (+видео)

UzAuto Motors заводида сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди. У 2013 йилда янгиланган версия (Gentra) тақдим этилгандан бери заводдан чиққан 487104-шундай машинага айланди. Биринчи модель 2008 йилда йиғила бошлаганди.

Косонсой ободонлаштириш бошқармасининг 2,3 млрд сўмлик тендерларида қонун бузилиши аниқланди
26 июль 2024, 23:16

Косонсой ободонлаштириш бошқармасининг 2,3 млрд сўмлик тендерларида қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитаси Косонсой тумани ободонлаштириш бошқармасининг жами бошланғич нархи 2,3 млрд сўмлик 28 та тендер савдосида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Харид комиссиясига нисбатан иш қўзғатилди, жавобгар мансабдор жазоланди.

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
26 июль 2024, 21:55

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Хоразмдаги боғчада 3 ёшли қиз калтаклангани аниқланди
26 июль 2024, 21:12

Хоразмдаги боғчада 3 ёшли қиз калтаклангани аниқланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий боғчада тарбияланувчи 3 ёшли қиз калтакланди. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертиза тайинланди, деб ёзди болалар омбудсмани.

Экология вазирлигига овчилик фаолиятига доир қўшимча ваколатлар берилди
26 июль 2024, 20:35

Экология вазирлигига овчилик фаолиятига доир қўшимча ваколатлар берилди

Президент фармони билан, ов қилиш ва овчилик хўжалигини ташкил этишнинг янгича тартиби ўрнатилди. Энди ов фақат хўжалик ҳудудида амалга оширилади, ов ерлари аукционда 49 йилга берилади, ёввойи ҳайвонларни кўпайтирадиганлар солиқ имтиёзлари олади. Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар юкланди.

Андижонда 17 ёшли бола Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, ҳалок бўлди
26 июль 2024, 19:52

Андижонда 17 ёшли бола Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, ҳалок бўлди

Катта Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтган қисмида чўмилаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида оқиб кетган 17 ёшли бола ҳалок бўлди. Прокуратура текширув ишларини бошлади.

Ўзбекистонда реал ойлик иш ҳақи иккинчи чоракда деярли ўсмади
26 июль 2024, 19:46

Ўзбекистонда реал ойлик иш ҳақи иккинчи чоракда деярли ўсмади

Ўзбекистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 фоизга, реал иш ҳақи (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) эса атиги 0,2 фоизга ошди. Деярли барча тармоқларда ўсиш суръатлари секинлашди, қурилишда пасайиш кузатилди.

Францияда Олимпиаданинг очилиш куни темирйўлда саботаж юз берди
26 июль 2024, 19:01

Францияда Олимпиаданинг очилиш куни темирйўлда саботаж юз берди

Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида режалаштирилган лента шоу бекор қилинди
26 июль 2024, 17:25

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида режалаштирилган лента шоу бекор қилинди

Тармоқларда «Анҳор-Локомотив» боғида осмондан ленталар ёғдирилиши айтилган видео тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси бундай ҳаракатларнинг табиатга зарарини тушунтирди. Ташкилотчилар аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши режа қилинганини маълум қилди, шунга қарамай шоу бекор қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг